Олий Маъҳад | Расмий
14.1K subscribers
23.9K photos
3.44K videos
22 files
15.6K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Алиф_Йо #Таълим

7-дарс: Та ҳарфини талаффуз қилиш

Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматовнинг "Алиф-Йо" тажвид ўқув қўлланмаси

Обуна бўлинг:

👉 https://t.iss.one/osontartil
👉 https://youtube.com/@osontartil
👉 https://instagram.com/osontartil
👉 https://facebook.com/osontartil

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Ташриф #Очиқ_мулоқот

▪️Очиқ мулоқот: таълимни самарали ташкил этишга доир масалалар муҳокамаси

▫️Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Уйғун домла Ғафуров, Таълим ва илмий-тадқиқотлар бўлими мудири Салоҳиддин Шерхонов, бўлим мудири ўринбосари Акбар Дўсматов Тошкент ислом институтига ташриф буюрдилар.

▫️Масъул раҳбарлар ректор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов ҳамроҳлигида ўқитувчи ва талабалар билан учрашиб, дарсларни таҳлил қилдилар, таълим билан боғлиқ муҳим масалаларни муҳокама қилиш учун очиқ мулоқот ўтказдилар.

▫️Мулоқотда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар, уларнинг мазмун-моҳияти, таълим муассасасида ўрнатилган тартиб-қоидаларга амал қилиш, шунингдек, ўқитувчи ва талабаларга сифатли таълим беришлари ва олишлари учун етарли шарт-шароитлар яратиш, мударрислар ва техник ходимларнинг маошларини кўтариш, амалга ошириладиган режалар, магистратура, доктарантура босқичларини очиш каби йўналишлар борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Савол_жавоблар

▪️ Фаришталар

▫️ 86-савол: Аллоҳ таоло айтади:

يُنَزِّلُ الْمَلَائِكَةَ بِالرُّوحِ مِنْ أَمْرِهِ عَلَى مَنْ يَشَاءُ مِنْ عِبَادِهِ

«У Ўз амри ила фаришталарни руҳ-ваҳий билан бандаларидан Ўзи хоҳлаганларига…» (Наҳл сураси, 2-оят).

Бу оятдаги «малаика»дан мурод нима?…- Таҳфизул Қуръон кафедраси катта ўқитувчиси Исломхон Убайдуллаев

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/40663

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Таъзия

▪️Таъзия

▫️Тошкент ислом институти жамоаси Модуль таълим факультети ходими Абдужаббор Тошпўлатовнинг волидаи муҳтарамаси вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

▫️Оламдан ўтган онахоннинг барча солиҳ амалларини Аллоҳ таоло ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.

▫️Ҳақ таоло марҳуманинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.

▫️إِنَّا لِلّهِ وَإِنَّـا إِلَيْهِ رَاجِعونَ

▫️«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз».

👉 t.iss.one/oliymahad
#Илмий_тадқиқот

▪️Илмий тадқиқот бўйича ўқув семенари давом этмоқда

▫️Аввал хабар берганимиздек, Тошкент ислом институти профессор-ўқитувчилари ва ходимларининг илмий тадқиқот ишларини ривожлантириш ва самарали йўлга қўйиш мақсадида ўқув семенари ташкил этилган эди.

▫️Семенар машғулотининг навбатдаги мавзуси “Илм таҳқиқида етук мутахассислик омиллари” бўлиб, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети “Адабий манбашунослик ва матншунослик” кафедраси доценти, филология фанлари доктори Рашид Зоҳид мавзу юзасидан тадқиқотчиларга зарур маълумотлар берди.

▫️Тошкент ислом институтида 2022 йилдан бошлаб, янги Теология-Илоҳиёт: Ислом илмлари Қуръон, ҳадис, ақоид, фиқҳ бўйича 60220700 - бакалавр йўналиши жорий этилиб, 2024 йилдан эса 70220701 - магистратура мутахассислигини очиш режалаштирилган.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok