Олий Маъҳад | Расмий
14.4K subscribers
24K photos
3.46K videos
22 files
15.7K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди.

Muslim.uz

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
⚡️Умра тадбирини ташкил этиш бўйича нотўғри талқинларга муносабат!

📁 Хабарингиз бор, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 августдаги 345-сонли “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.

🌐 Шу кунларда ижтимоий тармоқ саҳифаларида мазкур қарордаги айрим жиҳатлар бўйича шахсий қарашларга асосланган нотўғри талқинлар тарқалмоқда.

Аслида, мазкур қарор асосида эндиликда мамлакатимизда хусусий сектор томонидан “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш имконияти яратилаётгани келтирилган.

Унга кўра, туристик фаолиятни амалга ошириш лицензияси чиқиш туризми кичик турининг “Умра” хизматларини кўрсатиш фаолияти бўйича қуйидаги қўшимча лицензия талаблари ва шартлари жорий этилади:

🟢100 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган маблағларни Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўйиш;

🟤“Умра” хизматлари давомида зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбари этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида унинг диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисларини тайинлаш;

🔵“Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператор штатида диний (исломий) таълим йўналишлари бўйича республика таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг тегишли бакалавриат таълим йўналиши ёхуд магистратура мутахассислиги битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг бўлиши;

🔴“Умра” хизматларини вояга етмаган фуқароларга кўрсатмаслик;

🟢“Умра” хизматларини Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартномага мувофиқ амалга ошириш.

📆 2023 йил 1 октябрдан “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператорлар фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш тизими жорий этилади. Баҳолаш тизими Туризм қўмитасининг махсус сайтида эълон қилиб борилади.

📝Қарорда белгиланган қўшимча лицензия талаб ва шартлари 2023 йил 1 ноябрдан қўлланилади.

❗️ Шу ўринда, муҳим бир жиҳатга эътибор қаратиш лозим: Қарордаги “Умра” хизматларини вояга етмаган фуқароларга кўрсатиш тақиқланиши қатъий белгилаб қўйилган бўлса-да, бироқ мазкур жиҳатни турли ассоциация ва ваколатга эга бўлмаган шахслар томонидан шахсий қарашга асосланган ҳолда нотўғри талқин қилиниши – одамларни чалғитишга сабаб бўлмоқда.

🔴Аслида, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 августдаги 345-сонли қарорига мувофиқ “Умра” хизматларини вояга етмаган фуқароларга кўрсатиш таъқиқланади.

❗️ Ўз навбатида, мазкур қарорни шарҳлаш ва шахсий қарашни оммага сингдириш турли ассоциация ва шахсларнинг ваколатига кирмаслигини маълум қиламиз.

😐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#тафаккур

Мезонлар ўзгариб қолгандек гўё!

- Бевани бошини силаймиз деб, аёлимизни "бева" қиламиз;

- Каъбани зиёрати учун ошиқиб, ўзимизнинг “каъбаларимиз”ни харобага айлантирамиз;

- Байтуллоҳга ҳаж қилиш учун эмас, “ҳожи” бўлиш учун борамиз;

- Таҳажжуд ўқийман деб, фарз бўлган бомдодга ухлаб қоламиз;

- суратга эътибор қилиб, сийратни ислоҳ қилишга ҳаракат қилмаймиз;

- Моддий жиҳатдан бой юртларда яшашга интилиб, маънавий ҳаёт ҳаёлимизнинг бир четига ҳам келмайди;

- Китобларни ўқиш учун эмас, китобжавонларга зийнат ёки ҳадя учун сотиб оламиз….

Яна нималар ўзгариб қолгандек сиз учун?

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар
“Жумадан жумагача” муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти (03-09-2023)

💻 “Жумадан жумагача” рукни орқали muslim.uz сайтида эълон қилинган энг муҳим хабарларнинг қисқача шарҳи билан танишиш мумкин.

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Янги_Ўқув_йили #32_йил #Мустақиллик

▪️Тошкент ислом институтида 2023-2024 ўқув йили бошланди

▫️Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллиги ҳамда 2023-2024 ўқув йилининг очилиши муносабати билан Тошкент ислом институтида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” шиори остида тадбир ўтказилди.

▫️Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Даврон Мақсудов, бўлим бошлиғи Муҳиддин Ҳакимов, қўмита ходими Муҳаммадбобур Йўлдошев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, ТИИ ректори Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов, ўқитувчилар ва талабалар иштирок этдилар.

▫️Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси янграгач, институт талабаси Муҳаммад Умар қори Муҳаммаджонов Қуръон тиловат қилиб берди ва дуои фотиҳа қилинди.

▫️Мустақилликнинг 32 йиллиги ҳамда 2023-2024 ўқув йилининг очилиши муносабати билан ўқитувчи ва талабаларни муборакбод этиш учун ДИҚ раисининг биринчи ўринбосари Д.Мақсудов сўзга чиқди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Янги_Ўқув_йили #32_йил #Мустақиллик

▪️Фотолавҳалар

▫️Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллиги ҳамда 2023-2024 ўқув йилининг очилиши муносабати билан Тошкент ислом институтида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” шиори остида тадбир ўтказилди.

▫️Тадбирда ЎМИ раисининг биринчи ўринбосари Ҳ.Ишматбеков, ДИҚ ходими М.Йўлдошев, ТИИ ректори М.Муҳаммадсиддиқов нутқ сўзладилар.

▫️Тадбир якунида юрт обод ва фаровон бўлишини, янги ўқув йили хайрли бошланишини Аллоҳ таолодан сўраб дуо қилинди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!