Олий Маъҳад | Расмий
14.1K subscribers
25.6K photos
3.75K videos
22 files
16.5K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Кундузги_таълим #Очиқ_мулоқот

▪️Тошкент ислом институти ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсидиқов кундузги таълим тизими 1-курс талабалар билан очиқ мулоқот ўтказди.

▫️Учрашувда ректор М.Муҳаммадсидиқов талабалар билан институт олдида турган истиқболли режалар, таълим ва ўқув жараёнлари, одоб-ахлоқ ва тартиб-интизомга оид масалалар юзасидан суҳбатлашдилар.

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#ихтилоф

▪️ Сиз ихтилоф қилишга лаёқатлимисиз?

▫️ Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Умматимнинг ихтилофи раҳматдир”, деганлар. Ихтилоф ўзро қарама қаршилик, маъносини англатсада, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз умматларида юз берадиган ихтилофни раҳмат, деб сифатладилар. Демак, бундан кўринадики, диндаги ихтилофлар ичида мақталадиган, уммат учун раҳмат бўладиган ихтилоф ҳам мавжуд. Бундай ихтилоф ислом умматининг ички фитнасига, улар ўртасидаги уриш жанжалларга сабаб бўладиган ихтилоф бўлмаслиги лозим. Чунки…- Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси” ўқитувчиси Я.Раззақов,

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/40600

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Жаҳолатга_қарши_маърифат

▪️ Мусулмонлар бир-бирларини ҳурматлашга масъулдир

▫️ Таассуфки, баъзи бир сабаблар туфайли, жумладан, динимиз йўриқларини яхши билмаслик, ташқи аралашув боис мусулмонлар ўртасида бир-бирларини ҳурмат қилмаслик, куфрда айблаш, низолашув ҳолатлари учраб турибди. Ваҳоланки, биз мусулмонлар ўзаро низолашувдан қайтарилганмиз…- Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ходими Нодирбек Шербоев

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/40595

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Модуль_таълим #Давра_суҳбати

▪️Тошкент ислом институти Модуль таълим тизими талабалар ўртасида халқимизнинг тарихий мероси, урф-одатлари ва миллий анъаналарини асраб-авайлаш ва ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар иштирокида учрашувлар ва давра суҳбатлари ташкил қилинмоқда.

▫️Навбатдаги давра суҳбатида Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Ислом тарихи ва манбашуносликлиги IRCICA'' кафедраси мудири, тарих фанлари доктори Неъматилло Муҳамедов “Ҳазрати Имом Қаффол Шошийнинг ислом маданиятига қўшган хиссаси" мавзусида маъруза қилди.

▫️Тадбирда институт Ўқув бўлими бошлиғи Шоғиёс Шожалилов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Олимов Абдуҳаким ва Модуль таълим тизими куратори Абдусаттор Арипов ишитрок этдилар.

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Хушхабар

▪️Термиздан хушхабар!

▫️Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси 4-босқич талабаси Абдуллаев Нодирбек ҳамда 3-босқич талабаси Ярашев Ҳабибуллоҳ қисқа муддат ичида Қуръони каримни тўлиқ ёд олдилар.

▫️Эътиборлиси, мадраса 2020 йили ташкил этилган бўлса, устозларнинг саъйи ҳаракатлари билан Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси тарихида илк қори талабалар етишиб чиқмоқдалар.

▫️Н.Абдуллаев 1-курсда Қуръони каримни 2 пора ёд олган эди, 2023 йилда, сўнги 1 йил ичида 20 порани ҳифз қилди.

▫️Ҳ.Ярашев ҳам таълим муассасасидаги 2 йиллик таълими пайтида 4 пора Қуръонни ёд олган бўлса, 2023 йилнинг 7 ойида 25 порани ҳифз қилиб, тез фурсатда қори бўлди.

▫️Тошкент ислом институти Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Зафар қори Маҳмудов талабаларнинг Қуръон қироати илмлари ҳамда оятларни ёд олишини ривожлантириш мақсадида Имом Термизий мадрасасига жалб қилинган. Бу эса ўз самарасини бермоқда.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
🕋 “УМРА – 2023” МАВСУМИНИНГ НАВБАТДАГИ БОСҚИЧИ БОШЛАНДИ

Бугун, 14 сентябрь куни “Умра – 2023” мавсумининг навбатдаги босқич илк гуруҳ зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

🛫 Маълумот ўрнида, ҳар 3 кунда бир маротаба амалга ошириладиган авиақатнов юртимиздан Саудия Арабистонига йўл олади. Зиёратчиларимиз Мадина шаҳрида 3 кун, Макка шаҳрида эса 7 кун бўлади...
➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @mp3muslim | @diniysavollar

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!