Олий Маъҳад | Расмий
14.1K subscribers
23.8K photos
3.42K videos
22 files
15.6K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/
Download Telegram
#Конституция #32_йил

Виждон ва эътиқод эркинлиги инсоннинг ажралмас ҳуқуқидир

• Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги муносабати билан Тошкент ислом институтида талабалар учун «Виждон эркинлиги» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

• Тадбирда проректор Т.Эвадуллаев, бўлим бошлиғи Б.Парпиев, ҳуқуқшунос Ж.Низамов иштирок этиб, маърузачи сифатида Тошкент давлат юридик университети Конституциявий ҳуқуқ кафедраси ўқитувчиси Суннат Ҳакимов таклиф этилди.

• Маърузачи виждон эркинлиги ва эътиқод эркинлигининг фарқи, халқаро ҳуқуқий ҳужжатларда виждон эркинлиги масаласи, янги таҳрирдаги Конституцияда инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг кенгайтирилиши, виждон ва эътиқод эркинлигининг алоҳида ҳуқуқ сифатида белгиланишининг аҳамияти, қонунчилик ҳужжатларида виждон ва эътиқод эркинлигини таъминланиши каби йўналишлар юзасида зарур маълумотлар берди.

• Виждон ва эътиқод эркинлиги инсоннинг ажралмас ҳуқуқларидан бири бўлиб, жамиятда сиёсий плюрализмни таъминлашга хизмат қилади.

🔗 t.iss.one/oliymahad
#Конституция #32_йил #Заковат

⁉️ Талаба қизлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилмоқда

8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллиги муносабати билан Тошкент ислом институтида талаба қизлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.

• Талаба ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини янада ошириш, дунёқарашини кенгайтириш, конституция ва ҳуқуқ бўйича билим ва даражаларини баҳолаш мақсадида барча курслар кесимида тузилган гуруҳлар ўртасида “Заковат” турнирининг саралаш босқичи ўтказилди.

• Ўқув йили давомида бўлиб ўтадиган мазкур турнир ғолиблари якуний финал босқичида аниқланади ва тақдирланади.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Кун_тарихи #Конституция #32_йил

🇺🇿 Бугун — 8 декабрь, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун.

▪️Ўзбекистонда бош қомус қабул қилинганининг 32 йиллиги нишонламоқда.

▫️Асосий қонун 1992 йилнинг 8 декабрида Республика Олий Кенгашида қабул қилинган эди.

▫️Конституция билан давлат ва жамият ривожланишининг демократик тамойиллари белгилаб қўйилган. Республикада рўй бераётган демократик ўзгаришлар давомида Конституцияга ҳам ўзгаришлар киритиб келинмоқда.

▫️Янги таҳрирдаги Конституция 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинган.

▫️Конституция 6 бўлим, 27 боб ва 155 моддадан иборат.

▫️Конституция лотинча constitutio — тузилиш, тузук деган маъноларини англатиб, давлатнинг асосий қонуни ҳисобланади. У давлат тузилишини, ҳокимият ва бошқарув органлари тизимини, уларнинг ваколати ҳамда шакллантирилиш тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шунингдек, суд тизимини белгилаб беради. Конституция барча жорий қонунларнинг асоси ҳисобланади.

▫️Давлат фаолиятининг турли соҳаларида Конституцияга риоя қилинишини назорат этиш Олий суд ёки Конституциявий суд зиммасига юкланади.

▫️Конституция атамаси Қадимги Римдаёқ бор эди. Амир Темур "Тузуклар"и Шарқ ва Осиё мамлакатлари цивилизациясига хос алоҳида шаклдаги конституциявий ҳужжат хусусиятига эга бўлган. У шариат қонунлари билан бир қаторда Ўрта Осиё халқлари тақдирига кучли таъсир ўтказган.

▫️Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ҳозирги кунга қадар 16 марта ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Табрик #Конституция #32_йил

🇺🇿 Табрик!

•Тошкент ислом институти жамоаси Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллиги билан барчангизни муборакбод этади!

•Юртимиз тинч, Ватанимиз обод, халқимиз фаравонлиги бунданда зиёда бўлсин!

•Сизларни Конституциямизнинг қутлуғ байрами билан самимий табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, хонадонларингизга файзу барака тилаймиз.

Барчамизни Яратган Ўз паноҳида асрасин!

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Конституция #32_йил

▪️ Конституция – фаровон ҳаётимиз асоси

▫️ Конституция миллий давлатчилигимизнинг рамзи сифатида инсоннинг қадр-қимматини улуғлаш, унинг ҳуқуқий қонуний манфаатлари дахлсизлигини таъминлашга хизмат қилади… – Одилжон Нарзуллаев,
Янгийул туман «Қирсадақ» жоме масжиди имом хатиби

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/43517

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram |