Олий Маъҳад | Расмий
14.1K subscribers
25.9K photos
3.8K videos
22 files
16.6K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Bagʻrikenglik_haftaligi #Xalqaro_konferensiya

“Yangi Oʻzbekistonda diniy bagʻrikenglik” mavzusida anʼanaviy xalqaro konferensiya boʻlib oʻtdi.

AQSH, Buyuk Britaniya, Koreya, Turkiya, Malayziya, Portugaliya, Armaniston, Rossiya, Tojikiston, Qozogʻiston kabi davlatlardan kelgan mutaxassislar, UNESCOning Oʻzbekistondagi vakolatxona xodimlari, dinshunos ekspertlar, islomshunoslar, etnik-madaniy birlashmalar, diplomatik korpus va diniy konfessiya vakillari dinlararo-millatlararo muloqot va bagʻrikenglikni taʼminlashda yangi Oʻzbekiston tajribasini eʼtirof etdilar.

O‘zbekiston Prezidentining millatlararo totuvlik, diniy bag‘rikenglik tamoyillariga asoslangan siyosati mamlakatdagi turli millat vakillarini bir maqsad sari birlashtirayotgani insonparvarlik islohotlardan biri sifatida yuqori baholandi.

Anjumanda Oʻzbekiston musulmonlari idorasi raisi oʻrinbosari, Toshkent islom instituti rektori, professor Muhammadolim Muhammadsiddiqov ham ishtirok etib, mavzu yuzasidan nutq soʻzladi.

🔗 t.iss.one/oliymahad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тарихи #Байроқ #33_йил

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 18 ноябрдаги навбатдан ташқари VII сессиясида тасдиқланган Давлат байроғи – мамлакат давлат суверенитетининг рамзи ҳисобланади.

Бу йил “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганлигига 3️⃣3⃣ йил тўлди.

🟦 Байроқдаги мовий ранг – тириклик мазмуни акс этган мангу осмон ва оби-ҳаёт рамзи. Бу яхшиликни, донишмандликни, ҳалолликни, шон-шуҳрат ва садоқатни билдиради.

⬜️ Оқ ранг – тинчлик рамзи бўлиб, поклик, беғуборлик, софликни, орзу ва ҳаёллар тозалиги, ички гўзалликка интилишнинг тимсоли.

🟩 Яшил ранг – табиатнинг янгиланиш рамзи бўлиб, навқиронлик, умид ва шодумонлик тимсоли.

🟥 Қизил чизиқлар – вужудимизда жўшиб оқаётган ҳаётий қудрат ирмоқларини англатади.

🌙 Ярим ой тасвири тарихий анъаналаримиз билан боғлиқ.

⭐️ 12 юлдуз ўзбек халқи маданиятининг қадимийлиги, унинг комилликка, ўз тупроғида саодатга интилиши рамзидир.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Олий_Мажлис

Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлисида нутқ сўзламоқда.

Давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайловда депутат деган шарафли номга сазовор бўлганларни табриклади.

Бу юксак ишонч уларнинг бой билими ва ҳаётий тажрибаси, эл-юртимиз фаровонлиги йўлида қилаётган фидойи меҳнатига нисбатан халқимизнинг улкан ҳурмат ва эҳтироми ифодаси экани таъкидланди.

Ҳар қандай сайлов давлат ва жамият учун муҳим сиёсий жараён. Айниқса, жаҳондаги бугунги кескин ва таҳликали вазиятда бундай умумхалқ тадбирларини ўтказиш янада катта масъулият талаб этади. Турли минтақаларда уруш ва жанжаллар, қарама-қаршилик ва зиддиятлар авж олиб бормоқда.

Ана шундай ғоят мураккаб даврда сайловларни осойишталик шароитида, эмин-эркин ўтказганимиз юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорликдан далолат беради.

🔗 t.iss.one/oliymahad
#Олий_Мажлис #Байроқ #33_йил

Мажлисда мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сана – давлатимиз байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллиги билан бир кунда ўтаётганлигида рамзий маъно мужассамлиги таъкидланди.

Миллий давлатчилигимиз, мустақиллигимиз ва эркимиз рамзи бўлган байроғимиз ўтган даврда йирик халқаро илм-фан, маданият ва спорт тадбирларида ва шоҳсупаларида баланд хилпираб, барчамизнинг қалбимиздан чуқур жой олиб, миллий ғуруримиз тимсолига айланди.

Фурсатдан фойдаланиб, давлатимиз раҳбари депутатларни, улар орқали кўп миллатли бутун халқимизни бугунги катта байрам билан самимий қутлади.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram |
#Мусобақа

Аждодимиз Имом Доримийнинг ҳаёти ва илмий меросига бағишланган мусобақа ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 августда “Имом Доримий ва унинг меросини ўрганиш ва халқимизга етказиш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси” тасдиқланган эди. Ушбу режанинг ижроси ўлароқ Тошкент ислом институти Кундузги таълим тизими 2-курс талабалари ўртасида “Имом Доримийга муносиб ворис бўлайлик!” шиори остида мусобақа бўлиб ўтди.

Тадбир Қуръони карим тиловати ва дуойи хайр билан бошланди.

Мусобақани Илмий ишлар ва фан бўйича проректор Соатмурод Примов кириш сўзи билан очиб, буюк аждодимиз Имом Доримий илмий меросини ўрганишнинг аҳамияти, асарларини ўқиб ўрганиш ҳамда тадқиқ этиш борасида юртимизда олиб борилаётган амалий ишлар тўғрисида сўзлади.

Бошловчи Баҳодир Аъзамов 2-курс талабаларидан тузилган “Доримийнинг ҳофиз шогирдлари”, “Доримийнинг фақиҳ шогирдлари” ва “Доримийнинг муснид шогирдлари” номли жамоаларни ҳакамлар ва томошабинларга таништирди.

🔗 t.iss.one/oliymahad
#Мусобақа

Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис фанлари устозлари, “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчилари Фахриддин Маманосиров, Абдулҳодий Ғиёсов, Раҳматуллоҳ Махсумхонов, Нажмиддин Саттиев, Мансур Жамбилов ҳамда “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси Асадуллоҳ Холуродов ҳакамлар ҳайъати аъзолари сифатида иштирокчиларни баҳолаб бордилар.

Жамоалар 1-шартда Имом Доримийнинг ҳаёт йўли, илмий мероси, машҳур устозлари, шогирдлари ҳамда асарлари ҳақида танлаган билетлар асосида белгиланган вақт ичида гапиришди.

2-шарт “Сунани Доримий” асарининг ҳадис илмидаги аҳамияти ҳақида бўлиб, гуруҳлар китобнинг таркибий тузилиши, унга ёзилган шарҳлар ва асарнинг бошқа сунан китоблардан фарқли жиҳатларини тартиб билан баён қилдилар.

“Сунани Доримий”даги ҳадисларни ёддан айтиб, шарҳлаб бериш 3-шартда талаб этилди.

Томошабинлар ўртасида ҳам Имом Доримийнинг ҳаёти ва илмий меросига оид викторина ўтказилиб, зийрак билимдонларга эсдалик совғалари топширилди.

🔗 t.iss.one/oliymahad
#Мусобақа

Ҳакамлар ҳайъатининг қўйган баллари асосида чиқарилган якуний хулосага кўра қуйидаги натижа қайд этилди:

1-ўрин: 204-гуруҳнинг “Доримийнинг муснид шогирдлари” жамоаси;
2-ўрин: 202-гуруҳнинг “Доримийнинг фақиҳ шогирдлари” жамоаси;
3-ўрин: 201-гуруҳнинг “Доримийнинг ҳофиз шогирдлари” жамоаси.

“Имом Доримийга муносиб ворис бўлайлик!” шиори остида ўтган мазкур мусобақа ғолибларига устозлар томонидан қимматбаҳо совғалар ва дипломлар топширилди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Байроқ #33_йил

“Ватанпарварлик ифодаси байроқ билан!”

“18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун” муносабати билан Тошкент ислом институти талабалари учун “Байроғимиз - ғуруримиз!” номли давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходимлари Усмон Тўйчиев ва Раҳматуллоҳ Олтинбоев Давлат байроғининг қадри, уни эъзозлаш ҳақида маълумот бердилар.

Ўзбекистон Республикасига тегишлиликни белгилаш мақсадида расмий халқаро тадбирларда Ўзбекистон Республикаси вакили бўлган жисмоний ва юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг тасвири туширилган белгилардан фойдаланилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғига нисбатан ҳурматни таъминлаган ҳолда унинг тасвири туширилган белгилардан жамоат жойларида, бинолар ва бошқа объектларда, яшаш ёки иш жойларида, шунингдек уларга туташ бўлган ҳудудларда, транспорт воситаларининг салонида фойдаланилиши мумкин.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#video #safar #fiqh

САФАРГА ОИД ФИҚҲИЙ МАСАЛАЛАР

🎙Яҳё домла РАЗЗОҚОВТошкент ислом институти катта ўқитувчиси.

👉 FULL HD
👉 Ютубда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Имом_Доримий

Буюк аждодимиз Имом Доримий раҳматуллоҳи алайҳ

Самарқандлик муҳаддис, муфассир ва фақиҳ Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Баҳром ибн Абдуссамад Доримий Ҳофиз Самарқандий милодий 794–869 йиллари яшаган бўлиб, муҳаддислар султони Имом Бухорийнинг устози ҳисобланади.

Ёшлигидан ақл-заковати ва ўткир қуввайи ҳофизаси билан тенгдошлари орасида пешқадам бўлиб, ҳадис илми бўйича дастлабки билимни Самарқандда эгаллади. Сўнгра Миср, Шом, Ироқ ва Хуросоннинг турли шаҳарлари ҳамда Макка ва Мадинада таниқли олимлардан сабоқ олди.

XII асрда яшаган Нажмиддин Умар Насафий Имом Доримий ҳақида: “У ҳадис, осор ва суннат илмларини Самарқандда юзага чиқарган зотдир”, деб айтган.

Доримий Самарқанд султони томонидан қози калон лавозимига таклиф этилади, бироқ ҳақдорлар ўртасида адолатли ҳукм чиқариш масъулияти машаққатли эканлигини англагани сабабли истеъфога чиқади.

Имом Доримийнинг “Муснад”, “Тафсир”, “Жомеъ” ва бошқа кўплаб асарлари мавжуд. “Муснад” асари “Сунани Доримий” номи билан машҳур. Ислом алломалари уни “Саҳиҳ” деб аташни таклиф қилганлар ва “Сиҳоҳи Ситта”, яъни “Олти саҳиҳ” китоблари туркумига киритишни тавсия этишган. Муҳаддис “Сунани Доримий” асарида ҳадисларни мавзуларга ажратиб баён этган.

Буюк аждодимиз Имом Доримийнинг қабри Самарқанд вилоятининг Тойлоқ тумани ҳудудида жойлашган.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Тажвид_мундарижа

Тошкент ислом институти “Қуръон илмлари” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов

📌 Назарий тажвид
дарслари:

012345678910111213141516171819202122232425262728293031

t.iss.one/jahongirmuqriy

👉 youtube.com/@jahongirmuqriy
👉 instagram.com/jahongirmuqriy
👉 facebook.com/jahongirmuqriy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мусобақа #Имом_Доримий

“Имом Доримийга муносиб ворис бўлайлик!”

HD: 👉 https://youtu.be/fU4ETIJDZ6I

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram