Олий Маъҳад | Расмий
14.3K subscribers
24.1K photos
3.47K videos
22 files
15.7K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Ўқув_семинари #Қишки_таътил

▪️Тошкент ислом институтида қишки таътил давомида профессор-ўқитувчилар ва ходимлар учун "Самарали ўқув методларини ўзлаштириш ҳамда илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш тартиби ва талаблари” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди.

▪️Навбатдаги семинар дарсида "Замонавий масалаларнинг фиқҳий асослари" мавзусида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси, ТИИ ўқитувчиси Абдулвоҳид Аҳмадалиев маъруза қилди.

▪️Шундан сўнг, ТИИ “Ижтимоий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Алижон Равшанов "Ислом банкларида шерикчилик масаласи" мавзусида ўқитувчиларга дарс ўтди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Талабаларга_туҳфа #Таҳфиз_талабалари

▪️Талабаларга туҳфа | 7-дарс: Илмдан тўсувчи омиллар


▫️Тошкент ислом институти талабаси Илҳом Охунд

HD: https://youtu.be/YEf8Vxn0WQ4

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Туркия #Ташриф

▪️ İHAM – Илмий хизмат ва тадқиқот марказига ташриф

▫️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов Туркия сафари давомида İHAM – Ilim hizmet ve araştirma merkezi – “Илмий хизмат ва тадқиқот маркази”га ташриф буюрди…- ТИИ Матбуот хизмати

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/41577

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Туркия #Ташриф

▪️ Истанбул 29 Май унивeрситeтига ташриф

▫️Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов Туркия сафари давомида Истанбул 29 Май университетига ташриф буюрди.

▫️Истанбул 29 Май университети ректори, профессор Мустафа Синануғлу ташриф учун профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқовга минатдорчилик билдириб, таълим муассаси тарихи ва фаолияти тўғрисида маълумот берди ва ўз ўрнида М. Муҳаммадсиддиқов ҳам Ўзбекистондаги диний таълимга қаратилаётган эътибор, икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларининг ривожи юзасида фикр-мулоҳазалар билдирди.

▫️ Университетда Илоҳиёт, Иқтисодиёт ва менежмент фанлари, Таълим, Юридик фанлар, Адабиёт каби факультетлар мавжуд.

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/41581

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Туркия #Ташриф

▪️ 1 млн. жилд китоб ва адабиётларга эга кутубхона

▫️Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов Туркия сафари давомида Истанбул 29 Май университети кутубхонасига ҳам ташриф буюриб, фаолияти ва имкониятлари билан яқиндан танишди.

▫️Кутубхона 116 000 жилд босма ва 210 000 электрон китоблар, 20 145 жилд ва 1132 турдаги журналлар билан таълим ва илмий-тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида магистрант, докторант ва академикларга юқори даражадаги хизмат кўрсатмоқда.

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/41581

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Туркия #Ташриф

▪️ UMAD – “Халқаро мусулмон уламолари бирдамлиги ассоциацияси”га ташриф

▫️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов Туркия сафари давомида UMAD- Uluslararası Müslüman Alimler Dayanışma Derneği – “Халқаро мусулмон уламолари бирдамлиги ассоциацияси”га ташриф буюрди…- ТИИ Матбуот хизмати

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/41593

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Туркия #Ташриф

▪️İSAM ва İKADAV вақф фондларига ташриф

▫️ Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов UMAD президенти Абдулваҳҳоб Экинжи билан учрашгач, сафар давомида йирик вақф ташкилотларига ҳам ташриф буюрди.

▫️İSAM: İslam Araştırmaları Merkezi – Туркия диёнат вақф фондига қарашли Ислом тадқиқот маркази ва İKADAV: İstanbul Kültürler Arası Dayanışma Eğitim ve Araştırma Vakfı – Истанбул маданиятлараро бирдамлик таълим ва тадқиқот вақф фонди Туркиядаги нуфузли фондлар ҳисобланади.

▫️Профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов İSAM президенти, профессор Муртазо Бeдир ва İKADAV президенти Умар Куркмаз билан мулоқот ўтказиб, марказ ва фонд фаолияти билан танишди.

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/41597

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Туркия #Ташриф

▪️Туркия сафари ÜlkeTV кўрсатувида ёритилди

▫️Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов ва делегация аъзоларининг Туркияга қилган илмий сафари ÜlkeTV телеканалидаги кўрсатувда ёритилди.

▫️ÜlkeTV да “Mustafa Karataş ile Güncel Konular” номли кўрсатувда профессор Мустафо Караташ билан долзарб масалалар муҳокамаси бўлиб ўтади.

▫️Кўрсатувда İHAM – Ilim hizmet ve araştirma merkezi – “Илмий хизмат ва тадқиқот маркази” президенти, профессор Мустафо Караташ ÜlkeTV орқали жонли эфирда ҳафтанинг энг кўп муҳокама қилинган хабарларини ҳамда куннинг энг муҳим мавзуларини исломий нуқтаи назар билан шарҳлайди.

▫️Мазкур кўрсатувнинг навбатдаги сони “Ўзбекистоннинг Ислом илм-фани ва маданиятига қўшган ҳиссаси” деб номланиб, унда профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов иштирок этди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok