Олий Маъҳад | Расмий
14.5K subscribers
24.1K photos
3.49K videos
22 files
15.8K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Кисва #Муҳаррам #Янги_йил

▪️1 муҳаррам кечаси Каъба ёпинчиғи Кисва янгисига алмаштирилди.

▫️Одатда кисвани алмаштириш Арафа кечаси амалга оширилар эди.

▫️Каъба ғишт ва тошлардан барпо қилинган, баланлиги 13 метрли, Аллоҳ таоло Иброҳим ва ўғли Исмоил алайҳиссаломга Маккада қуришни буюрган бино.

▫️Унинг ёпинчиғи турли даврларда, қизил, оқ, яшил, оқ-қора йўл-йўл рангларда бўлган.

▫️Аббосийлар давридан ҳозиргача кисва қора рангда.

▫️Бугунги кисвада тилла суви юритилган иплар билан Қуръон оятлари ёзилган.

▫️Кисва алмаштирилгач, унинг бўлаклари музейларга, турли давлатларга, эътиборли шахсларга ҳадя қилинади.

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
🌙 ҲИЖРИЙ 1445 ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Ҳазрати Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту саломлар бўлсин.

Бугун, 2023 йил 19 июль куни ислом оламида бошланган ҳижрий 1445 йил билан барча мўмин-мусулмонлар, хусусан, юртимиз аҳлини самимий қутлаб, ўзимнинг энг эзгу тилакларимни изҳор этаман.

🔸Маълумки, ҳижрий йил “Аллоҳнинг ойи” дея шарафланган Муҳаррам ойи билан бошланади. Ушбу улуғ ойда рўза тутиш тавсия этилган ва оиласига кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўладиган Ашуро куни бордир. Шундай экан, мазкур фазилатли ойдаги ажру савобли амалларни ғанимат билайлик.

🔹Азизлар, бошланган ҳижрий йил юртимиз, халқимиз ва оиламиз учун хайру баракали, дину дунё ишларимизда улкан муваффақиятли ҳамда илму тақвода зиёдали бўлишини Ҳақ таолодан сўрайман.

🤲Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг розилигига эришадиган ва икки дунё саодатини топадиган бандаларидан айласин!

ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий
Милодий 2023 йил 19 июль
Ҳижрий 1445 йил 1 Муҳаррам

@Muftiy_Nuriddin_domla
#Ажойиб_фактлар #Биласизми

▪️Нимага Масжидул Ҳаромдаги овоз тизими ҳеч ҳам панд бермайди, биласизми?

— Чунки Масжидул Ҳаромда битта овоз тизими ўрнига бирданига учта овоз тизими мавжуд. Улар асосий ва иккита захира тизимлардир. Улар конфигурация ва овоз қуввати жиҳатидан мутлақо бир хил ва бирданига битта ёки иккита тизим ишламай қолганда бир-бирларини алмаштиришлари мумкин.

— Масжидда овоз тизимини бошқариш 50 та тажрибали техник ва овоз муҳандисларининг елкасида бўлади. Масжиднинг ҳар бир имоми ва муаззини ўзининг овоз созламаларига эга, бу уларнинг овози иложи борича аниқ ва равшан эшитилишига имкон беради. Ҳудди шу тизим Мадинадаги Пайғамбар Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламнинг масжидларига ҳам ўрнатилган.

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Қабул_2023 #Кундузги_таълим #Модуль_таълим

▪️19.07.2023 ҳолати бўйича 2023-2024 ўқув йили учун Тошкент ислом институтига ҳужжат топширган абитуриентлар сони:

▪️Кундузги: 336
▫️Йигитлар: 282
▫️Аёл-қизлар: 54

▪️Модуль: 49
▫️Имом-хатиблар: 21
▫️Имом ноиблар: 28

▫️"Қабул-2023" тугашига кундузги таълим бўйича 1 кун, модуль таълим тизими бўйича 12 кун қолди.

📍Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй.

☎️ 71-240-03-58, 77-250-03-58

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
🌙 Эртага диний таълим муассасаларига қабулнинг
ОХИРГИ КУНИ!

Эртага, 20 июль куни соат 18:00 да Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига 2023-2024 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш якунланади.

📋 Эслатиб ўтамиз:
- Ўрта махсус ислом таълим муассасалари ҳамда олий диний таълим муассасалари, хусусан, Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасида 2023 йил 20 июндан 20 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача).

📝 Ҳадис илми мактабида қабул 10 июл куни якунлангани ҳақида хабар берган
эдик.

➡️ Абитуриентлар олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг қабул ҳайъатига қайси ҳужжатларни топшириши ҳақида берилган ҳавола орқали билиб олишингиз мумкин. 

🌐 Диний таълим муассасалари қабул жараёнларига оид энг муҳим маълумотлар, долзарб савол-жавоблар ва сўнгги янгиликларни muslim.uz сайти ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизда кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar

#эслатма #қабул2023
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
▪️Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё мамлакатлари ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
❗️ Ижтимоий тармоқларда тарқалган ёлғон хабар тўғрисида

🌐 Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Саудия Арабистонида ўтказилган Қуръон мусобақасида самарқандлик қори биринчи ўринни эгаллаб, бош соврин 800 минг АҚШ доллари соҳиби бўлди, деган мазмундаги ёлғон хабарлар кенг тарқатилмоқда.

📋 Ундаги маълумотлар асоссиз бўлиб, айрим ижтимоий тармоқ юритувчилари фейк хабар тарқатиш орқали кенг жамоатчилик диққатини чалғитишга уринмоқдалар.

Маълумотлар ўрганилганда, 2023 йил 7 апрель куни Саудия Арабистонида Қуръон ва азон мусобақаси бўлиб ўтгани ва унда аслида Эрон давлати фуқароси Юнус Шоҳмуродий тиловат йўналишида 1-ўринни қўлга киритгани маълум бўлди. Шунингдек, кенг тарқатилган Қуръон қироати акс этган видеолавҳа ҳам айнан ушбу эронлик қорига тегишли экани ўз тасдиғини топди.

📋 Таъкидлаш керакки, асоссиз, ёлғон ва ҳақиқатдан йироқ бўлган хабарларни улашиш ва одамларни асл вазиятдан чалғитиш Ислом динида гуноҳи кабира ва амалдаги қонунчиликда эса жавобгарликка сабаб бўлади.

Шундай экан, ижтимоий тармоқлардаги ҳар қандай хабарларни тарқатиш, оммага етказишда ҳушёрликни ошириш, аввало, маълумотлар аниқлиги, ишончлиги ва расмий манбадан олинганига катта эътибор қаратишни алоҳида таъкидлаймиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar
#Умра

▪️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев муқаддас Макка шаҳрига борди ва умра амалларини бажарди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok