Олий Маъҳад | Расмий
14.2K subscribers
26K photos
3.83K videos
22 files
16.7K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Таъзия

▪️Таъзия

▫️Тошкент ислом институти жамоаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакили, Мир Араб Олий мадрасаси ректори Жобир домла Эловнинг падари бузрукворлари Рустам ҳожи ота вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

▫️Оламдан ўтган отахоннинг барча солиҳ амалларини Аллоҳ таоло ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.

▫️Ҳақ таоло марҳумнинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.

▫️إِنَّا لِلّهِ وَإِنَّـا إِلَيْهِ رَاجِعونَ

▫️«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз».

👉 t.iss.one/oliymahad
#Танлов #Имом_Доримий

Имом Доримий ҳаёти ва илмий меросига бағишланган танлов ғолиблари тақдирландилар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 августда “Имом Доримий ва унинг меросини ўрганиш ва халқимизга етказиш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси” ижроси ўлароқ Тошкент ислом институти “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси томонидан кундузги таълим тизими талабалари ўртасида “Имом Доримий – Имом Бухорийга устоз муҳаддис!” мавзусида мақолалар танлови ўтказилди.

Имом Доримийнинг ҳаётига бағишланган мақолалар танлови натижалари:
1-ўрин: Музаффар Мирабдуллаев;
2-ўрин: Бахтиёр Рустамов;
3-ўрин: Халилуллоҳ Жунайдуллаев.

Имом Доримийнинг илмий меросига бағишланган мақолалар танлови натижалари:
1-ўрин: Муҳаммадамин Ҳожиев;
2-ўрин: Абдуманнон Узоқов;
3-ўрин: Ҳожали Абдувосиев.

Сийрат фани ойлиги доирасида ўтказилган танловда Азимжон Рихсибоев ғолиб деб топилди.

Ғолиблар ва совриндорларга устозлари томонидан қимматбаҳо совғалар ва дипломлар топширилди.

🔗 t.iss.one/oliymahad
#Олий_Мажлис #2025_йил

2025 йил“Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Президентимиз ўз нутқида бугун нафақат Ўзбекистон, балки дунёдаги кўплаб мамлакатлар иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини яққол ҳис қилаётганини қайд этди.

Бунга жавобан мамлакатимизда уч йил аввал “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бошланди. Қўшни мамлакатлар билан биргаликда Минтақавий иқлим стратегиясини амалга оширишга киришилди.

Эл-юртимизнинг фикр-мулоҳазалари, хоҳиш-истакларини атрофлича ўрганиб, билдирилган тавсиялардан келиб чиққан ҳолда, бу борадаги ишларни янги, янада юксак босқичга кўтариш мақсадида Президентимиз 2025 йилни юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.

Йиғилганлар ушбу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватладилар.

🔗 t.iss.one/oliymahad
#2025_йил

🇺🇿 2025 йил“Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Murojaat | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Очиқ_дарс

Ёш ўқитувчилар очиқ дарси

Тошкент ислом институтининг ёш стажёр-ўқитувчилари Ўқув-услубий бўлим, кафедра мудирлари ва тажрибали педагоглар ҳузурида тегишли фанлар бўйича очиқ дарс машғулотларини ўтказмоқда.

Тиллар кафедраси стажёр-ўқитувчиси Абдулбосит Нуриллаев ўтган очиқ дарсни Нодирбек Тўрабоев, Улуғбек Ҳасанов, Мирюсуф Мирисмоилов, Абдуллоҳ Ғофуров, Қудратиллоҳ Ҳасанов, Элёрбек Анваров каби таълим жараёнларига масъул ходимлар ва ўқитувчилар таҳлил қилдилар, ёш ўқитувчининг педагогик маҳорати, билими, методи, нутқи ҳамда дарс ўтишдаги бошқа муҳим жиҳатларига баҳо бердилар.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Murojaat | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Олий_Мажлис

Шавкат Мирзиёев: Янги Ўзбекистонимиз янги парламенти билан бирга ўз тараққиётининг ҳал қилувчи босқичига қадам қўймоқда

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Murojaat | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Фан_ойлиги

Фан ойлиги доирасида давра суҳбати ташкил этилди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Ноябрь – Фиқҳ, усулул фиқҳ, фароиз фанлари ойлиги” муносабати билан “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Ҳасан домла Қодиров томонидан Модуль таълим тизими талабалари учун “Мужтаҳидга тақлид қилиш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Қуръон билан ҳадис бор, мана шунинг ўзи етади, биз шу иккисидан ҳукм оламиз, мазҳаб кeрак эмас, дeйдиган тоифалар бугунги кунда кўпайди.

Мазҳаб уламолари Қуръони карим ва ҳадислардаги ҳукмларни ўрганиб, ижтиҳод қилиб, одамларга осон йўлни тушунтириб берганлар.

Ижтиҳод даражасига чиқмаган одам Қуръони карим ва ҳадислардан тўғридан-тўғри ҳукм чиқариб олишга илми ва салоҳияти етмайди. Бу – жуда машаққатли ва масъулияти оғир иш.

Мусулмон уммати ана ўша мужтаҳидлар чиқарган шаръий ҳукмларга эргашадилар.

Тадбирда маърузачи томонидан мужтаҳидлик, унинг даражалари ҳақида маълумот берилди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!