Олий Маъҳад | Расмий
14.1K subscribers
24K photos
3.45K videos
22 files
15.6K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Қуръон_ва_тажвид_ўқув_курси

▪️41-давра битирувчилари

▫️Тошкент ислом институти қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси 41-давра тингловчилари 3 ой таълим олиб, таҳсилни якунладилар.

▫️Битирув тадбирида “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси бўлими бошлиғи Жаҳонгир қори Рўзиев, ходимлар Баҳриддин Парпиев ва Нуруллоҳ Сайдуллаев, гуруҳ ўқитувчиси Абдупаттаев Муҳаммадамин иштирок этиб, битирувчиларга сертификат топширдилар.

▫️ Ўқув курси рўйхатига ёзилиш учун қабул ҳафтанинг ҳар шанба куни соат 09:00-14:00 га қадар бўлиб ўтмоқда. 18 ёшдан юқори фуқаролар ҳужжат топшириш учун ўзлари билан паспорт нусхаси олиб келиши талаб этилади.

▫️Рўйхатдан ўтгач, навбат билан тингловчилар ўқишга чақириладилар. 3 ойлик курснинг тўлови 1 360 000 сўмни ташкил қилади. Ҳафтасига 3 кун, эрталабки ва пешиндан кейинги вақтларда дарслар ўтилади.

📍Манзил: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй.

☎️ 71-227-23-47

👉 11та филиаллар 👈

🔗 t.iss.one/oliymahad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xushxabar

2024 yil Ramazon oyida xalqimiz suyub tinglaydigan ziynat qorilarimiz 27 kun davomida poytaxtimizdagi turli masjidlarda taroveh namozlarini jamoat bilan birga ado etadilar.

Shayx Alijon qori rasmiy
sahifalari👇
👍Telegram | 👍Facebook | 👍Youtube | 👍Instagram

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#Tashrif

▪️“Imom Faxriddin ar-Roziy” oʻrta maxsus islom taʼlim muassasasiga tashrif

▫️Oʻzbekiston musulmonlari idorasi raisi oʻrinbosari, Toshkent islom instituti rektori, professor M.Muhammadsiddiqov, boʻlim mudirlari S.Sherxonov va I.Zuhriddinov Xorazm viloyatida joylashgan “Imom Faxriddin ar-Roziy” o’rta maxsus islom ta’lim muassasasiga tashrif buyurdilar.

▫️M.Muhammadsiddiqov dars jarayonlarini kuzatib, taʼlim sifatini oshirish, oʻqituvchilarning ilmiy salohiyatini koʻtarishga doir oʻz takliflarini bildirdi, oʻqituvchi va talabalari bilan muloqot oʻtkazdilar.

▫️Muloqotda masʼullar Oʻzbekistondagi diniy-maʼrifiy islohotlar, geosiyosiy jarayonlar, oʻqituvchi va talabalarning masʼuliyati, imomlikning sharafi kabi masalalar yuzasidan nutq soʻzladilar. Madrasa 1992-yili faoliyatini boshlagan.

▫️Madrasa qoshida faoliyat yuritayotgan “Qurʼoni karim va tajvid” oʻquv kursining oʻqituvchi va tinglovchilari bilan suhbatlashdilar.

👉 https://oliymahad.uz/42040

👉 @oliymahad
#Кун_тарихи #Алишер_Навоий #583_йил

Бугун, 9 февраль – Алишер Навоий таваллуд топган кун

▪️Алишер Навоий милодий 1441 йилнинг 9 февраль, ҳижрий 844 йилнинг 14-рамазонда ўша пайтдаги Темурийлар пойтахти ва илмий маркази Ҳиротда туғилган. 11 ёшида Сабзаворда Ҳусайн Бойқаро билан танишади. 16 ёшда Машҳадга бориб ўқийди. Отаси Ғиёсиддин Кичкина Баҳодир вафотидан кейин Самарқандга келади ва икки йил Абу Лайс Самарқандийдан дарс олади. 28 ёшда Ҳиротга қайтган Навоий султон Ҳусайн Бойқаро хизматига киради ва муҳрдор лавозимига тайинланади. 31 ёшда девонбеги лавозимига тайинланган Навоий 37 ёшда Абдураҳмон Жомий тавсияси билан Нақшбандия тариқатига киради. Ҳижрий 906 йил, милодий 1501 йилда Ҳиротда вафот этади. Қабри бугунги Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридадир.

▪️Навоийдан бизга 30 дан ортиқ асарлар мерос сифатида қолган:

▫️Девонлар:
«Илк девон»;
«Бадое ул-бидоя»;
«Наводир ун-ниҳоя»;
«Хазойин ул-маоний»; у тўрт девондан иборат: «Ғаройиб ус-сиғар», «Наводир уш-шабоб», «Бадое ул-васат», «Фавойид ул-кибар»;
«Девони Фоний» (форсча).

▫️Маснавийлар:
«Ҳайрат ул-аброр»;
«Фарҳод ва Ширин»;
«Лайли ва Мажнун»;
«Сабъаи Сайёр»;
«Садди Искандарий»;
«Лисон ут-тайр».

▫️Тазкиралар: «Насойим ул-муҳаббат»; «Мажолис ун-нафоис».

▫️Таржима ва хотира асарлари:
«Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер»;
«Ҳолоти Паҳлавон Маҳмуд»;
«Хамсат ул-мутахаййирин».

▫️Диний-ахлоқий асарлари:
«Арбаин» (Қирқ ҳадис);
«Сирож ул-муслимин»;
«Муножот».

▫️Тарихий асарлари:
«Тарихи анбиё ва ҳукамо»;
«Тарихи мулуки ажам».

▫️Тил ва адабиётга оид асарлари:
«Муфрадот»;
«Мезон ул-авзон»;
«Муҳокаматул луғатайн».

▫️Бошқа асарлари:
«Муншаот»;
«Вақфия»;
«Назм ул-жавоҳир»;
«Маҳбуб ул-қулуб».

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Шеър #Алишер_Навоий #583_йил

▪️Ҳақиқий муҳаббат

Навоийни танимоқ бўлсак,
Машҳур номи сўзлайди ундан.
Қайга боқма кўча, боғу роғ,
Аталади вилоят, туман.

Шоирлар ким — қалби ёзади,
Қалам-қоғоз фақат таржимон.
Соф муҳаббат шеърият сафда
Иймон дури тизилган маржон.

Не ўзи, деб савол сўрса ким,
Навоийни яшатган сифат?
Жавоб, шеърмас ёки Хамсаси,
Сабаб, балки Ҳаққа муҳаббат!

© Моҳир

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_саломи

▪️ Жума саломи: Қуръондаги умидбахш оят

▫️Нўъмонхон Яҳёхон, Тошкент ислом институти талабаси 

4K🎥 https://youtu.be/cSgRSlG3Okk

🔴"Жума саломи" рукни орқали бугунги Жума тезисидаги мавзу бўйича маълумот берилади.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Инфографика #Ҳуқуқий_саводхонлик

🔰 Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун мазмун-моҳияти
(3-боб)

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter

👉 🔗 t.iss.one/imom_buxoriy_uz -диний-маърифий канал