Олий Маъҳад | Расмий
14.2K subscribers
24K photos
3.45K videos
22 files
15.7K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Илмий_тадқиқот

▪️ Ҳадис илмининг шаклланиши

▫️ Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётлик вақтларида ва тўрт халифа даври, то юзинчи ҳижрий йилгача ҳадисларни ёзиб қўйиш расмий равишда йўлга қўйилмаган. Чунки У зот саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мендан Қуръондан бошқани ёзманглар”, деганлар. Аммо хусусий равишда ўзлари учун Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини ёзиб юрганлар бор эди. Лекин ёзганлар ҳам, ёзмаганлар ҳам ҳадисларни ўта аниқлик билан ривоят қилишликни ўзларининг муқаддас бурчлари, деб билар эдилар…- Тошкент ислом институти талабаси Зокиров Акбархон

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/41112

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Илмий_тадқиқот

▪️ Маҳмуд шоҳ Қосим Ҳанафий

▫️ Етук олим, қалби уйғоқ шайх нақшбандия тариқатининг буюк уламоларидан бири бўлган Махдум Шоҳ Қосим Ҳанафий Нақшбандий 1845 йили Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги Сангардак қишлоғида туғилган. Халқ орасида Махдум Шоҳ Қосим ёки Домулло Шоҳ Қосим ёки Бобои Шоҳ Қосим ёхуд Домуллои калон номи билан машҳур. Шоҳ Қосимнинг ёшлик ва болалик чоғлари ҳам мана шу Сангардак заминида ўтган. Вояга етгач, аввал Денов шаҳридаги Саййид Оталиқ мадрасасида таҳсил олган. Кейин эса, узоқ йиллар давомида Бухоро шаҳридаги йирик таълим муассасаларида ўқиган…- Тошкент ислом институти талабаси Ҳабибов Абдуқаҳҳор

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/41131

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Илмий_тадқиқот

▪️ ЎЗАРО МЕҲР-МУҲАББАТ КАЛИТИ — САЛОМЛАШИШДИР

▫️ Саломлашиш динимиз шиорларидандир. Шу билан бирга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрган суннат амаллардан ҳисобланади.

Инсонлар бир-бирлари билан саломлашишларининг тарихи жуда қадим замонларга етиб боради, хусусан унинг “Салом” сўзи билан бўлган ифодаси кўҳнадир…- Тошкент ислом институти талабаси Муҳаммадамин Жўрабек ўғли

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/41143

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Хушхабар #Институт_янгиликлари #Илмий_тадқиқот

▪️ Тошкент ислом институти устози Абдуқодир домла Пардаевга фалсафа доктори (PhD) дипломи топширилди

▫️Аввал хабар берганимиздек, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Абдуқодир домла Пардаев 24.00.03-Фиқҳ, калом илми, илоҳиёт ихтисослиги бўйича “Алоуддин Бухорийнинг “Рисала фил эътиқод” асаридаги калом илми масалалари таҳлили” мавзусидаги диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган эди.

▫️Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси Ўзбекистон халқаро ислом академияси Илмий Кенгашининг қарорига асосан Пардаев Абдуқодир Абдираимовичга тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси берилди.

▫️Тошкен ислом институти ректори, сиёсий фанлар доктори Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов Институт Кенгашининг 02-сонли мажлисида А.Пардаевни илмий даража билан мубарокбод этган ҳолда фалсафа доктори (PhD) дипломини топширди.

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!