Олий Маъҳад | Расмий
14.1K subscribers
25.5K photos
3.74K videos
22 files
16.5K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Инфографика
#Рамазон_2020

РАМАЗОН - 2020: БУ ЙИЛ МУБОРАК ОЙНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗАМИЗ?

👉@oliymahad
#бугун

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

бугун ҳафтанинг сешанба куни
14 апрел 2020 йил,
21 шаъбон 1441 йил.


Аллоҳ таоло ҳар бир кунимизни файзли, барокотли ва мазмунли кунлардан қилсин!

Обуна бўлинг: @Oliymahad
​​#Қуръоний_дуолар

رَبَّنَا هَبْ لَنَا مِنْ أَزْوَاجِنَا وَذُرِّيَّاتِنَا قُرَّةَ أَعْيُنٍ وَاجْعَلْنَا لِلْمُتَّقِينَ إِمَامًا

    «Эй Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзимиз қувонадиган нарса ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга йўлбошчи эт»

( Фурқон сураси 74-оят)

📲: @oliymahad
#тест_савол_сийрат

Муҳаммад алайҳиссалом Бани Саъд қабиласидан қайтиб келгач, меҳрибон оналари Оминанинг тарбиясида бўладилар. Савол: Пайғамбаримиз неча ёшга тўлганларида муштипар оналари оламдан ўтади?
Anonymous Quiz
21%
5 ёшга
69%
6 ёшга
10%
7 ёшга
​​#Хабарлар

ДУНЁ: Вирус лаборатория маҳсулими?

Америкаликларнинг учдан бир қисми Covid-19 лабораторияда сунъий яратилган деган "фитнаси назарияси"га ишонадилар.
Pew Research ҳисоботида аксарият америкаликлар Covid-19 табиий равишда пайдо бўлганини айтишса-да, аммо 29 фоиз респондент уни лабораторияда яратилган деган таҳминни илгари сурган.
Олимлар вируснинг табиий равишда пайдо бўлганлигини таъкидлашади, америкаликлар орасида эса Covid-19 нинг биринчи марта қандай юққанлиги тўғрисида ноаниқ, чалкаш маълумотлар кўпайган. Буюк Британия аҳолисининг учдан бир қисми коронавирус ва 5G симсиз технологияси ўртасидаги боғлиқлик ҳақидаги "фитна назарияси"га ишонмоқдалар.

Pew сўровида қатнашган 8 914 америкалик, улардан: 43 % коронавирус табиий равишда юзага келган деб жавоб берган, аммо 29% лабораторияда яратилган деб айтишган. Бундан ташқари, вирус лабораторияда яратилган деб ишонувчиларнинг аксарияти, 23% буни қасддан қилинган деб ҳисоблашади. Тўртдан бир қисми ушбу вирус қаердан келиб чиққанини билмасликларини айтишган, 1 фоизи эса вирус мавжуд эмас деб жавоб берган.

Тадқиқот шуни кўрсатдики, фитна катта ёшлиларга қараганда ёшлар орасида кўпроқ тарқалган: 18 ёшдан 29 ёшгача бўлган одамларнинг учдан бири, яъни 35% вирус лабораторияда ишлаб чиқарилган, деб ҳисоблайдилар.

👉@oliymahad
#Болажонлар_саҳифаси
#40_Ҳадис

Олтинлар (14-ҳадис)

Ойдин жуда кибрли қизча эди. У отасидан айрилганидан сўнг жуда камгап бўлиб қолди. Ҳар куни ўзларининг ҳашаматли ҳовлисида ёлғиз ўйнар эди. Қўшниси Бадрия билан бирга ўйнашни эса сира хушламас эди. Чунки Бадрия камбағал оиланинг фарзанди эди. Кунларнинг бирида Бадрия шошилганича Ойдинларнинг уйига келди ва: “Менинг отам оғир касал. Умри жуда оз қолди. Сизларни зудлик билан чиқишингизни сўраябди. Муҳим гаплари бор экан”-деди...

👉 БАТАФСИЛ

@Oliymahad
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг Рамазон ойини ўтказиш ҳақидаги БАЁНОТИ

Маълумки, яқин кунларда мусулмонлар интиқиб кутадиган, муборак Рамазони шариф ойи кириб келмоқда. Ҳар йили юртдошларимиз Рамазон ойини алоҳида тайёргарлик ва хурсандчилик билан кутиб оладилар ва кўтаринки руҳда, ўзгача шукуҳ билан ўтказадилар. Чунки, Рамазон ойида мўмин-мусулмонларнинг ризқига барака, амалларига улкан ажру савоблар ато этилади...

👉 БАТАФСИЛ

@Oliymahad
ЯХШИ СУҲБАТДОШЛАР

Хайсама ибн Абу Сабра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Мадинага келдим ва: «Эй Аллоҳим, менга бир солиҳ суҳбатдошни муяссар қилгин!» деб дуо қилдим.
Аллоҳ менга Абу Ҳурайрани рўбару қилди. Мен унинг олдига бориб ўтирдим ва:
«Аллоҳдан ўзимга бир солиҳ суҳбатдошни насиб қилишини сўраган эдим, мана, сен учрадинг», дедим.

«Сен қаердансан ўзи?» деди.

«Мен Куфа аҳлиданман. Яхшиликларни излаб, бу томонларга келдим»‚ дедим.

«Сизнинг ичингизда, Куфада:

-Дуоси ижобат бўладиган Саъд ибн Молик, яъни Саъд ибн Абу Ваққос бор эмасми?

-Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таҳорат сувларини тайёрловчи ва икки кавушларини олган Абдуллоҳ Ибн Масъуд бор эмасми?

-Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сирлари соҳиби Ҳузайфа ибн Яман бор эмасми?

-Аллоҳ набийсининг дуоси ила шайтондан сақланган Аммор ибн Ёсир бор эмасми?

-Икки китоб соҳиби, яъни Инжил ва Қуръонни ёдлаган Салмон Форсий бор эмасми?» деди».

Термизий саҳиҳ санад ила ривоят қилган.


👉@oliymahad
Соғайган ҳамюртлар сони 89 нафарни ташкил қилмоқда, бугун Бухорода 4 та бемор буткул тузалди.

@oliymahad
БИЗ ИМОМ БУХОРИЙНИ ҚАЙ ДАРАЖАДА БИЛАМИЗ?

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Daryo.uz интернет нашри таҳририяти ҳамкорликда "СИЗ ИМОМ БУХОРИЙНИ БИЛАСИЗМИ?" деб номланган тест саволларини эълон қилади.

Мазкур лойиҳа орқали карантин вақтида халқимиз, хусусан, ёшларимизни Имом Бухорийнинг ибратли ҳаёти ва илмий мероси тўғрисида яқиндан хабардор этиш мақсад қилинган.

Тест саволлари жорий йил 15 апрель куни daryo.uz сайтида, 16 апрелдан эса, ҳар куни соат 20.00да bukhari.uz сайтида эълон қилиб борилади.

Лойиҳада иштирок этинг ва ўз билимингизни оширинг!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Матбуот хизмати

👉@oliymahad
кун_ҳадиси

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَجُلٌ: يَا رَسُولَ اللهِ، أَيُّ الْعَمَلِ أَحَبُّ إِلَى اللهِ؟ قَالَ: الْحَالُّ الْمُرْتَحِلُ، قَالَ: وَمَا الْحَالُّ الْمُرْتَحِلُ؟ قَالَ: الَّذِي يَضْرِبُ مِنْ أَوَّلِ الْقُرْآنِ إِلَى آخِرِهِ كُلَّمَا حَلَّ ارْتَحَلَ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Бир одам: «Эй Аллоҳнинг Расули! Қайси амал Аллоҳга маҳбуброқдир?» деди.
«Тушиши билан қайта жўнайдиган», дедилар. «Тушиши билан қайта жўнайдиган нима?» деди.
«Қуръонни аввалидан охиригача ўқиб келиб, тушиши билан яна бошидан жўнаб кетадиган», дедилар».


Обуна бўлинг: @Oliymahad
Китоб ўқимаган халқ жоҳилликка маҳкум

Халқимиз эътиқоди асоси – табаррук ислом динининг нозил бўлиши Аллоҳнинг “Иқро” – “Ўқи” буйруғи билан бошлангани ҳаммага маълум. Қуръони карим ва муборак ҳадисларда илм ва маърифатга, яъни билиш ва танишга, устозлар ва талаба шогирдлар мавзусига алоҳида ўрин ажратилган. Китоб ўқимаган, илмга интилмаган, руҳиятини бойитишга лоқайд қараган миллат ўзлигини, эркини, маданиятини бой бериши муқаррар!

👉 БАТАФСИЛ

@Oliymahad
2020 ЙИЛ УЧУН ЗАКОТ НИСОБИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

Фатво ҳайъати томонидан нисоб миқдори Рамазон ойида эълон қилинар эди. Лекин, бугунги кунда бутун дунё бўйлаб, жумладан, юртимизда ҳам коронавирус пандимеяси тарқалишининг олдини олиш мақсадида, юртимизда карантин эълон қилиниши сабабли, заруратсиз уйдан ташқарига чиқиш мумкин бўлмай қолди.

Табиийки, бундай пайтда аҳолининг моддий ёрдамга муҳтож бўлган қисмини қўллаб-қувватлашнинг зарурати туғилди ва айни пайтда бу ажри-савоби кўп бўлган амалдир. Мана шундай вазиятда моли нисобга етган бой-бадавлат кишилар молларининг закотини ҳам ҳақдорларга беришлари айни савобли амаллар сирасига киради. Шунингдек, муҳтожларга хайру саховат қилиш билан бир қаторда илм талабида бўлган талабаларни ҳам қўллаб-қувватлаб уларнинг контракт пулларини тўлаб бериш эса инсонни икки дунё азизлигига етиштиради.


👉БАТАФСИЛ

♻️@oliymahad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ ФАТВО ҲАЙЪАТИНИНГ 2020 ЙИЛГИ ЗАКОТ МИҚДОРИ БЎЙИЧА ҚАРОРИ

👉@oliymahad
​​#Шарҳ_сиздан

АЖАБМАС, "ҲИКАМУЛ АТОИЙЙА"НИНГ ЯНГИ ШАРҲИ ПАЙДО БЎЛСА...

Ажойиб маънолар шарҳ қилинибди, раҳмат, барча изоҳ ёзганларга

ҒАРИБА:
Ибн Атоуллоҳ Сакандарийга илҳом қилинган бу ҳикмат бандани неъматларга кўмилган ҳолда ҳам, барча яхши деб билган неъматларидан маҳрум бўлганда ҳам Роббимизни янада яқинроқ танишга ундайди. "Шоҳид" сўзини ишлатилиши унинг маъноси шунчаки "кўриш"дан анча чуқур ва сермазмундир.
"Яхшилигига ёки қаҳрига шоҳид қилиши" дейилиши билан Қуръонда уч маротаба такрорланган:

{وما قدر الله حق قدره}

"Aллоҳни ҳақиқий қадрламадилар" ояти ёдга келади. Биз Роббимизни ҳақиқий таний олмадик, У Зотга хақиқий шукр қила олмадик, У Зотга ҳақиқий қуллик қила олмадик, шунинг учун У Зот бизга ўзини янада танишлигимиз учун атоси ва манъ қилиши ила юзланмоқда. Шунда ҳам лутф ила. "Лутф" сўзини "мулойимлик, нозиклик, дақиқлик" маънолари бор. Яхшилигида ҳам, қаҳрида ҳам лутф ила юзланиши У Зотнинг жалолат ва икром соҳиби эканлигига ишора қилади.
Хулоса: Банда атрофидаги воқеъликлар орқали Роббисини янада яхшироқ танишлик талабида бўлиш керак.

÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷

З.АЗИЗОВА:
Аллоҳ таоло бандаларига Роҳман ва Роҳим бўлган Зотдир. Қачонки Аллоҳ бир бандага яхшиликлар ва неъматлар берса, бу Аллоҳнинг қанчалик меҳрибон эканлигини ўша бандага билдириб қўйишидир. Банда учун энг меҳрибон Зот фақатгина Аллоҳдир. Зеро Аллоҳнинг неъмати ҳам энг афзал неъматдир.
Агар Аллоҳ бандадан бирор неъматни олиб қўйса, ёки унга неъмат ато қилмаса, бу Аллоҳнинг барчани бўйсундиришига, бутун олам устидан Ғолиб эканига далолат қилади. Зеро энг азоби қаттиқ ва шиддати кучли Зот Аллоҳдир.
Банда қачонки Аллоҳни яхши таний оларкан, Аллоҳга яқинлашаверади. Аллоҳга яқин бўлган банда эса нажот топувчилардан бўлади. Аллоҳ банданинг ҳидоят топиши учун турли сабаблар яратади. Кимгадир бир неъмат беради. Банда эса ушбу неъматдан шодланиб унинг шукрини адо этиш мақсадида Аллоҳга яқинлашади. Кимгадир эса дард ёки мусибат беради. Банда ушбу дарддан халос бўлиш мақсадида Аллоҳга илтижолар қилади. Унга ибодатлар ила яқинлашади.
Бу иккиси ҳам Аллоҳнинг меҳрибонлигидир. Бандасини залолатдан тўғри йўлга йўллаб қўйишидир. Фақат банда бундаги ҳикматларни кўра олиши лозим. Агар банда неъмат берилганда ҳаддан ошиб, дард етганда исён этса, бу унинг зиддига бўлаётган ҳужжатдир. Аллоҳ сақласин.
Валлоҳу аълам.

Хусрав номи остидаги фойдаланувчининг шарҳини эртага қўямиз.


Расмда ҳикмат ёзилган👇

👉@oliymahad
#Қуръоннинг_100_амри

9. Ота-онангизга яхшилик қилинг!

“Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки ииковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга “уфф” дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт!”
(Исро сураси, 23-оят).

♻️Обуна бўлинг: @Oliymahad
#Динимиз_аҳкомлари

Фаришталар қачон яратилган?

“Эсланг, (эй Муҳаммад!) Роббингиз фаришталарга: “Мен Ерда халифа (Одам) яратмоқчиман”, – деганида, (улар) айтдилар: “Унда (Ерда) бузғунчилик қиладиган, (ноҳақ равишда) қонлар тўкадиган кимсани яратмоқчимисан?” (Бақара сураси, 30-оят).

Ушбу оят тақозосига кўра инсон яратилмасидан илгари фаришталар яшаганлар ва Аллоҳ таоло одамни яратиши ҳақида хабар берганида улар таажжубланиб мазкур гапни айтганлар...

👉 БАТАФСИЛ

@Oliymahad
#Иқтибос

"Биз пандемия билан боғлиқ жараёнларнинг изидан қувиб эмас, балки унинг барвақт олдини олиш учун бор куч ва имкониятларимизни ва барча ресурсларимизни сафарбар этишимиз зарур".

Шавкат МИРЗИЁЕВ
14.04.2020,
Видеоселектор йиғилиши


👉@oliymahad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Албатта_кўринг

Имом Муҳаммад Аввома ҳазратларидан толиби илмлар учун насиҳат.

201-гуруҳ талабаси Хусниддинов Иброҳим таржимаси.

✓ Манба | Oliymahad.uz

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA