Олий Маъҳад | Расмий
14.3K subscribers
24.1K photos
3.47K videos
22 files
15.7K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИ 2 МАЙ КУНИ НИШОНЛАНАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Унга кўра, 2022 йил муборак Рамазон ҳайитининг биринчи куни шу йил 2 май кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши томонидан қабул қилинган қарор инобатга олинган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда, 2022 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни шу йил 2 май, душанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.

Бундан келиб чиқадики, мўмин-мусулмон халқимиз Рамазон ҳайити муносабати билан кетма-кет 5 кун дам олишади:

🔹 30 апрель – одатий дам олиш куни (беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун);

🔹 1 май, якшанба – одатий дам олиш куни (барча учун);

🔹 2 май, душанба – Рамазон ҳайитининг биринчи куни (ишланмайдиган байрам куни);

🔹 3 май, сешанба – қўшимча дам олиш куни (барча учун);

🔹 4 май, чоршанба – қўшимча дам олиш куни (барча учун).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Рамазон_2022 #Ҳайит

🌙 2 май - Ўзбекистонда Рамазон ҳайити байрами куни

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
▪️ Самарқандлик хаттот Қуръонни кўчирди

▫️ Самарқандлик хаттот Абдужалил Эргашев 60х80 см ҳажмдаги катта Қуръон китобини кўчириб ёзди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси маълумот бермоқда. “Улуғ [...]

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/29690

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Мақолалар #ФАЗИЛАТЛАР #Рамазон_2022 #эҳсон

▪️ ЭҲСОННИНГ ФАЗИЛАТЛАРИГА ДОИР

▫️ Аллоҳ таоло Қуръони каримда “Сизлардан иймон келтирганлар ва инфоқ қилганларга катта ажр бордир” (“Ҳадид” сураси, 7-оят) деган… – Обид Тангиров Эшмахматович Тошкент ислом институти “Ижтимоий фанлоар” кафедраси мудири, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/29693

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
🌙 САУДИЯ АРАБИСТОНИ ВА МУСУЛМОН МАМЛАКАТЛАРДА ҲАМ ҲАЙИТ 2 МАЙДА НИШОНЛАНАДИ

Бугун, 30 апрель – Рамазон ойининг 29-куни Саудия Арабистони Олий Маҳкамаси Шаввол ҳилоли кўрингани тўғрисида хабар бўлмагани сабабли, жорий йил 1 май якшанба куни Рамазон ойининг 30-куни бўлиши ҳақида баёнот берди. Шунга мувофиқ, 2022 йил 2 май душанба куни Саудия Арабистонида Рамазон ҳайити сифатида кенг нишонланади.

🔭 Олинган маълумотларга кўра, д
унёнинг бир қатор йирик мусулмон давлатлари, хусусан, Миср Араб Республикаси, Бирлашган Араб Амирлиги, Жазоир, Кувайт, Баҳрайн, Тунис, Ироқ, Уммон, Яман каби барча араб мамлакатлари ҳамда Туркия, Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатларида ҳам Рамазон ҳайити 2 май, душанба куни нишонланади.

Эслатиб ўтамиз, Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2 май – душанба кунига тўғри келиши тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши томонидан қабул қилинган қарорни инобатга олиб, мамлакатимизда 2022 йил 2 май куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланиши ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекитон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Янгиликлар #Шавкат_Мирзиёев

▪️ Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

▫️ Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори… – Ўзбекистон Республикаси  Президенти   Ш.МИРЗИЁЕВ

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/29696

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#бугун

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг якшанба куни
1 май, 2022 йил,
30 рамазон, 1443 йил.

Аллоҳ таоло ушбу кунни барчамиз учун хайрли ва барокатли қилсин!

Обуна бўлинг:
@Oliymahad

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Ҳашар #Ҳайит

▪️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 апрелдаги тегишли фармойиши асосида, Рамазон ҳайити арафасида "Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги" шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши белгилан эди.

▫️Шу муносабат билан Тошкент ислом институти асосий биноси, Модуль таълим шакли, Таҳфизул Қуръон кафедралари биноларида ҳашар ўтказилди.

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
ЮРТИМИЗ БЎЙЛАБ РАМАЗОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2022 йил Рамазон ҳайити (Ийдул фитр)нинг биринчи куни 2 май (шаввол ойи 1 куни) душанба кунига тўғри келиши тўғрисидаги қарорни қабул қилди.

🌙 Шунга кўра 2022 йил 2 май душанба куни Рамазон ҳайити намози Тошкент вақти билан соат 05:40 да, бошқа вилоятларда намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб ўқилади.

🌙 Рамазон ҳайити намозини вилоятларда
ўқиладиган вақтлари:

1. Андижон вилояти 05:30
2. Бухоро вилояти 06:00
3. Жиззах вилояти 05:55
4. Навоий вилояти 06:00
5. Наманган вилояти 05:30
6. Самарқанд вилояти 06:00
7. Сирдарё вилояти 05:50
8. Сурхондарё вилояти 06:00
9. Тошкент вилояти 05:50
10. Тошкент шаҳри 05:40
11. Фарғона вилояти 05:30
12. Хоразм вилояти 06:10
13. Қашқадарё вилояти 06:00
14. Қорақолпоғистон Республикаси 06:20

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

#30apr #uzbekiston24

@dinqumita

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
ФИТР САДАҚАСИ: КИМЛАР НИМА УЧУН ВА КИМЛАРГА, ҚАЧОН ВА ҚАНЧА МИҚДОРДА БЕРАДИ?

Фитр садақаси рўзадан чиқиш муносабати билан бериладиган садақадир. У рўзадор учун Рамазон ойи давомида айтган беҳуда гап-сўзлари, қилган хато ва камчиликларини ювиш ҳамда камбағал-мискинларга таомланиш имконини бериш мақсадида жорий қилинган.
Ҳанафий мазҳабида фитр садақаси вожиб амал ҳисобланади.

ҚАЧОН БЕРИЛИШИ КЕРАК?
Фитр садақасини Рамазон ҳайити куни тонг отгандан бошлаб ҳайит намозига чиқишдан олдинги вақтга қадар бериш вожиб ҳисобланади. Рамазоннинг аввалидан берилса ҳам бўлади.
Аммо Ҳайит намозидан кейинга қолдирмаслик керак. Агарда киши фитр садақасини ийд намозигача бера олмаса, намоздан кейин беради, лекин савоби Рамазон вақтида берганчалик бўлмайди, аммо бериши шарт. Яъни уни беролмай қолган киши зиммасида фитр садақасини бериш вожиб бўлиб қолаверади.

КИМЛАР БЕРИШИ КЕРАК?
Мусулмон эркагу аёл, балоғатга етган-етмаган, хоҳ оқил, хоҳ мажнун бўлсин, нисоб эгаси бўлсалар зиммаларига фитр садақасини бериш вожиб бўлади. Ўзида пул йўқларнинг номидан уларга нафақа бериш лозим бўлган шахслар беради.
Шунга ҳам диққат қилиш керакки, киши балоғатга етган фарзандлари ва хотини учун фитр садақа бериши вожиб эмас. Агар балоғатга етган фарзандлари ва аёли учун, улар айтишмаса ҳам, фитр садақасини берса, улар зиммасидан фитр садақаси соқит бўлади.
Ҳайит кечаси туғилган чақалоқ учун ҳам отаси фитр садақа бериши вожиб бўлади. Ҳомила ва ҳайит кунидан олдин вафот этганлар учун эса вожиб бўлмайди.

КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ?
Фитр садақаси мусулмон камбағал-мискинларга берилади. "Фатавои Ҳиндия" китобида келтирилишича, фитрни беришда энг афзали, аввало, ака-ука, опа-сингиллар ҳисобланади. Сўнгра уларнинг фарзандлари. Улардан кейин амаки-аммалар, сўнгра уларнинг фарзандлари. Тоға-холалар ва уларнинг фарзандлари сўнг юқоридагилардан ташқари қариндошлар. Улардан кейин қўшнилар, касбдошлар, кейин ҳамшаҳарлар ёки қишлоқдошлар ҳақли ҳисобланади.

КИМЛАРГА БЕРИЛМАЙДИ?
Фитр садақаси нисоб миқдорича моли бўлган бой кишига, ўзининг ота-онаси, бобо-момосига, ўзининг ўғил-қизларига ва уларнинг фарзандларига, эр-хотин бир-бирига бериш мумкин эмас.
Шунингдек, ғайридинларга, фисқ ишларини очиқ-ойдин қилиб юрувчи фосиққа, бойга, соғ-саломат ва ишлашга қодир бўлатуриб ишламай юрганга бериб бўлмайди. Бундан ташқари, гуноҳ ва маъсиятга, шунингдек мусулмонларга зарар келтирадиган ҳар қандай ишларга сарфлайдиган кимсаларга берилмайди.
Фитр садақаси муҳтожларнинг қўлларига мол сифатида берилиши лозим. Бу пуллар масжид қурилиши, умумий хайрия ишлари учун берилиши жоиз эмас.

РЎЗА ТУТМАГАНЛАР ҲАМ ФИТР САДАҚАСИНИ БЕРАДИМИ?
Бирор узр сабабли рўза тута олмаганлар ҳам ўзлари ёки улар номидан нафақа бериши керак бўлган одам фитр садақасини бериши керак.

ҚАНЧА МИҚДОРДА БЕРИЛАДИ?
2022 йил учун ҳар бир жон бошига фитр садақасининг миқдори:
2 килограмм буғдой 10 000 (ўн минг) сўм;
4 килограмм арпа 16 000 (ўн олти минг) сўм;
2 килограмм майиз 100 000 (юз минг) сўм;
4 килограмм хурмо 160 000 (бир юз олтиш минг) сўм деб белгиланди.
Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини берса кифоя.
Эслатма! Фитр садақаси қийматлари Тошкент шаҳар бозорларидаги нархга асосан белгиланган бўлиб, ҳар бир вилоят ўз бозорларидаги нархга қараб фитр садақасини белгилайди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#фитр
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!