Олий Маъҳад | Расмий
14.3K subscribers
24.1K photos
3.47K videos
22 files
15.7K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#shorts #reels #Илм_фан

▪️Фотокамера ихтирочиси

⚡️Тошкент ислом институти талабаси Жаҳонгир Ниғматов тайёрлади

Бизни кузатиб боринг!🔻

👉 Instagram 👈
👉 Youtube 👈

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Яшил_макон

▪️Президент ташрифи: яшил маконларни кўпайтириш, индустриал тараққиётни жадаллаштириш ва одамлар фаровонлигини ошириш йўлида

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Саломатлик

▪️ Куз-қиш мавсумида иммунитетни қандай мустаҳкамлаш керак?

▫️ Соғлом организмли бўлиш учун дорихоналар билан бирга динимизда тарғиб қилинган, инсон саломатлигига фойдали бўлган табиий ўсимлик ва маҳсулотларга мурожаат қилиш ҳам самаралидир. Бу маҳсулотлар иммунитет тизимини ҳимоя қилишда мустаҳкам девор вазифасини ўтайди... - ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/43495

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram |
#Давра_суҳбати

▪️ Фан ойлиги доирасида талаба қизлар учун давра суҳбати ташкил этилди

▫️ Тошкент ислом институтида “Ноябрь – Фиқҳ, усулул фиқҳ, фароиз фанлари ойлиги” муносабати билан аёл-қиз талабалар учун “Аёлларга хос ҳолатларнинг тиббий жиҳатлари” мавзусида суҳбат ташкиллаштирилди. Олий тоифали акушер гинеколог Муҳаббат Саатова қиз болаларнинг соғлом вояга етиши, уларни оналикка тайёрлаш, ҳайз ва нифос ҳолатлари, ҳайз даврининг меъёри ва унинг бузилишига таъсир қилувчи омиллар ҳақида сўзлади.

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/43498

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram |
#Янгилик

▪️Тошкентда Қоҳира университети филиали очилади

Ўзбекистон Республикасининг Қоҳирадаги элчиси Мансурбек Қиличев ҳамроҳлигидаги мамлакатимиз делегацияси аъзолари Қоҳира университети президенти доктор Муҳаммад Сами Абдул-Содиқ билан учрашди.

Мулоқот давомида талабалар билан ишлаш, академик ва тадқиқот соҳаларида ҳамкорлик ўрнатиш, профессор-ўқитувчилар, талабалар алмашинуви масалалари муҳокама этилди.

Ўзбекистон ва Миср ўртасида таълимнинг барча босқичлари бўйича жадал ривожланиб бораётган шериклик кўламини янада кенгайтириш, бу жараёнда шарқшунослик, архитектура йўналишларига алоҳида эътибор қаратиш, Қоҳира университети факультетларининг қатор муҳим мутахассисликлари бўйича магистратура бўлимида профессор-ўқитувчилар, талабалар учун жой ажратишга келишилди.

Дарвоқе, Коҳира университети “Times” нашри 2024 йил ноябрда эълон қилган рейтингда 92 мамлакат, хусусан минтақадаги 749 университет орасида 39-ўринни эгаллади.

🔗 t.iss.one/oliymahad

🌐 Oliymahad.uz | Youtube | Facebook | Instagram
Кўзи ожиз киши сафар ҳаражатларига эга бўлса, уни етаклаб юрадиган одам ҳам топса, унга ҳаж фарз бўладими?
Anonymous Quiz
31%
Ҳа, чунки у йўлга қодир
17%
Сафар ҳаражатларига эга, шунинг учун борса бўлади
52%
Бориши мумкин, лекин унга фарз эмас
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Яшил_белбоғ

"Барча ижро органларини Янги Тошкентга кўчирамиз"

Шавкат Мирзиёев пойтахт атрофида "яшил белбоғ" яратиш бўйича тадбирда

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram |
#Кенгаш

▪️Институт Кенгашида муҳим масалалар кўриб чиқилди

▫️Тошкент ислом институти Кенгашининг 02-сонли мажлиси бўлиб ўтди.

▫️Мажлисни ТИИ ректори, кенгаш раиси Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов олиб борди.

▫️Кун тартибидаги муҳим масалалар сифатида, ЎМИ ва институт буйруқлари, фуқаролар мурожаатлари ҳамда Кенгаш қарорларининг бажарилиши; Талабаларнинг ёзги малакавий амалиёти натижалари; Таълим сифатини назорат қилиш комиссиясини тузиш; Кундузги таълим шакли 4-курс талабалари учун педагогик амалиётни ташкил этиш, шунингдек, Кенгаш таркибига ўзгартириш киритиш, "Ижтимоий фанлар" кафедраси доценти в.б. Б.Соиповни доцент илмий унвонига тавсия этиш ва институт тадқиқотчиларининг диссертация мавзуларини муҳокама қилиш ва тасдиқлаш; Ўқув қўлланмаларни нашрга тавсия этиш; Талабалар сафидан четлаштириш ҳамда академик таътил бериш; HEMIS тизимида талабаларни баҳолаш каби масалалар муҳокама қилинди.

🔗 t.iss.one/oliymahad

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Ижоза #Қироат #Қуръони_карим

▪️Абдулбосит қори Қобулов қироат бўйича Ал-Азҳар шайхидан ижоза олди

▫️Тошкент ислом институти "Қуръон илмлари" кафедраси ўқитувчиси Абдулбосит қори Қобулов Имом Ҳафснинг Имом Осимдан қилган ривояти Тоййиба йўли орқали Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга боғланган санади билан ижоза олди.

▫️Абдулбосит қори Қуръони каримни юқоридаги тариқага кўра қироат қилиб, Шайх Иброҳим Муҳаммад ҳузурида хатм қилди.

▫️Шу муносабати билан ТИИ "Қуръон илмлари" кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов ва 10 та қироат бўйича ижоза соҳиби, Ал-Азҳар шайхи, кафедра устози Иброҳим Муҳаммад билан биргаликда Абдулбосит қори Қобуловга ижоза шаҳодатномасини топширди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Диний_бағрикенглик #Халқаро_конференция

▪️ “Янги Ўзбекистон диний бағрикенглик” мавзусидаги халқаро конференция хорижий мутахассислар нигоҳида

▫️ Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси, халқпарвар ва миллатпарвар сиёсати, шунингдек, минтақа миқёсида фаол ташқи сиёсат олиб бораётганлиги, қўшни давлатлар билан ҳар томонлама, ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантираётганлиги, эзгулик ва тинчлик-осойишталик омили бўлган диний бағрикенглик тамойилларини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга имкон бермоқда… – ЎзА

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/43501

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram |