Олий Маъҳад | Расмий
14.2K subscribers
24K photos
3.45K videos
22 files
15.6K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Шеърият

Рўза тутинг, муборак – Ашуро куни!

Ердан самогача савоб бўлади,
Мункар-Накирларга жавоб бўлади,
Бошдан оёққача нурга тўлади,
Имкон борми, ёддан чиқарманг буни,
Рўза тутинг, муборак – Ашуро куни.

Иблиснинг қомати етти букилгай,
Тоғдек гуноҳлар ҳам дув-дув тўкилгай,
Малаклар тарафдан салом ўқилгай,
Имкон борми, ёддан чиқарманг буни,
Рўза тутинг, муборак – Ашуро куни.

Эзилган қалбларга дармон бўлади,
Маҳшарда дўзахга қалқон бўлади,
Фирдавс жаннатига сарбон бўлади,
Имкон борми, ёддан чиқарманг буни,
Рўза тутинг, муборак – Ашуро куни.

Рўза руҳиятни сайқал этади,
Ҳар битта яхшилик Ҳаққа етади,
Кўз очиб-юмгунча ўтиб-кетади,
Имкон борми, ёддан чиқарманг буни,
Рўза тутинг, муборак – Ашуро куни.

Саҳардан шомгача раҳмат бўлади,
Ҳурларнинг қўлида шарбат бўлади,
Энг олий мукофот – жаннат бўлади,
Имкон борми, ёддан чиқарманг буни,
Рўза тутинг, муборак – Ашуро куни.

Рўза – руҳ шифоси, тиғсиз даводир,
Савобдан мосуво шаксиз, гадодир,
«Очлик – иллат» демоқ, айни хатодир,
Имкон борми, ёддан чиқарманг буни,
Рўза тутинг, муборак – Ашуро куни.

Эркин ҚУДРАТОВ,
ТИИ Махсус сиртқи бўлим талабаси

Яқинларингизга ҳам улашинг ҳамда каналимизга обуна бўлинг:
👉 https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA
#шеърият

ЎЗБЕК ТИЛИ

Мозийлардан бергайдир хабар,
Битикларни ўқисак агар.
Неъмат ичра мисоли шакар,
Ўзбек тили – бобомнинг тили,
Ўзбек тили – момомнинг тили.

Гўё ипга тизилган маржон,
Шодасинда топилмас нуқсон.
То қиёмат қолгайдир омон,
Ўзбек тили – отамнинг тили,
Ўзбек тили – онамнинг тили.

Олам аро порлар зиёси,
Танҳо эрур, йўқдир қиёси.
Аждодларнинг теккан дуоси,
Ўзбек тили – инимнинг тили,
Ўзбек тили – синглимнинг тили.

Юзимизда чеки йўқ сурур,
Қалбимизда ўзгача шуур.
Хитоб қилсак топгаймиз ҳузур,
Ўзбек тили – оғамнинг тили,
Ўзбек тили – тоғамнинг тили.

Шоирлари шеър битган ёниб,
Ишқ жомидан ичгандир қониб.
Фарзандимиз қолмасин тониб,
Ўзбек тили – холамнинг тили,
Ўзбек тили – боламнинг тили.

Эркин Қудратуллоҳ
ТИИ сиртқи бўлим талабаси


🔗Каналга аъзо бўлиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA
#Шеърият

Рўза тутинг, муборак – Ашуро куни!

Ердан самогача савоб бўлади,
Мункар-Накирларга жавоб бўлади,
Бошдан оёққача нурга тўлади,
Имкон борми, ёддан чиқарманг буни,
Рўза тутинг, муборак – Ашуро куни.

Иблиснинг қомати етти букилгай,
Тоғдек гуноҳлар ҳам дув-дув тўкилгай,
Малаклар тарафдан салом ўқилгай,
Имкон борми, ёддан чиқарманг буни,
Рўза тутинг, муборак – Ашуро куни.

Эзилган қалбларга дармон бўлади,
Маҳшарда дўзахга қалқон бўлади,
Фирдавс жаннатига сарбон бўлади,
Имкон борми, ёддан чиқарманг буни,
Рўза тутинг, муборак – Ашуро куни.

Рўза руҳиятни сайқал этади,
Ҳар битта яхшилик Ҳаққа етади,
Кўз очиб-юмгунча ўтиб-кетади,
Имкон борми, ёддан чиқарманг буни,
Рўза тутинг, муборак – Ашуро куни.

Саҳардан шомгача раҳмат бўлади,
Ҳурларнинг қўлида шарбат бўлади,
Энг олий мукофот – жаннат бўлади,
Имкон борми, ёддан чиқарманг буни,
Рўза тутинг, муборак – Ашуро куни.

Рўза – руҳ шифоси, тиғсиз даводир,
Савобдан мосуво шаксиз, гадодир,
«Очлик – иллат» демоқ, айни хатодир,
Имкон борми, ёддан чиқарманг буни,
Рўза тутинг, муборак – Ашуро куни.

Эркин ҚУДРАТОВ,
ТИИ Махсус сиртқи бўлим талабаси


Яқинларингизга ҳам улашинг ҳамда каналимизга обуна бўлинг:

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Шеърият

Жамолингни кўрмай севдим шак-шубҳасиз
Муҳаббатинг қалб безаги, танҳо, тенгсиз.
Назарингсиз бу дунёда гунгман сўзсиз,
Ишқ бермасанг кимман айтгин ахир сенсиз.

Сенда қудрат, сенга ишонч, сендан кўмак,
Ибодатда ушалмоқда ҳар бир тилак.
Ёлғиз қолиб тинч ҳаловат топмоқ учун,
Номинг зикир этмоқликка ошиқ юрак!

Минг бор шукур куним ўтар саодатда,
Бу албатта карамингдан ҳадя, дарак.
Эзгу ният-сен яратган жаннатларда,
Жамолингни кўрмоқликка жоним ҳалак!

(Гулмира Каримова 9.11.2021)

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!