Олий Маъҳад | Расмий
14.3K subscribers
26.3K photos
3.94K videos
22 files
17K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#тест_савол_сийрат

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Шомга борганларида, Хадича розийаллоҳу анҳо у кишига ёрдамчи бўлсин деб Майсарани карвонга қўшиб юборадилар. Савол: Майсара ким бўлган? .
Anonymous Poll
47%
эркак
41%
аёл
12%
у ҳақда маълумот йўқ
#Болажонлар_саҳифаси
#40_Ҳадис

Муғомбир (20-ҳадис)

Алихон яхши бола эди. Лекин дўстлари уни ҳамма билан тортишавергани сабабли яхши кўрмас эдилар. Куз кунларининг бирида кўл бўйида йиғилган болалар денгизлар ва кўллар ҳақида суҳбат бошлашди. Айтишардики, денгизлар чуқурроқ ва унинг суви ҳам кўлникига қараганда совуқроқ бўлади. Алихон эса доимгидек уларнинг гапини аксини таъкидлай бошлади. Болалар унинг табиатини билганлари сабабли баҳсга киришмадилар...

👉 БАТАФСИЛ

@Oliymahad
ТАРОВИҲ НАМОЗИ ҚАНДАЙ АДО ЭТИЛАДИ?

358-CАВОЛ: Ҳозирги карантин пайтида таровиҳ намозини ҳамма ўз уйида ўқиши кераклигини айтишмоқда. Уни қандай адо этилиши ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таровиҳ – истироҳат маъносидаги "тарвиҳа" сўзининг кўплигидир. Тўрт ракат ўқиб, ортидан дам олингани учун бу намоз шундай номланган.
Рамазон ойи фазилатларга бойдир. Унинг фазилатларидан бири ой давомида хуфтон намозидан кейин таровеҳ намози ўқишдир. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам таровеҳ намози ҳақида шундай деганлар:
"إِنَّ اللهَ فَرَضَ صِيَامَ رَمَضَانَ وَسَنَنْتُ لَكُمْ قِيَامَهُ فَمَنْ صَامَهُ وَقَامَهُ إِيْمَاناً وَاحْتِسَابًا خَرَجَ مِنْ ذُنُوبِهِ كَيَوْمٍ وَلَدَتْهُ أُمُّهُ" (رواه الإِمامُ النسائى عن عَبْدِ الرَّحْمَنِ ابن عوف، رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ).
яъни: “Аллоҳ таоло Рамазон рўзасини фарз қилди ва мен унинг қиёмини сизлар учун суннат қилдим. Кимки имон ва ишонч билан, савоб умидида рўза тутса ва кечалари қоим турса, онадан туғилган кунидагидек гуноҳлардан пок бўлади” (Имом Насоий ривоятлари).
Рамазоннинг кечаларида қоим бўлиш, деганда таровиҳ намозини адо этиш тушунилади. Демак, ихлос билан савоб умидида Рамазон рўзасини тутиб, таровиҳ намозларини ўқисак, Рамазон ойи тугаши билан онадан туғилган боладек гуноҳлардан фориғ бўламиз, иншааллоҳ.
Таровеҳ намозини ўқиш эркакларга ҳам, аёлларга ҳам таъкидланган суннатдир. Таровиҳни ёлғиз ўқиш мумкин, лекин жамоат бўлиб ўқилса, жамоатга ваъда қилинган ажру савобга эришилади. Икки киши ҳам жамоат ҳисобланади. Қанча жамоат кўп бўлса шунча савоби ҳам кўп бўлади.
Таровиҳ намозига азон ва такбир айтилмайди.
Таровиҳнинг ракатлари: Таровеҳ йигирма ракатдир. Ҳар икки ракатдан сўнг салом берилади. Тўрт ракатдан ўқиш ҳам жоиз. Ҳар тўрт ракат ўқилгандан сўнг тўрт ракат намоз ўқиладиган муддатча дам олиш мустаҳаб. Ушбу истироҳат пайтида тасбиҳ, таҳлил айтиш афзал. Бизнинг юртимизда қуйидагича тасбиҳни уч марта айтиш одат бўлган: Субҳаана зил мулки вал малакут. Субҳаана зил ъиззати вал ъазомати вал қудроти вал кибрияяяи вал жабарут. Субҳаанал маликил ҳаййиллази лаа янааму валаа ямуут. Суббуҳун қуддусун роббунаа ва роббул малааикати варруҳ. Лаа илааҳа иллаллоҳу настағфируллоҳ, насалукал жанната ва наъузу бика минан-наар.
Ушбу тасбиҳни бир киши ўқийди, қолганлар қулоқ солади. Тасбиҳни ёд олгунга қадар китобдан ўқиса ҳам бўлади. Юқоридаги тасбеҳнинг ўрнига киши ўзи билган дуоларини ўқиши ёки жим туриши ҳам мумкин.
Таровиҳнинг вақти – Хуфтон ва унинг суннатидан кейин бошланиб тонг отгунгачадир. Таровиҳни витрдан олдин ўқиш афзал. Витрдан кейин ўқиса ҳам жоиз. Ёлғиз намоз ўқигувчи киши Рамазонда ҳам витрни ёлғиз ўқиши мумкин.
Таровиҳнинг нияти – “Икки ракат таровеҳ намозини ўқишни ният қилдим, юзимни қиблага қаратдим, холисан лиллаҳи таоло Аллоҳу акбар”. Агар имомга иқтидо қиладиган бўлса, ниятга “ушбу имомга иқтидо қилдим” деган жумлани қўшади.
Таровиҳда қироат – Рамазон ойида Таровеҳ намози ўқиш давомида Қуръони каримни бир марта хатм қилиш суннатдир. Қуръони каримни тўла ёд олмаган киши ҳар ракатда “Фотиҳа” сурасидан сўнг ўзи яхши билган сурани ўқиши мумкин, ҳатто “Фотиҳа” сурасидан бошқа фақат битта сурани билган киши Таровиҳнинг ҳар ракатида шу сурани зам сура қилиши мумкин.
Таровиҳ намозини жамоат бўлиб ўқилса, имом овоз чиқариб қироат қилади. Унга иқтидо қилганлар қироат қилмасдан тинглаб туради. Таровиҳни ёлғиз ўқувчи эркак кишилар эса ихтиёрли, хоҳласа овоз чиқариб, хоҳласа овозсиз қироат қилади.
Витр намозини фақат Рамазон ойида жамоат бўлиб ўқилади. Бунда имом витрнинг ҳар уч ракатида жаҳрий қироат қилади. Қунут дуосини имом ҳам, муқтадийлар ҳам ичларида ўқийдилар (“Ал-Фатовол ҳиндийя” ва “Фатҳу бобил иноя” китоблари). Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати

👉@oliy_mahad
“ДИНШУНОСЛИКНИНГ ДОЛЗАРБ МУАММОЛАРИ” МАВЗУСИДАГИ КОНФЕРЕНЦИЯГА ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ

Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий ўрганиш UNESCO” кафедраси томонидан 2020 йил 21 апрель куни соат 10.00 да “Диншуносликнинг долзарб муаммолари” мавзусида республика анъанавий илмий-амалий online конференцияси ўтказилади...

👉 БАТАФСИЛ

@Oliy_mahad
ТАЪЗИЯ

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти жамоаси институтда кўп йиллар давомида дарс берган Илҳомжон домла Эшонжоновнинг турмуш ўртоғи вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло марҳуманинг барча қилган хайрли амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин. Охиратларини обод қилиб, ажру мукофотларини кўпайтирсин ва яқинларига чиройли сабр берсин!

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.


👉@Oliy_mahad
​​Қирқ ёшигача мўтазила мазҳабида бўлиб, кейин аҳли суннага қайтган улуғ ақида имоми — Имом Ашъарий раҳматуллоҳи алайҳ.
Audio
#Коронавирус_илм_олишга_тўсқинлик_қилаолмайди

АҚИДА ИЛМИ: 1-қисм

Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси ўқитувчиси Ҳабибуллоҳ Жўрабоев


👉@oliy_mahad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ДУНЁ: Истамбулда комендантлик соати, лекин қушлар сайрамоқда

👉@oliy_mahad
​​#Сийратдан_сабоқлар

ИНСОНИЯТ ДУШМАНИ ШАЙТОНГА ҚАНДАЙ ҒАЗАБ ҚИЛМОҚ КЕРАК

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда турганларида: «Аллоҳдан сенинг шаррингдан паноҳ тилайман», деяётганларини эшитдик.

Сўнгра: «Сени Аллоҳнинг лаънати ила лаънатлайман»‚ деб уч марта айтдилар ва худди бир нарсани олгандек, қўлларини чўздилар.

Намоздан сўнг у зотга: «Эй Аллоҳнинг Расули! Намозда айтган гапингизни эшитдик. Бундан олдин шунга ўхшаш гап айтганингизни эшитмаган эдик. Қўлингизни узатганингизни ҳам кўрдик», дедик.

У зот шундай дедилар:

«Аллоҳнинг душмани иблис оловдан бир учқун олиб келиб, юзимга урмоқчи бўлди. Шунда уч марта «Аллоҳдан сенинг шаррингдан паноҳ тилайман», дедим. Сўнгра «Сени Аллоҳнинг батамом лаънати ила лаънатлайман» деб уч марта айтдим. У ортга чекинмади. Кейин уни тутмоқчи бўлдим. Агар биродаримиз Сулаймоннинг дуоси° бўлмаганида, уни боғлаб қўярдим, Мадина аҳлининг болалари уни ўйин қилишар эди».

(Намоз ичидаги бу ҳаракатлар фақатгина Пайғамбар алайҳиссаломга хосдир)

Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар

°Сулаймон алайҳиссалом Аллоҳ  таолодан ўзигагина хос бўлган қудратни сўраб дуо қилган:

رَبِّ اغْفِرْ لِي وَهَبْ لِي مُلْكًا لَّا يَنبَغِي لِأَحَدٍ مِّن بَعْدِي إِنَّكَ أَنتَ الْوَهَّابُ

 «Эй Роббим, мени мағфират қилгин ва менга ўзимдан кейин бирор кишига муяссар бўлмайдиган мулкни ҳадя этгин. Албатта, Сен кўплаб атоларни бергувчисан» 
(Сод сураси, 35-оят).

Аллоҳ таоло у зотнинг дуосини ижобат этди ва:

فَسَخَّرْنَا لَهُ الرِّيحَ تَجْرِي بِأَمْرِهِ رُخَاءً حَيْثُ أَصَاب وَالشَّيَاطِينَ كُلَّ بَنَّاءٍ وَغَوَّاصٍَ وَآخَرِينَ مُقَرَّنِينَ فِي الْأَصْفَادِ

 «Бас, Биз унга шамолни бўйинсундирдик, у ирода қилган томонга майин эсаверади. Яна барча бинокор ва ғаввос шайтонларни ҳам. Ва бошқаларини ҳам кишанланган ҳолда тўплаб бўйинсундирдик», дедилар 
(Сод сураси, 36-38 оятлар).

👉@oliy_mahad
#кун_ҳадиси

عَنْ مَالِكِ بْنِ الْحُوَيْرِثِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا حَضَرَتِ الصَّلَاةُ فَأَذِّنَا وَأَقِيمَا، ثُمَّ لِيَؤُمَّكُمَا أَكْبَرُكُمَا

Молик ибн Ҳувайрис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Намоз вақти кирганда азон ва иқома айтинглар, сўнг (иккингиздан) каттароғингиз имом бўлсин», дедилар».

Обуна бўлинг: @oliy_mahad
#Шарҳ_сиздан

Ушбу ҳикматдан англаган маъноларингизни биз билан ўртоқлашинг. Тушунган хулосангизни имкон даражасида шарҳ сифатида изоҳларда ёзиб қолдиринг.

Энг яхшиларини каналда эълон қиламиз!


👉@oliy_mahad
Закот ё бугун, ё Рамазонда…

Ислом дини шуниси билан гўзалки, унинг ҳукмлари ҳамма замон ва ҳамма маконга мос тушади ва хосланади. Ҳозирги кундаги узлатли (каратин) ҳолатни, аниқроқ айтганда инсонлар ишсиз, даромадсиз қолган ҳолатни этиборга оладиган бўлсак, закотни ҳозир бериш афзалми ё рамазондами?

👉 БАТАФСИЛ

@oliy_mahad
тест_савол_фиқҳ
Агар бир киши Шаъбоннинг 29-куни <агар эртага Рамазон бўлса, рўза тутдим, бўлмаса йуқ> деб, ният қилса ва эртаси куни Рамазон бўлса рўзаси рўза бўладими?
Anonymous Quiz
35%
Рўзаси рўза бўлмайди
33%
Рўзаси тўғри бўлади
32%
Нафл бўлади
Бугун яна 36 бемор соғайди, жами тузалганлар сони 261 нафарга етди.

👉@oliy_mahad
#Қуръоннинг_100_амри

15. Одамлар ўртасида адолат билан ҳукм чиқаринг!

“Албатта, Аллоҳ сизларга омонатларни ўз аҳлига эриштиришни ва агар одамлар орасида ҳукм қилсангиз, адолат ила ҳукм қилишни амр қиладир. Аллоҳ сизларга қандай ҳам яхши ваъз қилур! Албатта, Аллоҳ эшитувчи ва кўрувчи зотдир“
(Нисо сураси, 58-оят).

🔰Обуна бўлинг: @Oliymahad
#Динимиз_аҳкомлари

МУҲАММАД АЛАЙҲИССАЛОМНИ ЯХШИ КЎРИШНИНГ АҲАМИЯТИ (иккинчи мақола)

Уламолар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатни икки даражага ажратганлар...

👉 БАТАФСИЛ

@oliy_mahad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЖУДА_МУҲИМ

Баҳс - мунозара қилиб, барча масалада тортишишни истайсизми

Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳнинг буйруқларини тингланг!

201-гуруҳ талабаси Хусниддинов Иброҳим таржимаси.

✓ Манба | Oliymahad.uz

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA
РАСМИЙ

Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисидаЎзбекистон Республикаси Президентининг ҚАРОРИ

Халқимиз асрлар давомида эзгулик, саховат, сабр-қаноат, меҳр-шафқат ойи сифатида нишонлаб келган муборак Рамазон ойи бу йил бутун дунёда коронавирус инфекцияси тарқалиши оқибатида юзага келган мураккаб эпидемиологик вазият давом этаётган оғир бир даврга тўғри келмоқда. Ана шундай қийин шароитда ҳам муқаддас динимиз буюрган ибодат амалларини уйда, оила даврасида адо этиб келаётган юртимиз мўмин-мусулмонлари ушбу фазилатли ойни Яратганнинг чексиз раҳмати ва мағфиратининг белгиси сифатида, эртанги кунга катта ишонч ва хурсандчилик билан кутиб олмоқда.


БАТАФСИЛ

👉@oliy_mahad
#Рамазон_2020

РАМАЗОН ОЙИ 24 АПРЕЛДАН БОШЛАНАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Унга кўра, 2020 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 24 апрель кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда 2020 йилда Рамазон ойининг биринчи куни шу йил 24 апрель, жума кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати


👉@oliy_mahad
Рамазон ойи

Юртимизда ҳар йили Рамазон ойини мусулмонлар ўзгача бир шоду-ҳуррамликда кутиб оладилар. Мусулмончиликнинг беш асосларидан бири бўлган Рамазон ойида рўза тутишлик бизларга буюк Мавло томонидан буюрилгандир...

👉 БАТАФСИЛ

@oliy_mahad