Олий Маъҳад | Расмий
14.4K subscribers
26.1K photos
3.87K videos
22 files
16.8K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#бугун

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг чоршанба куни
17 март, 2021 йил,
3 шаъбон, 1442 йил.


Аллоҳ таоло ушбу кунни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Обуна бўлинг:
@Oliymahad
104-SAVOL
ABDULQAYYUM - ABDUL AZIM
#Сийрат

Сиз Пайғамбар алаҳиссаломни кўрганмисиз: 104-савол-жавоб

Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси ўқитувчиси Абдулазим Зиёуддин

👉@Oliymahad
#Абу_Наср_Форобий #Мантиқ #Уюнул_масоит #Яҳё_бин_Одий

Илмларнинг раиси ёхуд мантиқ нима учун керак?

Ҳужжатул ислом Имом Ғаззолий: «Ким мантиқ илмини билмаса, унинг илмига асло ишонч йўқдир» – Мансур УРАЛОВ, Тошкент ислом институти махсус сиртқи бўлим битирувчиси

👉 https://oliymahad.uz/22132

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Таъзия

ТАЪЗИЯ

Тошкент ислом институти жамоаси Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси ўқитувчиси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчиси Холбоев Ғуломиддин домланинг амакиси Ҳусанбой Соттиев вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло, оламдан ўтган отахоннинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.

Ҳақ таоло марҳумнинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.

«Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!»

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

👉 t.iss.one/oliymahad
​​#Мурувват #Саховат

Нафснинг энг яхши ҳолати

Орамимизда ота-онасидан ёки устозларидан: “Мурувватли бўлгин, болам”, деган панду насиҳатни эшитмаган киши топилмаса керак. Хўш, мурувват қандай хислат?

Пайғамбаримиз алайҳиссалом бундай деганлар: “Ким инсонлар билан муомалада уларнинг ҳаққини поймол қилмаса, ёлғон гапирмаса, ваъдасини бузмиса, у муруввати комил, адолати зоҳир, дўст тутилиши вожиб бўлган инсонлардандир”. Ҳакимлардан бири айтади: “Ақл сизни фойдали нарсаларга буюрса, мурувват гўзал нарсаларга буюради”.

Мурувватга бундай таъриф берилган: “Мурувват нафснинг гўзал амалларга мойиллик асоси ва қувватидир. Нафсни унинг ҳолатларидан энг яхши ҳолатида сақлаш мурувватдир”.

Ҳакимлар айтадилар: “Мурувватли инсон ўзгалардан тама қилмайди, кишилар ёмон фикрга бориши мумкин бўлган ўринларга қадам босмайди. Ҳалол касиби билан кун кечиради, асло ўзгаларнинг миннатига қолмайди. Муҳтожларга ёрдам беради, ўзгаларни хатоларини кечиради, қўполлик қилмайди,саҳоватли бўлади”.

Пайғамбаримиз алайхиссалом бундай деганлар: “Уч нарса ҳалокатлидир: хасислик, хавойи нафсга эргашиш ва ўзидан мағрурланиш” (Табароний ривояти). Жобир розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Росулуллоҳ алайҳиссалом айтдилар: “Ҳасисликдан сақланинг! Чунки ҳасислик сизлардан олдингиларни ҳалок қилгандир...” (Имом Муслим ривояти). Яна бир ҳадисда: “Саҳийлик Аллоҳ таолонинг карамидандир. Саҳий бўлинг, Аллоҳ таоло сизга марҳамат кўрсатади! Саховат жаннатдаги бир дарахтдир. Унинг шохлари дунёга эгилган. Ким унинг бир шохига илинса, Аллоҳ таоло уни жаннатга киритади. Саховат имондандир. Имон жаннатдадир”, деганлар (Табароний ривояти).

Хаммаларимизни Аллоҳ таоло мурувватли, саховатли бўлишимизни насиб айласин!

© Абдусалом Тожиходжаев, Тошкент ислом институти Модуль таълим шакли талабаси, Чуст тумани Имомқулбой жоме масжиди имом-хатиби

🔗t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Талабалар #Махсус_ўқув_курси #Экстремизм #Терроризм #Тадбирлар

Тошкент ислом институтида 2021 йилнинг 17 март куни “Экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари” махсус ўқув курси ҳамда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да давлат ва нодавлат идораларининг ҳамкорлик алоқаларини мустахкамлаш, ёшларнинг мафкуравий иммунитетини янада ошириш, турли оқимларнинг ёт ғоялари таъсирига тушиб қолишини олдини олишга қаратилган тадбирлар доирасида Ички ишлар вазирлиги терроризм ва экстермизмга қарши курашиш бош бошқармаси масъул ходими Абдумалик Каримов "Дунёвий давлатда диний ташкилотларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари" ва ““Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун ва соҳага доир бошқа қарорларнинг бажарилиши, Ўзбекистон ҳукуматининг ички ва ташқи сиёсати, жамият тараққиётининг долзарб масалалари” мавзуларида 3-4 курс талабалари учун маъруза қилиб берди.

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Бесуннатлар #Қуръонийлар

Бесуннатлар фитнасидан огоҳ бўлинг!

Интернет тармоқларида набавий ҳадисларни юзсизларча инкор қиладиган, уларни масхаралайдиган айни чоғда эса гўёки диний руҳда мақолалар пост қилиб, илмсиз кишиларнинг бошини айлантираётганлар ўзбеклар ичида ҳам пайдо бўла бошлади – Алишер Рихсиддин ўғли

👉 https://oliymahad.uz/22135

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Илмий_тадқиқот #Матбуот #Модуль_таълим_шакли #Тадбирлар

“Имом талабалар” – илмий тадқиқот ва матбуотда фаол

Модуль таълим шакли талабалари учун “Илмий тадқиқот олиб боришнинг усул ва методлари” мавзусида илмий суҳбат ўтказилди – ТИИ Матбуот хизмати

👉 https://oliymahad.uz/22138

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Экстремизм #Терроризм #Тадбирлар #Ректор

Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров Ички ишлар вазирлиги Академияси Раҳбар кадрларни тайёрлаш факультетида ИИВнинг Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш ҳудудий бошқармалари раҳбар ходимларига "Экстремистик ва террористик ташкилотларнинг мақсади ва турлари ҳамда уларнинг ижтимоий тармоқлардаги салбий оқибатларини келтириб чиқарувчи фаолияти" мавзусида маъруза қилди.

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Вақф #Фирибгарлик #Огоҳлик

⚡️"Вақф" огоҳлантиради!

"Вақф" ходими бўламиз деб фонднинг номидан фойдаланиб ижтимоий тармоқларда "хайрия" уюштираётган фирибгарлар кўпаймоқда.

⚠️ Вақф хайрия жамоат фонди аҳолини фирибгарларнинг найрангларидан огоҳлантиради!

Вақф фондининг расмий каналига аъзо бўлинг: @vaqfuz


🔗t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#бугун

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг пайшанба куни
18 март, 2021 йил,
4 шаъбон, 1442 йил.


Аллоҳ таоло ушбу кунни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Обуна бўлинг:
@Oliymahad