Олий Маъҳад | Расмий
14.6K subscribers
24.6K photos
3.62K videos
22 files
16.1K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
ОЛИМЛАРНИ МАСХАРА ҚИЛИШ
https://islaminstitut.uz/?p=7816

👉@Islaminstitutuz
Имом Молик ибн Анас – Мадина имоми
https://islaminstitut.uz/?p=7822

👉@Islaminstitutuz
#БОЛАЖОНЛАР_САҲИФАСИ

• 40 ҲАДИС (6-ҳадис)

Арвоҳ


Бир савдогар тун қоронғусида уйига қайтаётган эди. Шу чоғда у йўл устидаги девор остида тунашга тайёргарлик кўраётган қора танли кекса бир отахонни кўриб қолди. Маълум бўлдики, қариянинг кўриниши болаларини қўрқитиб юборишидан ҳадиксираган маҳалла аҳли унга бошпана бермабди. Савдогар отахонни уйига таклиф қилди, иссиқ таом едирди, ётиши учун оппоқ чойшаблар солиб алоҳида хонага жой қилиб берди...

Батафсил: https://islaminstitut.uz/?p=7825

https://islaminstitut.uz

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA
Афғонистон Ислом Республикаси Адлия вазирининг Тошкент ислом институтига ташрифи
https://islaminstitut.uz/?p=7828

👉@Islaminstitutuz
#turkum_maqola

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбарлар билан учрашишларидаги ҳикматлар

Меърож ҳодисасида бир қанча ҳикматлар бор, улар:

1. Меърож нега айнан кечаси бўлди, кундузи эмас?

Имом Ибнул Мунир раҳимаҳуллоҳ шундай деб айтадилар: “Урфда  кечаси хилват ва хосланиш вақти…

Батафсил: https://islaminstitut.uz/?p=7834

https://islaminstitut.uz

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA
Forwarded from Muslim.uz
Тошкентда янги мажмуа очилиш арафасида

Йил бошидан буён қор-ёмғирли кунларга қарамай, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ номлари учун барпо этилаётган мажмуада қурилиш ишлари бир лаҳза бўлсин-да, тўхтагани йўқ. Бир йилдан ортиқ вақт давомида олиб борилган қурилиш, ниҳоят ўз якунига етиш арафасида.

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
Яқинларингизга ҳам улашинг⤵️ | Muslim.uz
Forwarded from Muslim.uz
Рамазонни кутиб олишга тайёрмисиз?

Ислом уммати Аллоҳнинг буюк неъматини кутиб олиш тараддудида турибди. Бу шундай неъматки, ҳар йили хайру баракот, раҳмату мағфират ила тўла бу уммат устида соябон бўлади. Бу шундай неъматки, у билан фақат Ислом умматигина хосланган. Бу муборак Рамазон ойидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойи келганда саҳобаларига ушбу муборак ойни шундай тасвирлаб берар эдилар.

أتاكُم رَمضانُ شَهرٌ مبارَك، فرَضَ اللَّهُ عزَّ وجَلَّ عليكُم صيامَه، تُفَتَّحُ فيهِ أبوابُ السَّماءِ، وتغَلَّقُ فيهِ أبوابُ الجحيمِ، وتُغَلُّ فيهِ مَرَدَةُ الشَّياطينِ، للَّهِ فيهِ ليلةٌ خيرٌ من ألفِ شَهرٍ، مَن حُرِمَ خيرَها فقد حُرِمَ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу дедилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Сизларга Рамазон ойи муборак ой келди. Аллоҳ унинг рўзасини сизларга фарз қилди. Бу ойда жаннат дарвозалари очилиб, жаҳаннам дарвозалари ёпилиб, шайтонлар занжирбанд қилинади. Бу ойда бир кеча борки, у минг ойдан кўра яхшироқдир. Ким у кечанинг хайрларидан маҳрум қолса, (кўп нарсадан) маҳрум бўлибди» (Имом Аҳмад ва Имом Насоий ривоятлари).

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
#turkum_maqola

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жаннат, дўзах ва турли гуноҳкорларнинг ҳолини кўришлари

Ибн Шиҳоб раҳимаҳуллоҳ Анас розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида: “…Сўнг жаннатга киргизилдим, қарасам унда маржондан бўлган қуббалар бор экан. Ва тупроғи миск экан…”, – деб айтилади. Муттафақун алайҳ бўлган ҳадис.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Меърожда жаннатга кирганларида нималарни кўрдилар?…

Батафсил: https://islaminstitut.uz/?p=7840

https://islaminstitut.uz

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA
#Солиҳлар_гулшани

Омонат

Ҳишом ибн Холид ар-Робъий айтади: «Бир куни масжидга кирдим. Ёнимдаги ҳамёнимда минг дирҳам пулим бор эди. Шундан бошқа пулим йўқ эди. Ҳамёнимни масжиднинг бир четидаги устуннинг олдига қўйиб, намоз ўқидим. Намозни ўқиб бўлгач, ҳамённи унутиб, масжиддан чиқиб кетаверибман. Жуда қийин аҳволга тушдим. Лекин бу воқеани ҳеч кимга айтмадим.
Орадан бир йил вақт ўтди.
Бир куни масжидга бориб ўша устуннинг ёнида намоз ўқидим. Намозни ўқиб бўлгач, Аллоҳ таолога дуо қилиб, ҳамёнимнинг қайтишини сўрадим. Шу пайт қарасам, ёнимда бир кампир гапимни эшитиб турган экан. У менга: «Эй Аллоҳнинг бандаси, гапингни эшитиб қолдим, нима бўлди?» деди. «Бир йил олдин мана шу устуннинг олдида ҳамёнимни унутиб қолдирган эдим», дедим. Кампир: «Ўша нарса менда, бир йилдан бери сени кутяпман», деди ва ҳамёнимни тўлиқлигича олиб келиб берди».

© Ҳоний ал-Ҳаж

👉https://islaminstitut.uz

👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA
Ҳамма нарса қадарга ёзилган бўлса нима учун дуо қиламиз?
https://islaminstitut.uz/?p=7842

👉@Islaminstitutuz
Энди сизда араб тилини ўрганишнинг осон услуби бор!
https://islaminstitut.uz/?p=7844

👉@Islaminstitutuz
#БОЛАЖОНЛАР_САҲИФАСИ

• 40 ҲАДИС (7-ҳадис)

Жаннатдаги қўшни

Кунларнинг бирида бир подшоҳ халқ унинг бошқарувига қандай муносабатда эканлигини билиш мақсадида вазири билан шаҳар айлангани чиқди. Одамлар уни таниб қолмаслиги учун ташқи кўриниши ва кийимларини ўзгартириб олди. Бу вақтда қишнинг совуқ кунлари эди. Улар масжид ёнидан ўтиб кетаётганларида совуқда қалтираб ўтирган икки бечораҳол кишига йўлиқишди. Уларнинг бошпанаси йўқ эди. Подшоҳ бу икки фақирнинг ўзаро суҳбатларини эшитиш учун уларга яқинроқ борди...

Батафсил: https://islaminstitut.uz/?p=7846

https://islaminstitut.uz

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA
#turkum_maqola

Байтул Маъмур

Имом Бухорий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан, у зот Молик ибн Соъсоъа розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: “…Бўшаганимдан сўнг, қарасам, Иброҳим алайҳи салом (ўтирган эканлар). (Жибрил) айтди: “Бу отангиз, унга салом беринг”, мен салом бердим, алик олдилар. Сўнг (Иброҳим алайҳи салом): “Солиҳ ўғил ва солиҳ Набийга марҳабо бўлсин”, – дедилар. Сўнг Сидратул Мунтаҳога кўтарилдим, қарасам унинг барглари филнинг қулоқлари каби (катта) экан…

Батафсил: https://islaminstitut.uz/?p=7849

https://islaminstitut.uz

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA
Forwarded from QURAN.UZ
Малайзияда ўтказилган Қуръон мусобақасида иштирок этган қория қизимиз Муфаззала Сайдалиева билан бўлган суҳбатни эътиборингизга ҳавола қиламиз.


- Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ! Авваламбор, Малайзияда ўтказилган Қуръон мусобақасида юртимиз номидан иштирок этиб, фахрли ўрин олганингиз билан муборакбод этамиз. Шунингдек, Ўзбекистоннинг қори ва қорияларни тарбиялаб етиштириш бўйича саъй-ҳаракатларини бутун дунёга намоён этишга қўшган ҳиссангиз учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда ўзимизни, қолаверса, Қуръонга ошно бўлган ҳамюртларимизни қизиқтирган баъзи саволлар бор, шуларга ўзингиздан жавоб олсак деган ниятда эдик. Айтингчи, Қуръони каримни неча ёшда ёд олгансиз?


- Ваалайкум ассалом ва роҳматуллоҳ! Сизга ҳам ташаккур, Қуръони каримни ёшлигимдан ота-онам ўқитишган, 12 ёшимгача Қуръонни ёдлашимга ёрдам қилиб, шароитлар яратиб беришган. Аллоҳим ота-онамни улкан ажрлар билан мукофотласин. Мактабни битирганимдан сўнг “Хадичаи Кубро” Ислом билим юртига ўқишга ҳужжат топшириб, кира олмаганман. Аммо, Аллоҳимга шукур, 3 йил ўтиб, коллежни битирибоқ, Олий Маъҳадга ўқишга кирдим. Бу ерда Қуръонни мустаҳкамлаш билан бирга, унинг маъноларини ҳам ўрганяпман. 

Батафсил...
Банда қалбига келадиган нарсалардан ҳисоб китоб қилинадими?
https://islaminstitut.uz/?p=7852

👉@Islaminstitutuz
Forwarded from Ahli Furqon
Ҳаром луқманинг тўрт зарари.

Ҳакимул уммат, Ҳазрати Мавлоно Ашраф Али Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:
Ҳаром луқманинг инсонга тўрт зарари бўлади:
1. Қалб нури ўчади.
2. Ёмон ҳаёллар ва васвасалар келади.
3. Ялқовлик ва сусткашлик пайдо бўлади.
4. Солиҳ амалларга рағбати бўлмайди.
"Жазаа-ул аъмаал" китобидан. Абдулқайюм Комил таржимаси


👇 каналга уланиш учун 👇
•----------••🕋••----------•
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEUXWQISPSCZUAZd_Q
•----------••🕋••----------•
#Солиҳлар_гулшани

Илмим миқдорича кўтарилдим

Уламолардан бири минбарда ўтирган эди, бир киши ундан бир масала ҳақида сўради. Олим: «Билмайман», деди. Савол берган одам: «Бу минбар билмайдиган одамнинг жойи эмас», деди. Шунда олим: «Мен билганим миқдорича кўтарилдим. Билмаганим миқдорича кўтарилганимда осмонларга етган бўлар эдим», деди.

© Ҳоний ал-Ҳаж

👉https://islaminstitut.uz

👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA
Тошкент ислом институтида "Араб тили - Қуръони карим тили" номли курслараро мусобақа бошланди.

@islaminstitutuz
#Фотолавҳалар

Тошкент ислом институтида "Араб тили - Қуръони карим тили" номли курслараро мусобақаси бошланди.

@islaminstitutuz