Олий Маъҳад | Расмий
14K subscribers
23.8K photos
3.42K videos
22 files
15.6K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/
Download Telegram
#Каъба #Ҳаж_2024

🕋 Каъбага "эҳром" боғланди

▫️Ҳаж мавсуми бошланаётганига ишора ўлароқ доимгидек Каъбага оқ мато ўралди.

❗️Кисва 3 метр кўтарилиб, Байтуллоҳнинг пастки қисми оқ мато билан ўралишининг яна бир сабаби, ҳаж мавсумида зиёратчилар кўплиги ва оломон ичида турли одамлар кисвага мақсадли-мақсадсиз зарар етказишни олдини олиш ҳамдир.

Маълумот учун, Каъбанинг баландлиги 13 метр.

🔗 t.iss.one/oliymahad

🌐 Oliymahad.uz | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Ижоза #Ҳадис

◾️ Муҳаддиса қизлар ижоза олишди

◽️ “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Махсумхонов Раҳматуллоҳ устоз бошчилигида 10 нафар талаба қизлар Имом Бухорийнинг “Саҳиҳи Бухорий” асарини 2 йил мобайнида ўқиб хатм қилдилар.

◽️ “Хатми кутуб” тугатганлиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилиб, унда Тошкент ислом институти Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси доценти С.Примов, Ёшлар масалалари, маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Т.Эвадуллаев, “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси мудири Ҳ.Нурбаев, кафедра катта ўқитувчилари Ф.Маманасиров ва Р.Махсумхонов иштирок этди.

◽️ Ҳадис устозлари шогирдларига “Саҳиҳи Бухорий” ижозасини беришдан олдин, Набий алайҳиссалом ҳадисларининг мартабаси, эҳтироми, ижоза силсиласининг масъулияти ва омонати билан боғлиқ насиҳатларни қилдилар.

◽️ Байрам сўнгида муҳаддиса қизларга ижоза шаҳодатномалар ва эсдалик совғалари топширилди.

🔗 t.iss.one/oliymahad

🌐 Oliymahad.uz | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram