#Илмий_сафар #Сурхондарё #Имом_Термизий #Талабалар
Сурхондарёдаги сафарнинг иккинчи кунида ТИИ жамоаси Термиз шаҳрида жойлашган, Амударё яқинидаги Ҳаким Термизий мажмуасига ташриф буюрдилар.
Вақф хайрия фондига қарашли меҳмонхонада нонушта қилингач, Имом Термизий мадрасаси Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Аббос домла Қосимов ҳамроҳлигида зиёратлар бошланди.
Фақиҳ, тасаввуф муршиди Ҳаким Термизий раҳматуллоҳи алайҳ 120 йил умр кўриб, 869 йили Термизда вафот этган.
Мақбарада Ҳаким Термизий ҳаёти ва илмий фаолияти тўғрисида маълумот берилди. Қуръон тиловат қилиниб, савоби олим ва ўтганлар руҳига бағишланди.
Олимлар ва авлиёлар юрти Термиздаги зиёратнинг навбатдаги манзили "Султон Саодат", яъни "Саййидлар султони" мажмуаси бўлди.
🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам авлодлари - Термизий саййидлар мақбаралари
ТИИ жамоаси Термиз шаҳрида Султон Саодат мажмуасига ташриф буюрдилар.
Мажмуа мақбаралари X асрдан бошлаб 7 аср давомида қурилиб, шакллангани тўғрисида ректор Уйғун Ғафуров ва ўқитувчи Фахриддин Маманосиров маълумот берди.
20 га яқин мақбарани ўз ичига олган мажмуада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам авлодлари, саййидлар сулоласининг минглаб қабрлари бўлган. Ҳозирда 111 та қабр ўрни сақланган.
Дастлаб, шу жойга Пайғамбаримиз алайҳиссалом авлодларидан бўлмиш Ҳасан Амир ва бошқа бир манбада Амир Саййид Али Акбар мақбараси бунёд этилган.
Халқ орасида Султон саодат номи билан машҳур бўлган мақбаралар Х-ХVII асрларда ёнма-ён қурилиб, узун ҳовлининг 2 томонини эгаллаган.
Айни пайтда, мажмуада илмий марказ, масжид қурилмоқда.
Зиёратчилар сафар якунида Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасига ташриф буюрадилар.

"Имом Термизий авлодлари" билан учрашув
Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров бошчилигидаги ўқитувчи ва талабалар Сурхондарёдаги сафари якунида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасига ташриф буюрдилар.
Меҳмонларга Имом Термизий мадрасаси Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Аббос Қосимов ҳамроҳлик қилиб, марказ фаолияти ва таълим муассасасининг ўқув жараёни ҳақида таништирди.
Учрашувда ТИИ ректори Уйғун Ғафуров ва катта ўқитувчиси Фахриддин Маманосиров нутқ сўзлаб, таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик, илмга рағбат, улуғ зотлар ҳаёти ҳамда динга холис хизмат қилиш фазилати тўғрисида сўзлади.
ЎМИ Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мутахассиси, ТИИ ўқитувчиси Муҳаммадяҳё Ходжаев диний таълимдаги имкониятлар ҳақида маълумот берди.
Шунингдек, У.Ғафуров Ўзбекистон халқаро ислом академияси малака ошириш маркази Термиз филиали тингловчилари билан ҳам учрашди.