Олий Маъҳад | Расмий
14.3K subscribers
26.3K photos
3.94K videos
22 files
17K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
☪️МАККА ШАҲРИДА ҲОЖИЛАР БИЛАН СУҲБАТЛАР БОШЛАНДИ

Шу кунларда Макка шаҳридаги ўзбекистонлик зиёратчилар жойлашган меҳмонхоналарда илмий-маърифий суҳбатлар ўтказилиб, улуғ ибодат аҳкомлари ва ҳожилик одоблари ҳақида мавъизалар қилинмоқда. Учрашувларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов, Фатво маркази директори ўринбосари Ғуломжон домла Холбоев, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов, Тошкент шаҳридаги “Сирож Солиҳ” масжиди имом-хатиби Ҳасан домла Қодиров ва "Оқ уй" масжиди имом-хатиби Исроилжон домла Исмоилов кабилар иштирок этмоқда.

Мулоқотлар аввалида уламолар Макка ва Мадина шаҳарларини зиёрат қилиш улкан саодат экани, бу улуғ шаҳарларда Расул алайҳиссалом юрганлари, Ислом тарихидаги муҳим воқеалар содир бўлгани, ҳаж улуғ ибодатлиги, бундай шарафга етказаётгани учун Аллоҳ таолога шукрона келтириш, ҳар бир зиёратчи ҳожилик мақомига етишиш йўлида юксак ихлос, гўзал одоб билан ҳаракат қилиши зарурлигини алоҳида қайд этдилар.

Манфаатли суҳбат чoғидa, аввало, ниятни тўғри қилиш, дoимo Аллоҳ таолонинг зикpи билан банд бўлиш, иcтиғфоp, дyoлар ва Қypъoни кapимни тилoвaтини кўпайтириш, тилни бeҳyдa cўзлapдaн тийилиш, қўлидaн кeлгaничa oдaмлapгa яxшилик қилиш, қaлбни мaшғyл қилувчи нарсалардaн xoли бўлиш, ўзини камтар тyтиш, зeбy зийнaтгa эътибop беpмacлик сингари ҳаж одобларига амал қилиш ҳажнинг мабрур бўлишига сабаб бўлиши ҳақида шаръий далил ва ҳаётий мисоллар асосида тушунтириб берилди.

Суҳбатлар якунида зиёратчиларнинг ҳаж ибодатига оид саволларига жавоб берилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
👍20
#Ат_Танал

📌 Яна имконият: 12 июнь куни имтиҳон

📝 Тошкент ислом институтида “Ат-Танал ал-арабий” халқаро тил сертификати имтиҳони бўлиб ўтади.

Номзоднинг араб тилини билиш даражасини аниқлаш учун қуйидаги билимлари баҳоланади:
✔️ёзиш;
✔️гапириш;
✔️ўқиш;
✔️тинглаб тушуниш;
✔️сўз бойлиги ва грамматика.

📃 B1, B2, C1, C2 халқаро араб тили сертификатини олиш учун имтиҳонда қатнашмоқчи бўлганлар паспорт билан ТИИга келиб рўйхатдан ўтишлари керак.

🗓 Рўйхатга олиш 2024 йил 11 июнь кунигача давом этади. 12 июнь куни имтиҳон олинади.

📍Манзил: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй.

📞 +998999210270
✉️ @Otabek_Yunusov
👉 @attanal_oliymahad 👈

❗️Маълумот учун: мазкур сертификатга эга бўлган талабгорлар Президентнинг ПҚ-5117-сон қарорида белгиланган имтиёзлардан фойдаланишлари мумкин бўлади.

🔗 t.iss.one/oliymahad

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
👍16🎉2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Shorts

🥒 Қуръонда зикр қилинган сабзавотлар

🎤Тошкент ислом институти талабаси Маҳмуджон Пўлатов

HD: https://youtube.com/shorts/JoUJWYAv43o

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
👍22🔥3🎉2
#HEMIS

▪️“HEMIS” тизимида якуний назорат

▫️Тошкент ислом институтида Hemis ахборот тизимини жорий қилинмоқда.

▫️Ўқув-услубий бўлим бошлиғи в.в.б. М.Эркаев ҳамда Ахборот ва техник таъминот бўлими бошлиғи М.Валиев Hemis ахборот тизимида якуний назорат ишларини олиш бўйича профессор-ўқитувчилар учун ўқув-амалий семинари ўтказди.

▫️HEMIS ахборот тизимидан 220 дан ортиқ Олий таълим муассасалари ва 1 миллиондан ортиқ талаба ва ўқитувчилар фойдаланмоқдалар. Тизим my.gov.uz, transfer.edu.uz, soliq.uz, mehnat.uz, diplom.edu.uz каби ахборот тизимлари билан интеграция қилинган.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram |
👍10🎉1💯1
#Ижоза

⚡️“Тафсири Насафий”дан ижоза берилди

▫️Тошкент ислом институти Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси мудири, тафсир фанидан ижоза соҳиби Фарҳод Жўраев устозлигида 3-курс талабалари улуғ бобокалонимиз Абул Баракот Насафий қаламига мансуб “Мадорикут танзийл ва ҳақоъиқит таъвийл” номли асарни ўқиб тугатдилар.

▫️Шу муносабат институтда “хатми кутуб” ижозаси тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда проректорлар Тоҳир Эвадуллаев ва Соатмурот Примов, “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси мудири Ҳурмуҳаммад Нурбаев, кафедра доценти Раҳматуллоҳ Термизий, ўқитувчилар ва талабалар иштирок этдилар. Устозлар сўзга чиқиб “хатми кутуб” методи ва “Тафсири Насафий” китоби ҳақида маълумот бердилар.

▫️“Мадорикут танзийл ва ҳақоъиқит таъвийл” китоби бўйича ижоза соҳиби Фарҳод Жўраев томонидан берилган шаҳодатномаларни Раҳматуллоҳ Термизий ўқитувчилар ва талабаларга табаррукан топшириб, ижоза силсиласи давомчиларини дуо қилди.

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/42895

🔗 t.iss.one/oliymahad

🌐 Youtube | Facebook | Instagram
👍31🎉3🔥1💯1