Олий Маъҳад | Расмий
14.1K subscribers
23.9K photos
3.44K videos
22 files
15.6K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимки истиғфорни лозим тутса, Аллоҳ таоло ҳар бир тангликдан чиқувчи йўл ва ҳар турлик
ғамдан енгиллик ҳамда уни ҳеч бир ўйламаган томонидан ризқлантириб қўяди»,
дедилар.
Абу Довуд ва Ибн Можалар ривоят қилганлар
🔗Аъзо бўлиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOetTsnS3qaMnw
65-SAVOL
ABDULQAYYUM - ABDUL AZIM
#Сийрат

Сиз Пайғамбар алаҳиссаломни кўрганмисиз: 65-савол-жавоб

Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси ўқитувчиси Абдулазим Зиёуддин

👉@Oliymahad
#Малака_ошириш #Ўқув_семинари #Қишки_таътил

Тошкент ислом институтидаги малака ошириш ўқув семинари доирасида Тошкент Халқаро Вестминстер университети профессори А.Жуманов “Кредит-модуль тизимига ўтишнинг амалий жиҳатлари” мавзусида дарс ўтди.

🔗Аъзо бўлиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOetTsnS3qaMnw

Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
Ҳанафий улуғлар наздида ҳадис илмлари қоидалари-39

Ровийларни сиқага ва заифга чиқариш ижтиҳодий ишдир. Ҳар бир мунаққиднинг ўз далили бор

👉 https://oliymahad.uz/20840

🔗Аъзо бўлиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOetTsnS3qaMnw

Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#14_январь #Ватан_ҳимоячилари_куни #Мусобақа #Спорт

Волейбол мусобақаси ғолиблари аниқланди | Фотолавҳалар

“14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Тошкент ислом институти ўқитувчи-ходимлари ўртасида волейбол мусобақаси ўтказилди.

👉 https://oliymahad.uz/20813

🔗Аъзо бўлиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOetTsnS3qaMnw

Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Абу_Ҳафс_Кабир #Бухоро #фиқҳ #Ҳанафийлик

“Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Бухорога келдилар!”

Одамлар фиқҳда Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг боқимандалари-шогирдлари бўлганидек, Мавороуннаҳр фақиҳлари ҳам Абу Ҳафс Кабирнинг шогирдлари ҳисобланади.

👉 https://oliymahad.uz/20854

🔗Аъзо бўлиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOetTsnS3qaMnw

Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Малака_ошириш #Ўқув_семинари #Қишки_таътил

Тошкент ислом институтидаги малака ошириш ўқув семинари доирасида Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази катта ўқитувчиси Ф. Ерназаров “Мутахассислиги чет тили бўлмаган ОТМ талабаларига хорижий тилларни ўқитишдаги янги педагогик технологиялар” мавзусида ZOOM орқали дарс ўтди.

🔗Аъзо бўлиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOetTsnS3qaMnw

Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Диний_идора #Масжидлар

2021 йилда Ўзбекистонда 13та марказий масжид очилади | Фотолар

Айни пайтда 218та масжид бутунлай янги лойиҳа асосида қайтадан қурилмоқда.

👉 https://oliymahad.uz/20857

🔗Аъзо бўлиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOetTsnS3qaMnw

Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Ақида #Имом_Мотуридий #Мужаддид #Оқимлар

Имом Мотуридий ҳақида Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг башорати

Қарматийлар, хожиларга: “Эҳ Ахмоқлар! Сизларнинг бу қоратошни айланиб, тавоф қилишларингиз, жоҳилиятдаги мушрикларнинг бутларни айланиб тавоф қилишидан нима фарқи бор. У ҳам жонсиз тош, сизлар тавоф қилаётган Каъба ҳам жонсиз тошку” деб қичқирар эди.

👉 https://oliymahad.uz/20860

🔗Аъзо бўлиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOetTsnS3qaMnw

Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Малака_ошириш #Ўқув_семинари #Қишки_таътил

Тошкент ислом институтидаги малака ошириш ўқув семинари доирасида Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Чет тиллар” кафедраси катта ўқитувчиси Л.Фёдорова “Применение игровых технологий на занятиях по изучению неродного языка” мавзусида ZOOM орқали дарс ўтди.

🔗Аъзо бўлиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOetTsnS3qaMnw

Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
​​#Янгилик #Саудия

Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги хабари

Аввал хабар қилинганидек, Саудия ҳукуматининг 2020 йил 1 декабрдаги қарори билан коронавирусга қарши эҳтиёт ва профилактика чоралари белгиланган эди.

📍Унга кўра, Саудия фуқароларига хорижга сафар қилишга тақиқ ўрнатилиб, вирусга қарши вакцинани етарли миқдорда мамлакатга олиб келиш ва эмлаш жараёнини бошлаш ҳамда Қиролликда инфекцияни паст даражада ушлаб туриш мақсадида халқаро парвозлар ҳам чекланган эди.

❗️Шунингдек, 2020 йил 21 декабрдан Саудия Арабистони коронавируснинг Европада тарқалган янги мутацияси сабабли халқаро авиарейсларни тўлиқ тўхтатишга ва чегарани ёпишга қарор қилган эди.

‼️Саудия ҳукумати 2021 йил 31 мартдан қуйидагиларни амалга оширишини эълон қилди:

Саудия фуқароларига Қиролликдан ташқарига чиқиш ва қайтиб кириш (ҳозирда чиқишга тўлиқ чеклов ўрнатилган).

🛳Қуруқлик, денгиз ва ҳаво портларини тўлиқ очиш.

🛫Халқаро парвозларга ўрнатилган чекловни тўлиқ бекор
қилиш.

🔗Аъзо бўлиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOetTsnS3qaMnw

Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Ислом_тарихи #Салмон_Форсий #Саҳобий

Машҳур кишилар ҳаётидан лавҳалар: Салмон Форсий

Салмон Форсий розияллоҳу анҳу Форс мамлакатига амир этиб тайинландилар. Шаҳарда шомлик бир киши Салмон Форсийни кўриб, уни ҳаммол деб ўйлади.

👉 https://oliymahad.uz/20884

🔗Аъзо бўлиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOetTsnS3qaMnw

Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Малака_ошириш #Ўқув_семинари #Қишки_таътил

Тошкент ислом институтидаги малака ошириш ўқув семинари доирасида Республика халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти профессори Р.ИшмуҳамедовЗамонавий интерфаол методлар – таълим тараққиётининг муҳим омили” ҳамда “Педагогик технология, педагогик инноватика ва педагогик маҳорат” мавзуларида дарс ўтди.

🔗Аъзо бўлиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOetTsnS3qaMnw

Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#кундалик_дуолар

اللهم انفعني بما علمتني، وعلمني ما ينفعني، وزدني علما، الحمد لله على كل حال، وأعوذ بالله من حال أهل النار.

(Аллоҳуманфаъний бимаа алламтаний ва аллимний бимаа янфаъуний ва зидний илман. Алҳамду лиллаҳи аъла кулли ҳалин ва аъузу биллаҳи мин ҳаали аҳлиннаар)

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳим! Менга ўргатган нарсанг ила манфаат бергин. Менга ўзимга манфаат берадиган нарсани ўргатгин ва илмимни зиёда қилгин. Ҳар бир ҳол учун Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аҳли дўзах ҳолидан Аллоҳнинг паноҳини сўрайман», дедилар».

🔗Аъзо бўлиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOetTsnS3qaMnw
#бугун

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг душанба куни
11 январь, 2021 йил,
27 жумодул аввал, 1442 йил.


Аллоҳ таоло ушбу кунни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Обуна бўлинг:
@Oliymahad
#Кун_тарихи

11 январь – Халқаро миннатдорлик куни

📌 Ҳар йилнинг 11 январь куни дунёнинг турли мамлакатларида халқаро миннатдорлик куни кенг нишонланади. Бу кунни байрам қилишдан мақсад инсонлар орасидаги самимий муносабатларни, дўстона ришталарни янада мустаҳкамлашдан иборат.

☑️ Гарчи дунёнинг турли халқларида ва тилларида миннатдорлик турли кўринишда ифодаланса-да, чин дилдан айтилган ташаккур ҳар бир инсонга хуш кайфият бахш этади. Психологлар самимий миннатдорлик инсон саломатлигига ҳам ижобий таъсир ўтказишини тасдиқлашган.

🧾 БМТ, ЮНЕСКО сингари нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан ҳам қўллаб-қувватланаётган бу байрам тобора оммалашиб бормоқда. Қатор мамлакатларда бу кунда турли қизиқарли томошалар, акциялар, флешмоблар ўтказилади, байрам тадбирлари, танловлар ташкил этилиб, совғалар, турли тилларда битилган безакли ташаккурномалар тарқатилади.

🔗Аъзо бўлиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOetTsnS3qaMnw