Олий Маъҳад | Расмий
14.4K subscribers
25.2K photos
3.7K videos
22 files
16.3K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Араб_тили

Араб тили мусобақаси ўтказилади

• Тошкент ислом институтида “Декабрь – Араб тили ва балоғат” фанлари ойлиги ҳамда "18 декабрь – Халқаро араб тили куни" муносабати билан “Тиллар” кафедраси томонидан “Араб тили – Қуръони карим тили” шиори остида кундузги таълим талабалари ўртасида анъанавий мусобақа ўтказилади.

• Тадбир доирасида хаттотлик, араб тили ва балоғат фанига оид китоблар ҳамда араб диёрлари миллий таомлари кўргазмаси ҳам ташкил этилган.

• 6 шартдан иборат мусобақа ҳар йилгидек қизғин илмий баҳсларга бой бўлиши кутилмоқда.

• Ғолибларга қимматбаҳо совғалар тақдим қилинади, шунингдек, "Йил китобхони" ноутбукка ва Кофия матнини ёд олган билимдон талаба смартфонга эга бўлади.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Араб_тили

Анъанавий Араб тили мусобақаси бошланди

• Тошкент ислом институтида “Декабрь – Араб тили ва балоғат” фанлари ойлиги ҳамда "18 декабрь – Халқаро араб тили куни" муносабати билан “Тиллар” кафедраси томонидан “Араб тили – Қуръони карим тили” шиори остида кундузги таълим талабалари ўртасидаги мусобақа бўлиб ўтмоқда.

• Тадбир Аллоҳ таолонинг Каломи тиловати ва дуойи хайр билан бошланди.

• ТИИ ректори Уйғун Ғафуров кириш сўзи билан мусобақани очиб берди. Тил байрамида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мутахассиси Муҳаммадамин Насриев ҳам иштирок этмоқда.

Учта курс талабаларидан иборат Замахшарий, Мулла Жомий ва Саккокий жамоалари ўртасидаги баҳсларни ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими мутахассиси Абдулҳаким домла Арипов, Тиллар кафедраси ўқитувчиси Файзуллоҳ домла Абдулҳамидов, Ал-Азҳар шайхлари Аҳмад Абдулмунъим ва Иброҳим Муҳаммад ҳакамлар ҳайъати сифатида баҳолаб бормоқда.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Youtube | Facebook | Instagram
#Араб_тили

Араб тили байрамига бағишланган кўргазма ташкил этилди

• Тошкент ислом институтида “Декабрь – Араб тили ва балоғат” фанлари ойлиги ҳамда "18 декабрь – Халқаро араб тили куни" муносабати билан “Тиллар” кафедраси томонидан “Араб тили – Қуръони карим тили” шиори остида кундузги таълим талабалари ўртасидаги мусобақа бўлиб ўтди.

• Тадбир доирасида хаттотлик, араб тили ва балоғат фанига оид китоблар ҳамда араб диёрлари миллий таомлари кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

“Тиллар” кафедраси мудири Улуғбек Ҳасанов тил байрамида иштирок этаётган ТИИ ректори Уйғун Ғафуров, проректорлар Тоҳир Эвадуллаев, Жаҳонгир Рўзиев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мутахассиси Муҳаммадамин Насриев ва бошқа меҳмонларни кўргазма билан таништирди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Youtube | Facebook | Instagram
#Араб_тили

“Араб тили – Қуръони карим тили” шиори остидаги мусобақа

• Тошкент ислом институтида “Декабрь – Араб тили ва балоғат” фанлари ойлиги ҳамда "18 декабрь – Халқаро араб тили куни" муносабати билан талабалар ўртасида “Тиллар” кафедраси томонидан мусобақа ташкил этилди.

Иштирокчилар қуйидаги 6 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар:

1️⃣ Араб тили ва балоғатдан блиц саволларга жавоб бериш;
2️⃣ Калиманинг охирги ҳарфига кўра сўз айтиш;
3️⃣ Берилган суратларни араб тилида таърифлаш ва жавобини топиш;
4️⃣ Саҳна кўринишлари намойиши;
5️⃣ Ўзбекча ибораларни араб тилига таржима қилиш;
6️⃣ Араб тилидаги зарбул масалларни айтиб, шарҳлаш.

• Мусобақа ҳар йилгидек қизғин ва юқори савияда ўтди. Айниқса, саҳна кўринишлари талабаларнинг ижодкорлигини ва араб тилига бўлган қизиқишини ёрқин намоён этди ҳамда томошабинларда катта таассурот қолдирди.

📌 Араб тилини билиш Қуръони карим маъноларини англашга, илм-фан, тарих ва халқлар маданиятларини ўрганишга олиб борувчи йўлдир.

🔗 t.iss.one/oliymahad