Олий Маъҳад | Расмий
14.5K subscribers
24.1K photos
3.48K videos
22 files
15.7K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
Юртдошларимиз ҳаж аммаларини бажариб бўлишди
Бугун, 13 август куни юртимиз ҳожилари ҳаж амаллари мукаммал адо этиб, Мино водийсидан меҳмонхонага эсон-омон қайтишди. Шу муносабат билан «Ҳаж-2019» ишчи гуруҳи раиси Ж.Акрамов бошчилигида гуруҳ раҳбари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ж.Акрамов барча гуруҳ раҳбарларини мавсумни рисоладагидек, тартибли ўтишида қўшган ҳиссаларини эътироф этиб, уларни қутлади. Ўз навбатида, жорий ҳаж мавсуми бошқа йилларга қараганда анча енгил, осон, тартибли ўтганини таъкидлади.
Шунингдек, йиғилишда бу йил 7000 дан ошиқ юртдошимиз ҳаж амалларини мукаммал адо этгани, энг қувончли ва ибратли жиҳати бу йил Ўзбекистон энг тартибли, ҳожиларга яратилган шарт-шароитлар бўйича бешта энг илғор давлатлар қаторига киритилгани алоҳида айтиб ўтилди.
Йиғилишда ҳожиларимизнинг саломатликлари борасида шифокорлар гуруҳи раҳбари А.Соатов маълумот берди. У ҳожиларимиз соғ-саломат, кайфиятлари аъло даражада экани айтиб ўтди.
Юртимиз ҳожиларини ҳаж амалларини мукаммал адо этганлари билан муборакбод этамиз. Барчаларининг ҳажлари мабрур ҳажлардан бўлишини Яратгандан сўраймиз.

Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати

Каналга уланиш учун👇👇
@dinqumita
35-savol
Fatvo hay'ati
ТИПРАТИКАН ВА ИЛОН ГЎШТИ ҲАҚИДА
#намоз

35-CАВОЛ

▫️ Каналга уланиш
❗️ДОЛЛАР НАРХИ ОШДИМИ

Шу кунларда кўпчиликнинг оғзида бир хил гап: “Доллар 9000 бўлибди, энди нима бўлади?”

Бундай хавотирли савол Аллоҳ таолога бўлган таваккулнинг озлигидан келиб чиқади.

Ҳа, доллар ошди ва бунинг эвазига нархлар қимматлади. Лекин ризқ Воҳид, Қаҳҳор, Раззоқ бўлган Зотнинг зиммасида. Доллар пайдо бўлмасидан олдин одамлар очликдан ўлаётганмиди?! Юртларда қаҳатчилик бошланганмиди?! Доллар нима у?! Банданинг ризқини белгилаб берадиган, унинг оч қолиш ёки қолмаслигини ҳал қилиб берадиган кучми?! Биз мусулмонмиз! Мусулмон одам “Менинг ризқимни Роббим беради” деган эътиқодда бўлиши керак!
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ

Яқинларингизга ҳам улашинг ҳамда каналимизга обуна бўлинг:
👉 https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA
Forwarded from Muslim.uz
БЕМОР БЎЛГАНДА БАЖАРИЛАДИГАН 4 АМАЛ

Дард ҳам, шифо ҳам Аллоҳдан эканига қатъий ишончда бўлиш.
"Касал бўлганимда, Унинг Ўзи менга шифо берур" (Шуаро сураси, 80-оят)...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
Ҳожиларни қандай кутиб олиш керак ёҳуд "Ҳожи тўй" ҳақида?
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/16180

@muslimuzportal | muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Азон

Азон мусобақасининг Жиззах вилоят босқичида 2-ўринни эгаллаган ОРИФ Абдуваҳобовдан МИСР АЗОНИ.
(Тошкент шаҳридаги "Шайх Зайниддин" масжиди, 2019 йил 9 август, ЖУМА)

03:33 дақ

Youtube | Tas-ix

#Видеолавҳа

Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
Forwarded from Muslim.uz
“КУЁВ САЛОМ” – АЁЛЛИКНИ ИСТАЁТГАНЛАР

Мард ва жасур, ғужурли (юрагида ўти бор, бир ишга жазм қила оладиган) Мовароуннаҳр эркакларини дунёга танитган сифатларидан бири бу – Ориятдир. Миллион йилдан бери қуёш Шарқдан чиққани каби шунча йилки шарқ эркакларининг ҳамияти, ор номуси тилларда достон бўлиб келмоқда. Аммо...

Айни кунларда, интернет тармоғида айланаётган бир видеолавҳа ҳаммани диққат эътиборини тортди – “Куёв салом”...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
Forwarded from Muslim.uz
Нега жума куни «Каҳф» сураси ўқилади?

Бир қанча масжидларда Жума мавъизаси бошлангунга қадар «Каҳф» сураси тиловат қилинади. Айримлар, нега, айнан, жума куни ушбу сура ўқилишига қизиқишади, баъзан сабаби ҳақида ҳам бир бирларидан сўрашаётгани қулоққа чалинади. Қуйида, бунинг сабабини билиб оласиз. Келинг, дастлаб, ушбу сура ҳақида қисқача маълумотга бериб ўтсак. “Каҳф” сураси Қуръони Каримдаги «Алҳамду» билан бошланган беш сурадан бири ҳисобланади. Бу сурада, тарихий қиссаларга асосий урғу берилган. 110 оятдан иборат суранинг 71 ояти қиссалардан иборат. Сурада каҳф(ғор)га кириб олган йигитлар, икки боғ, Одам ва Иблис, Мусо алайҳиссалом ва солиҳ банда ҳамда Зулқарнайн ҳақидаги қиссалар келтирилади...

Давоми⬅️

@muslimuzportal обуна бўлинг
Йўқолган нарсага қилинадиган дуо:
"Аллоҳумма Роббаз зооллаҳ, ҳадий золлаҳ, анта таҳдий миназ золалаҳ, иҳдиний илаа золлатий".

Маъноси: “Аллоҳим Сен йўқолган нарсани роббисан. Йўқолган нарсага йўлла. Сен йўқолган нарсаларга йўлловчи Зотсан. Йўқолган нарсага мени йўллаб қўй”.


روى الطبراني في معجمه الكبير والأوسط عن ابن عمر عن النبي صلى الله عليه وسلم في الضالة أنه كان يقول: اللهم راد الضالة وهادي الضلالة أنت تهدي من الضلالة اردد علي ضالتي بعزتك وسلطانك. فإنها من عطائك وفضلك. قال الهيتمي في مجمع الزوائد: رواه الطبراني في الثلاثة وفيه عبد الرحمن بن يعقوب بن أبي عباد المكي ولم أعرفه وبقية رجاله ثقات.

Имом Табароний Ибн Умардан ривоят қиладилар:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам йўқолган нарса хусусида: "Аллоҳумма роддаз золлати ва ҳаадиз золалаҳ анта таҳдий миназ золалаҳ, урдуд ъалаййа золлатий биъиззатика ва султоника фаиннаҳаа мин ъатоика ва фазлика", деб айтар эдилар.

Маъноси: “Аллоҳим! Йўқолган нарсани қайтар, йўқолган нарсага йўлла, Сен йўқолган нарсага йўлловчисан. Йўқолган нарсамни иззатинг ва Султонлигинг билан уни қайтар, чунки у Сен ато қилган ва фазлингга олган нарсадир”.


Яқинларингизга ҳам улашинг ҳамда каналимизга обуна бўлинг:
👉 https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA
#Машҳурлар_эътирофи

Ҳар сафар Қуръонни ўқиганимда танам ичидаги руҳим титрайди.

Гёте,
немис ёзувчиси ва файласуфи

Яқинларингизга ҳам улашинг ва каналимизга аъзо бўлинг:
👉 https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA
#КУН_ҲАДИСИ

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларига кирсалар, ишларини мисвок ишлатишдан бошлардилар».
Имом Муслим ривояти

Яқинларингизга ҳам улашинг ва каналимизга аъзо бўлинг:
👉 https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA
Тарбия таъсир қиладиган кишилар уч тоифага бўлинадилар.
Биринчиси — ҳануз оқ билан қорани танимаган бола. Унинг табиати ҳали ёмонлик ғубори билан булғанмаган, юраги эса ботил ишлар зулмати билан қораланмаган бўлади. Бундай болага насиҳат тез таъсир қилади. Бундай болани тўғри йўлга осонлик билан ўргатиш мумкин.
Иккинчиси — оқ билан қорани ажратадиган бўлиб қолган бола. Улардан баъзилари ўз нафсининг ғалабаси билан яхшилик томонга бурила олмай юрган бўлади. У қилаётган ишининг ёмонлигини билади. Нуқсонларини эътироф этади. Бундай одамни тарбиялаш биринчисига нисбатан қийинроқ, аммо унга доимий тарбия берилиб, ҳар хил насиҳатлар ва танбеҳлар бериб борилса, албатта, яхши йўлга кириб кетади.
Учинчиси — оилада ботил ҳаёт ва фосид фикрлар билан ўсиб улғайган киши. У умр бўйи ноҳақ ишларни ҳақ деб билиб келган ва шунга астойдил эътиқод қўйган бўлади. Ёмонлик қилса ҳам уни ўзича яхшилик деб ўйлайди. Бундай кишини тарбия қилиш жуда оғир. Унинг тарбиясига киришиш — тирноқ билан қудуқ қазиш ёки ҳали қизиб чўққа айланмаган темирни болғалаш билан баробар. Донолар яхши ёки ёмон хулқли бўлишни оилага боғлайдилар. Уларнинг айтишларича, бузуқ хотиндан туғилган ва разил ота қўлида тарбияланган фарзанддан яхшилик кутиш қийин. Чиройли хулқ офтобга ўхшайди, офтоб музни эритгани ёки сув тузни эритиб юборгани каби чиройли хулқ ҳам барча ёмонликларни эритиб юборади.
Абулбаракот Қодирий

Яқинларингизга ҳам улашинг ва каналимизга аъзо бўлинг:
👉 https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA
Ғам-ташвиш гуноҳ сабабидан эканини инкор этувчиларга раддия

https://islaminstitut.uz/?p=9801
👉 https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу шундай деган эканлар: «Бадан чарчаб, малолланганидек, қалб ҳам чарчайди. Шундай пайтларда қалбингизни ноёб ҳикматлар билан хушнуд қилинг»!

Яқинларингизга ҳам улашинг ва каналимизга аъзо бўлинг:
👉 https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA
“Бахтсизман!”

десангиз, нима сабабдан бахтсизлигингиз ҳақида ўйланг!

• Ёхуд моддий етишмовчиликни бахтсизликка йўясизми?

• Ахир, бизни яратган Аллоҳ ризқ берувчидир.

• Аслида банданинг ризқи оёқ остида. Аммо биз янаям кўпроғини истаймиз.

• Кўп бўлгач, исроф қилиш бошланади...

• Агар касалликдан ёки жисмоний камчиликдан ўзингизни бахтсиз сезаётган бўлсангиз...

• шуни билинг, ҳеч бир дард давосиз эмас.

• Бир қўлингиз йўқми?

• Иккала қўлидан айрилганлар ҳам бор.

• Бир оёғингиз йўқми?

• Икки оёғи йўқ, кун бўйи шифтга термулиб ётадиганлар ҳақида ўйланг.

• Бир кўзингиз кўрмайдими?

• Икки кўзи ожиз кишилар йўқ дейсизми?..

••• Демак, бизга берилган неъматлар борасида ўзимиздан юқоридагиларга эмас, пастдагиларга қарайлик.

Шунда шукр неъматидан баҳраманд бўламиз, бахтли эканимизни ҳис қиламиз .

📚 "Baxtli hayot sari" китобидан

Яқинларингизга ҳам улашинг ва каналимизга аъзо бўлинг:
👉 https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA