Олий Маъҳад | Расмий
14.1K subscribers
25.6K photos
3.75K videos
22 files
16.5K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Конференция

▪️Термизий алломаларнинг илмий-маънавий меросига бағишланган конференция


▫️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йилнинг 16-17 ноябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда Термиз шаҳрида “Термизий алломаларнинг илмий-маънавий мероси: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги республика илмий конференцияси ўтказилмоқда.

▫️"Имом Термизийнинг илмий меросини ўрганилиши", "Ислом цивилизациясида термизийларнинг тутган ўрни" йўналишларида ўтаётган конференцияда ДИҚ раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов, Термиз давлат университети ректори, профессор Тошқулов Абдуқодир, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Жониев Музаффархон сўзга чиқиб, мамлакатимизда илм-фанни ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтдилар.

🔗 t.iss.one/oliymahad
#Фармон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Париж шаҳрида бўлиб ўтган ХVII ёзги Паралимпия ўйинларида юксак натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

🔗
t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Ташриф #Халқаро_ҳамкорлик

▪️ Юртимиз диний таълим тизими индонезиялик олимлар нигоҳида

▫️Тошкент ислом институти ва Кудус давлат ислом институти ўртасида 2024 йил январида англашув меморандуми имзоланган бўлиб, унда тадқиқот ва таълим қўшма дастурларини амалга ошириш, илмий конференция ва учрашувлар ўтказиш каби вазифалар белгиланган эди. Вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Замонавий ҳадисшунослик ва Қуръоншунослик фанларини ўқитиш Ўзбекистон ва Индонезия тажрибаси мисолида” мавзусида илмий давра суҳбати ўтказилди.

▫️Шу муносабат билан ташриф буюрган “Усули дин” факультети декани Доктор Аҳмад Отабек Фахруррозий бошчилигидаги индонезиялик делегацияни проректорлар С.Примов ва Т.Эвадуллаев кутиб олиб, институт тарихи ва фаолияти ҳақида маълумот бердилар.

▫️Тадбирни проректор С.Примов кириш сўзи билан очиб бергач Доктор Фахруррозий “Араб бўлмаган халқлар Қуръони карим маъноларини тушунишида Индонезия тажрибаси” мавзусида маъруза қилди.

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/43327

🔗 t.iss.one/oliymahad
#Мавлид

▪️ Саҳобаи киромларнинг Набий алайҳиссаломга муҳаббатлари

▫️ Пайғамбар алайҳиссалом саҳобаларининг ичида мавлолари Савбон розияллоҳу анҳу ҳам бор бўлиб, ғоят муҳаббатли, У зотни кўрмаса туролмас эди.

Бир кун Савбон Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига ранги бўзлаган ҳолда келди. Юзида чуқур маҳзунлик бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Эй Савбон сенга нима бўлди, бемормисан?» дедилар… – Наманган шаҳар «Мулла бозор охунд» жомеъ масжиди имом хатиби Зоҳиджон қори Нўъмонов

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/43330

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram |