Олий Маъҳад | Расмий
14.6K subscribers
24.6K photos
3.61K videos
22 files
16.1K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Битирувчилар

▪️Ишга тақсимот

▫️Тошкент ислом институтининг 2023-2024 ўқув йили битирувчиларини ишга тақсимот қилиш лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича кундузги таълим 4-курс талабалари билан учрашув ўтказилди.

▫️Ўқув ишлари бўйича проректори Ёқуб Бухарбаев, кундузги таълим декани Нодир Тўрабоев, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Абдуҳаким Олимов иштирокида ўтган йиғилишда битирувчиларни ишга тақсим қилиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

▫️Маълумки, ТИИ битирувчилари юртимиздаги масжидларга имом-хатиб, ноиб имом вазифаларига, шунингдек олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ўқитувчи ва ишчи-ходим лавозими бўйича ишга тақсимот қилинади.

▫️Таълимни давом эттирмоқчи бўлган битирувчилар магистратура босқичида ўқиш учун Республика олий таълим муассасаларининг бирига ҳужжат топширишлари мумкин.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
📚2,5 МИНГДАН ЗИЁД КИТОБ СОҲА ХОДИМЛАРИГА ТАРҚАТИЛДИ

📍 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигида Фатво маркази уламолари томонидан нашрга тайёрланган “Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими” китоби чоп этилгани ҳақида хабар берган эдик.

Таъкидлаш жоизки, мазкур китоб диний соҳа ходимларининг мўмин-мусулмон халқимиз руҳий-маънавий эҳтиёжини таъминлаш, диний-маърифий саводхонлигини оширишда муҳим ва фойдали қўлланма вазифасини бажаради.

📚 Айни мақсадни кўзлаган ҳолда Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан юртимиздаги масжид имом-хатиблари ва диний таълим муассасаси илмий ходимларига мазкур китобдан 2 500 дона хайрия сифатида тарқатилди.

🗣Ушбу китоб кенг жамоатчилик томонидан жуда илиқ кутиб олинди. Бу борада Фатво марказига келган ва телефон орқали мурожаат қилган фуқаролар яхши тилакларини билдирмоқда. Шу билан бирга имом-домлалар ва муддарислар томонидан бугунги кун руҳини акс эттирган китоб нашр этилгани ва соҳа ходимларига берилгани учун миннатдорлик ҳам изҳор этилмоқда.

🤲 Аллоҳ таоло мўмин-мусулмон халқимиз эҳтиёжини таъминлаш йўлидаги хайрли ишларни бардавом айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#yangiliklar #xabar #kitob
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Алиф_Йо #Таълим

20-дарс: То ҳарфини талаффуз қилиш

Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматовнинг "Алиф-Йо" тажвид ўқув қўлланмаси

Обуна бўлинг:

👉 https://t.iss.one/osontartil
👉 https://youtube.com/@osontartil
👉 https://instagram.com/osontartil
👉 https://facebook.com/osontartil

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
🌙ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР ҲАЗРАТЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАГИ САҲИФАЛАРИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ижтимоий тармоқлардаги канал ва саҳифалари:

🚀 Telegram:
https://t.iss.one/shayx_nuriddinxoliqnazar

🔵 Facebook:
https://www.facebook.com/shayxnuriddinxoliqnazar

🎬 YouTube: https://www.youtube.com/@shayxnuriddinxoliqnazar

📷 Instagram:
https://www.instagram.com/shayxnuriddinxoliqnazar

💬 Шунингдек, Диний идоранинг muslim.uz, Фатво марказининг fatvo.uz ва @AhliSunnaValJamoaUz каналлари ҳам фаолият юритади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#shayx #muftiy #sahifalar
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#Инфографика #Ҳуқуқий_саводхонлик

🔰 Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун мазмун-моҳияти
(4-боб)

🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter

🔗 t.iss.one/oliymahad

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Хушхабар #Илмий_фаолият

▪️Тошкент ислом институти конференция мавзулари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги рўйхатида эълон қилинди

▫️Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маъмурий ислоҳотлар доирасида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида белгиланган 2024 йилга мўлжалланган халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган илмий тадбирлар рўйхатини Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги эълон қилди.

▫️Эътиборлиси, мазкур рўйхатда Тошкент ислом институти тарихида илк бор институт кафедралари томонидан таклиф этилган конференциялар мавзулари ҳам киритилган.

▫️Жорий йил 24 апрелда ТИИ “Таҳфизул Қуръон” ва “Ҳадис ва ислом тарихи” кафедралари томонидан “Ислом дини асл манбаларини талқин қилишдаги ёндашувлар: муаммо ва ечим” ва 6 ноябрда “Ақоид ва фиқҳий фанлар”, “Ижтимоий фанлар” ва “Тиллар” кафедралари томонидан “Долзарб ақидавий ва замонавий фиқҳий масалалар” мавзусидаги конференциялар ўтказилади.

🔗 t.iss.one/oliymahad
#Араб_тили

▪️Талаба қизлар ўртасида Араб тили мусобақаси ўтказилди

▫️Тошкент ислом институтида "Январь - Араб тили ва балоғат" фанлари ойлиги муносабати билан "Тиллар" кафедраси томонидан "Араб тили билимлар устуни" номи остида талаба қизлар ўртасида мусобақа бўлиб ўтди.

▫️Мусобақада барча курс талабаларидан иборат “Хадижа бинти Хувайлид”, “Фотима бинти Муҳаммад”, “Марям бинти Имрон” ва “Осиё бинти Музаҳим” жамоалари иштирок этди.

▫️Мусобақа Аллоҳ таолонинг Каломи тиловати билан бошланди.

▫️Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсидиқов кириш сўзи билан тадбирни очиб берди.

▫️Мусобақада қуйидаги натижалар қайд этилди:

1-ўрин: “Осиё бинти Музаҳим”
2-ўрин: “Марям бинти Имрон”
3-ўрин: “Хадижа бинти Хувайлид”
4-ўрин: “Фотима бинти Муҳаммад”

🔗 t.iss.one/oliymahad

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok