Олий Маъҳад | Расмий
14.1K subscribers
24K photos
3.45K videos
22 files
15.6K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Табрик #Ҳайит

Аллоҳ таоло Рамазон ҳайитини барчангизга муборак қилсин!

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Такбир #Ҳайит

Рамазон ҳайитида ҳам такбир айтиш бор

Бизда одатда қурбон ҳайитида такбир айтиш бор, аммо Рамазон ҳайитида бунга кўпчилик беэътибор бўлади…

Батафсил: https://oliymahad.uz/14361

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Рамазон_2022 #Ҳайит

▪️Ийдул фитр ҳайити қачон?

🌙 Рамазон ҳайитининг биринчи куни – Шаввол ҳилолини кузатиш ХАБАРНОМАСИ

Маълумки,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини муносиб кутиб олиш, Ислом дини тартиб-қоидалари асосида ҳилолни кузатиш бўйича ишчи гуруҳ тузилган эди.

🔸Таниқли уламолар ва малакали мутахассислардан иборат мазкур ишчи гуруҳ Рамазон ҳайитининг биринчи куни – Шаввол ҳилолини астрономик таҳлиллар ҳамда хорижий давлатлардаги мутахассислар билан ҳамкорлик асосида кузатиб бормоқда.
Ушбу ишчи гуруҳ кузатиш натижаларини Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашига тақдим этади.

🌙 Рамазон ҳайитининг биринчи куни ҳақидаги маълумотлар Уламолар Кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва тегишли хулосалар қабул қилинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Рамазон_2022 #Ҳайит

🌙 2 май - Ўзбекистонда Рамазон ҳайити байрами куни

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Ҳашар #Ҳайит

▪️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 апрелдаги тегишли фармойиши асосида, Рамазон ҳайити арафасида "Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги" шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши белгилан эди.

▫️Шу муносабат билан Тошкент ислом институти асосий биноси, Модуль таълим шакли, Таҳфизул Қуръон кафедралари биноларида ҳашар ўтказилди.

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Ҳайит #Зиёрат

▪️Муборак Рамазон ҳайити муносабати билан Тошкент ислом институти профессор-ўқитувчилари томонидан Олий маъҳадда узоқ йиллар фаолият юритган устозлар зиёрат қилинди.

▫️Институт илк битирувчиси, 40 йилга яқин Олий маъҳадда дарс берган Аҳмаджон домла Бобомуродзода, институт 3-ректори (1982-1987 йиллар) Абдуқаҳҳор домла Шоший, Тиллар кафедраси мудири ва ўқитувчиси бўлган Каримуллоҳ домла Юсупов хонадонига Алишер Абдуллаев, Улуғбек Ҳасанов, Неъматуллоҳ Раҳимов, Муслим Боймиров, Адҳам Юсупов каби ёш ўқитувчилар ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олдилар, дилдан суҳбат қуриб дуоларини олдилар.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
​​#Ҳайит #Арафа #Муносабат

Бугун Арафами?

Ижтимоий тармоқларда юзага келган баҳс ва мулоҳазаларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси муносабат билдирди.

Шу кунларда мўмин-мусулмон халқимиз узоқ йиллардан буён истеъмолида қўллаб келган Рамазон ҳайитидан аввалги кунни “Арафа” дейиш масаласида турли баҳс-мунозаралар кенг тарқалмоқда.

Кейинги пайтларда диний ва урфий мавзуларда одамлар ўртасида турли тушунмовчиликлар ҳам кўпайиб бормоқда. Куннинг мавзусига келадиган бўлсак, Рамазон ойи ниҳоясидаги кунни арафа дейишни рад этиш ҳақида чиқишлар кўпайиб кетди.

Маълумки, Қурбон ҳайитидан олдинги кун алоҳида Арафа куни деб номланади. Бу ҳаммага аён, қўшимга изоҳга эҳтиёж йўқ. Аммо, Рамазон ҳайити олдидаги кунни арафа куни дейилиши урфга биноан айтилади. Халқимизда, нафақат Рамазон ҳайити олдидан, балки тўй арафасида, байрам арафасида, имтиҳон арафасида ва ҳоказо ибораларни ишлатиш одат тусига кирган.

Демак, Рамазон ҳайитидан бир кун олдинни “ҳайит арафаси” маъносида “Арафа”, дейиш ҳудди бирор муҳим воқеа-ҳодисага яқин фурсатни “фалон воқеа арафасида” деб айтиш кабидир. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида ҳам “Арафа” сўзи Макка шаҳри яқинидаги тоғ номи, Қурбон ҳайитидан одинги кун каби маъноларни ифодалаш билан бирга байрам ёки бирор тантанали кундан олдинги кун сифатида ҳам келиши баён этилган.

Хуллас, Рамазон ҳайитидан аввалги кунни арафа дейиш ва яхши одатларни қилиш урфда мавжуд. Урф эса, шариатга зид бўлмаса эътиборга олинади. Бу кунда қўшнилар бир-бирларига таом улашиши каби яхши одатлар ҳам бор. Зеро, улуғ алломаларимиз Ҳайит кунлари шодликни изҳор қилиш диннинг шиорларидандир”, деганлар. Ҳадиси шарифда “Аллоҳ таолога фарзлардан кейинги энг севимли амал мусулмоннинг қалбига хурсандлик киргизишдир”, дейилган.

Шу билан бирга мўмин-мусулмонларнинг Рамазон ҳайити арафаси билан ўзаро бир-бирларини муборакбод этишларида ҳам шаръий монелик йўқ. Зеро, бу худди жума билан муборакбод этиш каби хайрли одатлардан саналади.

Шундай экан, улуғ айём кайфияти кезиб юрган файзли дамларда турли мавзуларни кўтариб чиқиб, инсонларни байрам тадоригидан чалғитиш дуруст эмас. Аксинча Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларга байрам қилиб берган икки ийдни ҳар қанча кенг нишонласак, мўмин-мусулмонларга хурсандчилик улашсак, шунча манфаатли бўлади, инша Аллоҳ.

🤲 Ҳақ таоло Рамазон ҳайитини муборак айласин, беҳуда ишлардан Ўзи сақласин.

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Ҳайит #Дуо

🌙“Рамазоннинг охирги куни аср ва шом намози оралиғида бир вақт бор”

▪️Мисрнинг машҳур муфассир олимларидан Умар Абдулкафий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

▫️“Ҳар йили Рамазоннинг охирги соатларида нима содир бўлишини биласизларми?

▫️Рамазоннинг охирги куни, сўнгги соатларида, яъни аср намозидан бошлаб то шом намозигача бўлган вақтда Аллоҳ таоло бутун Рамазон ойи давомида жаҳаннамдан қанча инсонларни озод қилган бўлса, яна шунчасига дўзахдан омонлик беради. Чунки, саҳиҳ ҳадисда Рамазоннинг ҳар кечаси Аллоҳ таоло жуда кўп сонли бандаларини жаҳаннамдан озод қилиши хабари келган.
Яна у шундай фурсатки, унда қилинган дуо ижобатсиз қолмас.
Бу фурсатни ғанимат билиб, Роббига дуо қилганлар ва Ундан мағфират сўраганларга офиятлар бўлсин!”

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_2022 #Ҳайит #Табрик

🌙 Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

▫️Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуровнинг Ийдул фитр табриги

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_2022 #Ҳайит #Табрик

🌙 Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

▫️Тошкент ислом институти жамоаси сиз азизларни Ийдул фитр айёми билан қутлайди!

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_2022 #Ҳайит

🌙 Рамазон ҳайити кунида мустаҳаб бўлган амаллар

▫️Мурод Музаффар ўғли, Тошкент ислом институти талабаси

HD: 👉 https://youtu.be/RF-BiqkVGx8

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Рамазон_2022 #Ҳайит

🌙 Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!