Олий Маъҳад | Расмий
14.1K subscribers
23.8K photos
3.42K videos
22 files
15.6K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев: "Бу инфекция бизда йўқ..."

Муҳим видеолар 👉 @oliymahad каналида!
#бугун

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

бугун ҳафтанинг муборак жума куни
27 март 2020 йил,
3 шаъбон 1441 йил.


Аллоҳ таоло ҳар бир кунимизни хайр барокотли ва мазмунли кунлардан қилсин!!!

Обуна бўлинг: @Oliymahad
#Кундалик_дуолар

Жума куни айтиладиган дуо:

أسْتَغْفِرُ اللَّهَ الَّذِي لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وأتُوبُ إِلَيْه

«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳайюл қойюм ва атубу илайҳ»

(Маъноси: Ҳай ва қайюм сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)

Аллоҳим, бизга ушбу куннинг барокатини, нурини, ғалабасини, ҳидоятини насиб қил. Бизга яхшилик йўлларини осон қил, эй буюклик ва карам соҳиби!

Обуна бўлинг: @Oliymahad
Тест_савол_сийрат
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг исмлари бир нечта бўлиб, биринчиси ва энг машҳури
Муҳаммаддир. Савол: "Муҳаммад"нинг маъноси нима?
Final Results
21%
мақталган
55%
тўхтовсиз мақталадиган
12%
мақтовга лойиқ
12%
мадҳ этилган
Audio
#Хатми_Қуръон #MP3

🔟

Бақара сураси 126-141 оятлар

101-гуруҳ талабаси Абдулбасир қори Камолов Рустам ўғли

Хатми Қуръонга қўшилинг:
👉@oliymahad
ЭЙ, ОИША, АЛЛОҲ ВА УНИНГ РАСУЛИ СЕНИ ТАРК ҚИЛДИМИ?

Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Пайғамбаримиз соллаллоҳу
алайҳи васалламни кечалардан бирида йўқотиб қўйдим. Сўнг у кишини излаб чиқдим. Қарасам, у зот Бақийъда бошларини осмонга қаратиб турган эканлар:
«Эй, Оиша, Аллоҳ ва Унинг Расули сени тарк қилди, деб қўрқдингми?», дедилар.
«Бошқа аёлларингизнинг ҳузурига боргансиз, деб гумон қилувдим», дедим.
«Албатта, Аллоҳ Шаъбоннинг ярмидаги кечада дунё осмонига тушади ва Калбнинг қўйлари жуни сонидан ҳам кўпроқ одамни мағфират қилади», дедилар.


Ибн Можа, Термизий ва Аҳмад ривоят қилган.

*Бақийъ - Мадинадаги қабристон
**Калб - Бани Калб қабиласи, уларнинг қўйлари кўп эди.
***Шаъбоннинг 15 кечаси Бароат кечасидир.

♻️ @oliymahad
Инфографика ва стикерлар 👉 @Oliymahad каналида!
Ҳадемай “Шаъбон” келади, кейин “Рамазон”!

Шаъбон ойи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ойларидир. Шунингдек бу ой Ражаб ойида яхши амалларни эккандан сўнг уларни суғориш ойидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ойда кўп рўза тутар эдилар, кечалари тонгга қадар ибодат қилиб чиқар эдилар. Оиша розияллоҳу анҳо онамиз бунинг сабабини сўраганларида: “Эй Оиша, бу ой малакул мавт – ўлим фариштаси Азроилга йил давомида вафот этадиганлар рўйхати ёздириладиган ойдир. Мен эса бу ойда исмимнинг рўзадор ҳолда қайд этилишини истайман”, деб марҳамат қилдилар...

👉 Батафсил

@Oliymahad
Уйда қолинг I Дуо қилинг!

Бугун 27 март соат 13.30 гача барчамиз ибодатда бўлиб юртимиз ва халқимиз учун бу синовлардан ўтиб олишда ўз ҳиссамизни қўшайлик.
Пешин намозини ўқиб Тошкент ислом институти устозлари, талабалари ҳамда
“Uyda qoling | Qur'onni xatm qiling!” телеграм гуруҳи аъзолари томонидан жорий йилнинг 19 мартидан бошлаб шу кунга қадар қилинган Хатми Қуръон ҳамда Имом Бухорийнинг “Саҳиҳул Бухорий” ҳадис тўплами хатмини якуний дуосини қиламиз.
Сиз ҳам ўз уйингизда қолиб, оила аъзоларингиз билан Аллоҳ таолодан бу балони инсоният бошидан кўтаришини сўраб дуо қилинг. Шу кунларда тинимсиз меҳнат қилаётган тиббиёт, ички ишлар ва бошқа ҳуқуқ-тартибот ходимларининг хизматларини қўллаб-қувватлаб уларни ҳақларига дуода бўлинг!
Шунингдек, қадрли устозларимиз, нуроний отахон ва онахонларимиздан кўпроқ дуо қилишларини илтимос қиламиз!

♻️@oliymahad
Чилла ўтиринг!😊

♻️ @oliymahad
Коронавирус касаллиги мавжуд бўлган маййитни дафн этиш тўғрисида

Шу йилнинг 26 март куни сурункали касалликлари билан диспансер назоратида бўлган наманганлик 72 ёшли аёл коронавирус инфекцияси ташхиси билан Наманган вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган эди. 27 март куни ушбу бемор шифокорларнинг реанимацион муолажаларига қарамасдан ўткир миокард инфарктидан вафот этган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари ушбу ҳолат билан боғлиқ тегишли фатволар ва тиббиёт соҳаси мутахассислари билан кенгашган ҳолда коронавирус касаллиги мавжуд бўлган маййитни дафн этиш борасида қуйидагиларни маълум қилади...

👉 Батафсил

@Oliymahad
#Ташаккурнома

Тошкент ислом институтининг @Oliymahad каналини ривожлантиришга ўз ҳиссаларини қўшаётган

203 ГУРУҲ ТАЛАБА ҚИЗЛАРИГА

миннатдорчилик билдирамиз.

@Oliymahad
#тест_савол_фиқҳ
Ҳанафий мазҳабида чангга таяммум қилса бўладими?
Final Results
50%
ҳа
17%
йўқ
33%
тупроққа имкони бўлмаса мумкин
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УЙДА ҚОЛИНГ, ДУО ҚИЛИНГ!

Бугун 27 март куни Тошкент ислом институтида жорий йил 19 мартдан бошлаб шу кунга қадар устозлар ва талабалар томонидан қилинган 121 та “Хатми Қуръон” ва 2 та “Имом Бухорийнинг “Саҳиҳул Бухорий” ҳадис тўплами хатми ҳамда минглаб мўътабар дуолар, истиғфорларнинг якуний дуосини қилдилар.

Айни вақтда телеграмдаги
“Uyda qoling | Qur'onni xatm qiling!” гуруҳининг 1000 дан ортиқ иштирокчилари ҳам ўз уйларида қолиб, ўз оила аъзолари, қадрли устозларимиз, нуроний отахон ва онахонларимиз билан биргаликда Аллоҳ таолодан бу балони инсоният бошидан кўтаришини, юртимиз тинчлиги ва осойишталигини сўраб, шу кунларда тинимсиз меҳнат қилаётган тиббиёт ва бошқа мутасадди идоралар ходимларининг хизматларини қўллаб-қувватлаб уларни ҳақларига дуолар қилдилар.

УЙДА ҚОЛИНГ, ҚУРЪОН ХАТМ ҚИЛИНГ, КИТОБ ЎҚИНГ, ИСТИҒФОР АЙТИНГ, ДУО ҚИЛИНГ, БИРГАЛИКДА КАСАЛЛИКНИ ЕНГАМИЗ!

Бошқа видеолар 👉 @oliymahad каналида!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ВИДЕО
#масофавий_таълим
#Араб_тили
“Араб тили фани: Араб тили фанига кириш” мавзуси (1-дарс)“Тиллар” кафедраси ўқитувчиси Ибодулла домла Аҳраров

👉 @Oliymahad
РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори билан бир қатор чекловлар ўрнатилиб, муайян чоралар кўрилмоқда.

Хусусан,

📌27 март соат 10:00 дан эътиборан вилоятлараро транспорт воситаларининг ҳаракати (юк ташиш ҳоллари бундан мустасно) бутунлай тўхтатилади.

📌Бундан ташқари, вилоятлар таркибидаги шаҳар ва туманлараро транспорт қатнови ҳаракати ҳам вақтинча чекланади.

📌Мамлакатимиз фуқароларининг соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида зарур бўлмаган ҳолларда, уйидан ташқарига чиқиши чекланади.

📌Ўта зарур ҳоллардагина кўчага чиққанда (дорихона, озиқ-овқат дўконлари) – шахсий ҳимоя воситаси (ниқоб)да бўлиши шарт...


👉 Батафсил

@Oliymahad
Инфографика ва стикерлар👉
♻️@Oliymahad каналда!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент ислом институти талабаси Оятуллоҳ Қобилов:
Уйда қолинг, Қуръон ўқинг!

Бошқа видеолар 👉 @oliymahad каналида!