Олий Маъҳад | Расмий
14.2K subscribers
25.5K photos
3.72K videos
22 files
16.4K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Ягона_олимпиада_2022

▪️2022 йил 1-2 июнь кунлари Тошкент ислом институтида “Ягона олимпиада-2022”нинг якуний республика босқичи бўлиб ўтади.

▫️Ягона олимпиада ҳар йил Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқотлар бўлими томонидан республикадаги 10 та ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг битирувчи курс талабалари ўртасида ўтказилади.

▫️Ягона олимпиаданинг мақсадиўрта махсус ислом таълим муассасалари битирувчи босқич талабалари орасидан чет тили ва мутахассислик фанларини пухта ўзлаштирган иқтидорли талабаларни аниқлаш, уларнинг иқтидори ва ижодий қобилиятларини намоён қилиш, ўзи танлаган ихтисослик йўналишини чуқур ўрганишга қизиқишларини ошириш, қўллаб-қувватлаш ҳамда муносиб рағбатлантиришдан иборат.

▫️“Ягона олимпиада-2022” якуний босқичи ғолиби Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий диний таълим муассасаларидан бирига “Вақф” хайрия жамоат фонди гранти асосида конкурссиз ўқишга кириш ҳуқуқига эга бўлди.

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Мақолалар #Алломалар

▪️ Ҳофиз ибн Касирнинг ҳаёти ва ижоди

▫️ Аллома Ибн Носируддин шундай дейди: “Шайх, имом, аллома, ҳофиз Имодуддин муҳаддисларнинг энг ишончлиси, тарихчиларнинг устуни, муфассирларнинг пешқадами эдилар”… – Тошкент ислом институти модул таълим тизими 702 гурух 3 курс талабаси Каримов Абдуллахўжа

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/30586

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Мақолалар #Ақида

▪️ Ақида амалларнинг негизидир

▫️ Ислом тарихидан бизларга маьлумки, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг саҳобалари йўлини маҳкам тутиб, «Аҳли сунна вал жамоа” номи билан ҳақ йўлда доимо собитқадам бўлиб келаётган улкан жамоа бор … – Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти модул талим тизми 3-босқич таоабаси Юнусов Илҳомжон.

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/30588

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Мақолалар #Имом_Мотуридий

▪️ Имомул мутакаллимийн

▫️ Абу Мансур ал-Мотуридийга бир нечта сифатлар берилган. Масалан «Имомул Худа» тўғри йўлда ҳидоят пешвоси «Имомул мутакаллимийн», «Мусаҳҳиҳу ақоидил муслимийн» мусулмонлар ақидасини тўғриловчи «ал Имом аз-Зоҳид» тақводор имом «Роийсу аҳли-сунна» каби… – Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти модул талим тизми 3-босқич талабаси Юнусов Илҳомжон.

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/30591

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Ягона_олимпиада_2022

▪️Тошкент ислом институтида “Ягона олимпиада-2022”нинг якуний босқичи бошланди.

▫️Ягона олимпиада ҳар йил Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқотлар бўлими томонидан республикадаги 10 та ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг битирувчи курс талабалари ўртасида ўтказилади.

▫️Олимпиадада Дин ишлари қўмита Диний-маърифий таълим муассасалари билан ишлаш бўлими ходими Элёр Алимқулов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков, Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири Салоҳиддин Шерхонов, ходимлар Акбар Дусматов, Шерзод Чўлпонов, ТИИ ректори У.Ғафуров ва ўрта махсус таълим муассасалардан ташриф буюрган мудирлар, ўқитувчилар ва талабалар иштирок этмоқда.

▫️Тошкент ислом институти биносида “Ягона олимпиада” танловини акс эттирувчи баннерлар тайёрланди, ўқув биноси фойесида институт ҳаётини акс эттирувчи лавҳалар ҳамда китоблар ва хаттотлик кўргазмаси намойиши ташкил этилди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!