#Афғонистон #Толибон #Вазият
Кўриниб турибдики, Толибон ҳаракати Афғонистонда ҳокимият тепасига келди.
Бу Ўзбекистонга хавф соладими?
Шубҳасиз, қўшни мамлакатдаги ҳар қандай беқарорлик – бу таҳдид.
Нотинчлик ва зўравонлик қочқинлар оқимини юзага келитириши, экстремистик ва террорчи гуруҳларнинг фаоллашишига олиб келиши мумкин.
Бироқ, Ўзбекистон вазият ривожланишининг барча сценарийларига тайёр.
Охирги 5 йил мобайнида амалга оширилган ислоҳотлар туфайли Ўзбекистон армиясининг жанговар тайёргарлиги, аскарлар ва офицерларнинг руҳий ҳолати юқори даражада. Армияни замонавий қурол ва техника билан жиҳозлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилаларини ижтимоий ҳимоя қилиш кучайтирилди. АИР билан чегара бутун узунлиги бўйлаб ишончли тарзда қўриқланмоқда.
Жорий йилнинг июль ойида Тошкент ва Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округларида, шунингдек, Ҳаво ҳужумидан мудофаа ва Ҳарбий ҳаво кучлари қисмлари ва бўлинмаларида қўшинларнинг жанговар шайлиги тўсатдан текширилди.
Ҳамкорларимиз ва қўшниларимиз билан қўшма машғулотлар доимий равишда ўтказилмоқда. Хусусан, яқинда кўп сонли ҳарбий хизматчилар, техника ва авиация иштирокида ўзбек-рус-тожик, ўзбек-рус ва ўзбек-тожик қўшма ҳарбий машғулотлари ўтказилди.
Шу билан бирга, “Толибон” ўз манфаатлари Афғонистондан ташқарига чиқмаслигини бир неча бор таъкидлаган. Шу йилнинг июль ойи бошида, Москвадаги музокаралар чоғида, толиблар Марказий Осиё давлатлари чегараларини бузмаслигини эълон қилди. Бундан ташқари, 2020 йил сентябрь ойида Доҳадаги ҳаракатнинг сиёсий идораси раҳбари Мулла Абдул Ғани Барадар “Толибон” Афғонистондан Ўзбекистонга тақдид ва хавф пайдо бўлишига йўл қўймаслигини айтди.
Ўзбекистон Афғонистондаги барча етакчи сиёсий ва ҳарбий кучлар вакиллари, жумладан "Толибон" ҳаракати раҳбарияти билан бевосита, доимий ва яқин алоқалар ўрнатган. Бундан ташқари, мамлакатимиз афғонлараро келишувнинг фаол иштирокчилари ва ҳомийларидан биридир.
Толибон Ўзбекистон билан яхши қўшничилик алоқаларини сақлаб қолиш ва икки мамлакат ўртасидаги савдо-сотиқни давом эттиришдан манфаатдор эканлигини ҳам тушуниш керак.
Бугунги кунда Марказий Осиё давлатларининг Афғонистон ташқи савдо айланмасидаги улуши 25%ни ёки қарийб 2 миллиард долларни ташкил этади. Афғонистон импортининг 50% дан ортиғи Ўзбекистон орқали ўтади. Мамлакатларимиз қўшни давлатга 4 миллиард кВт соатдан ортиқ электр энергия етказиб беради. Бу афғон томонини электр энергиясига бўлган эҳтиёжнинг 70% дан ортиғини қоплайди. Шу билан бирга, Ўзбекистондан импорт қилинадиган электр энергияси ҳажми 2,6 миллиард кВт соатдан кўпроқ.
Шу боис, Қобулда ҳокимият тепасига ким келишидан қатьи назар, у мамлакатни иқтисодий жиҳатдан тиклаш ва шимолий қўшнилар билан яхши муносабатларини сақлаб қолиш зарурлигини тушунишига тўғри келади.
Шу муносабат билан, Ўзбекистоннинг ўзаро алоқа ўрнатиш ва транспорт транс-минтақавий лойиҳаларини амалга ошириш режалари боши берк кўчага киргани ҳақидаги фикр-мулоҳаза ҳақиқатга тўғри келмайди. Улар объектив равишда Афғонистон учун имкониятлар оламига эшикни очади. Янги коридорлар юк транзитидан кўп миллионли даромаддан ташқари, "инфратузилма ва саноат ривожланиш тўлқини"ни ўзи билан олиб келади. Бу эса қўшимча иш ўринлари, аҳоли учун муқобил даромад манбалари дегани. Толибон буни тўғри англайди ва доимо уларни амалга оширишда ёрдам беришга тайёрлигини таъкидлаб келган.
Албатта, Ўзбекистон ва бошқа Марказий Осиё давлатлари бугун янги воқеликка дуч келишмоқда. Бу осон эмас, кутилмаган ҳодисалар ва қийинчиликларга тўла. Аммо бу ҳақиқат кутилган ва прогноз қилинган эди, биз бунга тайёрмиз. Бу жараён Афғонистон ва Марказий Осиё мамлакатларининг устуворликларида тизимли ўзгаришлар келтириб чиқармайди.
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!