Олий Маъҳад | Расмий
14.4K subscribers
24K photos
3.46K videos
22 files
15.7K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Ягона_олимпиада

▪️“Ягона олимпиада-2024” бошланди

▫️Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг битирувчи курс талабалари ўртасидаги “Ягона олимпиада” танловининг якуний боқичи Тошкент ислом институтида бошланди.

▫️10 та мадрасаларда ўтказилган саралаш босқичида 1-ўринни эгаллаган талабалар республика босқичида иштирок этмоқда.

▫️Танловни ЎМИ раиси ўринбосари, ТИИ ректори, ҳайъат раиси М.Муҳаммадсидиққов кириш сўзи билан очиб берди.

▫️ТИИ ўқитувчиси Абдулбосит қори Қобилов Қуръон тиловат қилгач, иштирокчиларга омад тилаб дуои хайр қилинди.

▫️ЎМИ Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири, ҳайъат раиси ўринбосари С.Шерхонов танловни ўтказиш тартиби, тест синовлари қоидалари билан иштирокчиларни таништирди.

▫️Иштирокчилар ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг ўқув дастурлари асосида Араб тили, Фиқҳ ва ақоид, Ўзбекистон тарихи фанлари бўйича тест синовдан ўтмоқда.

🔗 t.iss.one/oliymahad

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Youtube | Facebook | Instagram
#Ягона_олимпиада

🏆 “Ягона олимпиада” совринлари

🥇“Ягона олимпиада”нинг якуний босқичида 1-ўринни эгаллаган иштирокчи ўз хоҳишига кўра Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий диний таълим муассасаларидан бирига, Тошкент ислом институти ёки Мир Араб Олий мадрасасига “Вақф хайрия жамоат фонди гранти асосида конкурссиз ўқишга кириш ҳуқуқига эга бўлади.

🥈🥉2-ўринни эгаллаган иштирокчи ЎМИ тасарруфидаги олий диний таълим муассасаларидан бирида ўқишини давом эттириш мақсадида ҳужжат топшириб, қабул имтиҳонларида қатнашган тақдирда, имтиҳон натижалари бўйича ўзи тўплаган баллнинг 50 фоизи миқдорида, 3-ўринни эгаллаган иштирокчи 25 фоизи миқдорида қўшимча балл қўшиб бериш имтиёзига эга бўлади.

🏅Шунингдек, 2 ва 3-ўринни эгаллаган иштирокчилар ўқишга кирган тақдирда, бир ўқув йили тўлов-контракт пулларининг 50 фоиз миқдори “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан тўлаб берилади.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Ягона_олимпиада

🏆 “Ягона олимпиада” давом этмоқда

▪️1-6 семестрлар давомида мадрасада фақат аъло ва яхши баҳоларга ўқиган талабалар “Ягона олимпиада” танловида қатнашиш ҳуқуқига эга.

▫️Танловнинг республика босқичини юқори савияда ташкил этиш мақсадида Дин ишлари бўйича қўмитанинг Диний-маърифий ташкилотлар ва илмий-тадқиқот марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва олий диний таълим муассасаларининг масъул ходимларидан иборат ташкилий ҳайъат тузилган.

▫️ Ташриф буюрган таълим муассаслари раҳбарлари, мураббийлари ва талабалари учун барча шарт-шароитлар ҳозирланиб, иштирокчилар ётоқ жой билан таъминланган.

🥇Совринли ўринларни қўлга киритган иштирокчиларга ўқишга кириш билан боғлиқ имтиёзлардан ташқари, ғолибларга ва мураббийларига бир марталик пул мукофоти ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари берилади.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
🕋 "Ҳаж-2024" мавсумига кўрилаётган тайёргарлик масалалари

АОКАда Дин ишлари бўйича қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Илҳом Маърупов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️


🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Ҳамдардлик

▪️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикасининг элчихонасига ташриф буюриб, мамлакат шимолида вертолёт қулаши оқибатида Президент Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган шахслар фожиали ҳалок бўлгани муносабати билан дўст Эрон халқига чуқур ҳамдардлик билдирди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram