Олий Маъҳад | Расмий
14.4K subscribers
25.2K photos
3.7K videos
22 files
16.3K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Масжидул_ҳаром

▪️Масжидул Ҳаромнинг 2004 ва 2020 йиллар оралиғидаги кўриниши.

▫️Масжидда 16 йил давомида олиб борилган қурилиш ишлари Google Earth иловасидан олинган.

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Араблар онгли равишда Исломни қабул қиладилар

🔗 Улашинг:
@Abdul_Azim_Ziyouddin

👉 t.iss.one/oliymahad
#Маълумот

▪️“Имом Бухорий” ордени

▫️“Имом Бухорий” орденини таъсис этиш тўғрисидаги
ЎРҚ–789-сон Қонун 15.08.2022 куни Президент Ш.Мирзиёев томонидан имзолаган эди.

🔰 Қонунга мувофиқ, “Имом Бухорий” ордени икки даражадан иборат:

▫️“Олий Даражали Имом Бухорий” ордени;
▫️“Имом Бухорий” ордени.

“Олий Даражали Имом Бухорий” ордени билан илм-фан ва маданият, жумладан, ислом маърифати ривожига улкан ҳисса қўшган буюк аллома ва мутафаккирларнинг ҳаёти ҳамда илмий меросини ўрганиш ва халқаро майдонда кенг тарғиб қилишда катта ютуқларга эришганлиги учун:

хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари;
хорижий мамлакатлар парламентлари вакиллари;
халқаро ташкилотлар, дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари ҳамда уларга тенглаштирилган бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакиллари, шунингдек хорижий арбоблар ва олимлар;
мамлакатимизнинг атоқли давлат ва жамоат арбоблари, диний-ижтимоий соҳадаги раҳбарлар ва етук уламолар, атоқли олимлар, адиблар, педагоглар ва илмий тадқиқотчилар мукофотланади.

“Имом Бухорий” ордени билан эса буюк алломаларимизнинг илмий ва диний меросини тадқиқ этиш ҳамда тарғиб қилиш, ислом динининг умуминсоний қадриятлари ва асл моҳиятини мамлакат аҳолиси, айниқса ёшларга етказишдаги хизматлари учун:

илм-фан, таълим-тарбия, маданият, санъат ва адабиёт соҳаси ходимлари;
давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари;
диний уламолар;
олимлар ва тадқиқотчилар мукофотланади.

💰“Олий Даражали Имом Бухорий” ордени билан мукофотланган шахсларга БҲМнинг 70 баравари (21 млн сўм), “Имом Бухорий” ордени билан мукофотланган шахсларга эса БҲМнинг 50 баравари (15 млн сўм) миқдоридаги бир марталик пул мукофоти берилади.
#Мақолалар #Устозлар_хотираси

▪️ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари

▫️ Чеченистон президенти Аҳмад Қодиров ҳазратнинг шогирди бўлганлар. У киши ишлари, машғулотлари ниҳоятда кўп бўлишига қарамай, илмий баҳслари, таълифларидан ташқари мустақил мутолаани ҳам умрининг охиригача тўхтатмади… – ТИИ битирувчиси Ахатқулов Файзулло

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/30895

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Мақолалар

▪️ Дину юрт ривожига муносиб ҳисса қўшган Муфтий Бобохоновлар сулоласи

▫️ Диний соҳа ҳақида сўз кетганда, аввало диний идора асосчилари, марҳум муфтийлар – Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон, Шайх Зиёуддинхон ибн Эшон Бобохон ва Шамсиддинхон Бобохоновлар кўз ўнгимизда намоён бўлади… – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/32070

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
▪️ Иссиқ-совуқ қилиш бор нарсами?

▫️ Cавол: Иссиқ-совуқ бор нарсами? Агар бор бўлса, уни қандай қайтариш ёки умуман зарар етмайдиган қилиш мумкин?

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/17355

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тахлилнома | Ҳаж мавсуми: Ҳожилик саодати, Арафотдаги мустажоб дуолар ва шукроналик ҳисси

#haj2023

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Аъзо_бўлинг

Тошкент ислом институтининг телеграм каналларига аъзо бўлинг:

🔗 Олий Маъҳад канали – Исломий илмий-маърифий мақола ва хабарлар

🔗 Бухорий авлодлари канали – Муносабатлар, фикрлар, раддиялар

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Тарих

КАЪБА ТЎҒРИСИДА СИЗ БИЛМАГАН 3 ТА ФАКТ

1. Каъба бир неча бор қайта қурилган

Каъбанинг бугунги кундаги кўриниши Иброҳим ва Исмоил алайҳумуссалом томонидан қурилган шаклидан фарқ қилади. Каъба турли даврларда бўлиб ўтган табиий офат ва ташқи сабаблардан кейин қайта қурилган ёки таъмирланган.

2. Каъбапўш турли хил рангларда бўлган

Каъбанинг анъанавий қора ёпинчиғи, Каъбапўшдаги оятлар тилла суви юритилган иплардан тўқилган. Биз Каъбани қора рангдан бошқа рангда тасаввур ҳам қила олмаймиз. Аммо бу анъана уйларини қора рангга бўяш одати бўлган Аббосийлар даврида пайдо бўлган. Ундан олдин Каъбапўш турли хил рангларда эди, масалан, яшил, қизил ва ҳатто оқ рангларда.

3. Каъбатуллоҳ калитлари ҳозиргача битта оиланинг қўлида

Макка фатҳ қилинганидан сўнг, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Каъбанинг калитини олиб, Бани Шайба қабиласидан бўлган Усмон ибн Талҳага бердилар. Ушбу анъанага кўра улар неча асрлардан буён Каъбанинг калитини ўзларида сақлаб келмоқдалар, чунки Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам калитларга эгалик қилиш ҳуқуқини айнан мана шу қабилага берганлар. Президентлар, подшоҳлар, қироллар ёки дунёдаги энг нуфузли одамлар ва бутун дунё мусулмонлари Пайғамбаримизнинг бу қарорларини улуғлаган ҳолда Маккада нисбатан кичик бўлган мана шу оиладан Каъбага кириш учун ҳануз рухсат сўрайдилар.

Бошқа фактлар 👉@oliymahad каналида!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолар #Макка #Рисолат_даври

РИСОЛАТ ДАВРИДА МАККА ХАРИТАСИ ҚАНДАЙ БЎЛГАН?

Видеолар
👉@oliymahad каналида!
#тест_савол

Қуръони каримда “сиддиқа“ деб сифатланган саййида аёл ким?
Anonymous Poll
30%
Марям онамиз
42%
Оиша розияллоҳу анҳо
27%
Фиръавн аёли Осиё
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сийрати_набавия

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам — Сарвари коинотдирлар

Тошкент ислом институти Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Абдулазим Зиёуддин

Аъзо бўлинг: @Abdul_Azim_Ziyouddin

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Тафаккур

Бомдод азонида, "Намоз, уйқудан яҳшироқдир" деб айтилади.

Нима учун намоз уйқудан яхшироқ?

Чунки, уйқу - нафснинг чақирувига жавоб беришдир. Намоз эса - Аллоҳ таолонинг чақирувига жавоб беришдир.

Намоз уйқудан афзалроқ:

Чунки, уйқу - ўлим. Hамоз эса - хаётдир.

Hамоз уйқудан яҳшироқ:

Чунки уйқу - баданнинг роҳати. Намоз эса - Руҳнинг роҳатидир.

Намоз уйқудан яхшироқдир:

Чунки, уйқуда кофир ҳам мўмин ҳам ўхшашдирлар. Аммо, намозни мўмингина адо этади.

Шунинг учун ҳам муаззин "Ас-солaату хойрун минан навм (Намоз, уйқудан яҳшироқдир)", дея уйғотади.
Аллоҳим, бизларни ғофил кимсалардан қилиб қўймагин. Бизларни бомдод намозини (ва барча намозларни) тўла муҳофаза қиладиганлардан қилгин!

t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Қабул_2023

▪️"Қабул-2023" давом этмоқда

▫️Тошкент ислом институтида 2023-2024 ўқув йили кундузги таълим учун 20 июндан оффлайн қабул бошланди.

▫️Қабул 20 июл соат 18:00 гача давом этади.

▫️Ҳужжатлар:
– Ректор номига ариза;
– Паспорт ёки ID карта (доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида қайд варағи билан) нусхаси (асли кўрсатилади);
– Ўрта махсус ислом таълим муассасаси (мадраса)ни тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом, баҳолар иловаси билан) асл нусхаси;
– 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда);
– Ҳужжатларни жойлаштириш учун қоғозли ва елимли файл.

▫️Танлов иштирокчилари учун:
- ЎМИ томонидан ўтказилган “Ягона олимпиада” танлови дипломи (танловда 1, 2 ва 3-ўринни эгаллаган иштирокчилар учун).

📍Қабул ҳайъати манзили: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй.

☎️ 71 240-03-58, 77 250-03-58

Қабул вақти:
Душанбдан шанбагача;
Соат: 9:00 – 17:00;
Тушлик ва пешин: 12:30 – 14:00;
Якшанба дам олиш куни.

🔗 t.iss.one/oliymahad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қуръон

Тошкент ислом институти талабаси Норхўжаева Нилуфар

Нур сураси, 35-38 оятлар

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Қабул_2023

▪️03.07.2023 ҳолати бўйича 2023-2024 ўқув йили учун Тошкент ислом институти кундузги таълимига ҳужжат топширган абитуриентлар сони: 40

▫️Йигитлар: 32
▫️Аёл-қизлар: 8

▫️Кундузги таълим бўйича "Қабул-2023" тугашига 17 кун қолди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Тафаккур #Мотивация

Бугун илм олишимиз учун тўсқинлик қилаётган баъзи бир “баҳона“лар ҳақида фикрлашамиз))

Илм олишни нимадан бошлашимиз керак?
❗️1.Мақсад: Пайғамбаримиз Соллалоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари (Сиз бошқа мақсад ҳам қўйишингиз мумкин)
❗️2. Ўз баҳоналаримизни енгиш.

Илм олишимизга тўсқинлик қилаётган баъзи “баҳоналар“:
1.Вақтим йўқ! 🚫
Йўқ бизда 24 соат вақт бор. Наҳот бир соатини Ҳабибимиз саллоллаҳу алайҳи васалламнинг сийратларини ўрганиш учун ажрата олмасак?! Унда Расулуллоҳ саллоллаҳу алайҳи вассаламга бўлган муҳаббатимиз қаерда қолади?!
2. Китоб олишга имкон йўқ!
Ҳозирги кунда китоб топиш унчалик ҳам қийин эмас. Айниқса моддий тарафдан баҳона қилаётган бўлсангиз ижтимоий тармоқ учун сарфлаётган пул миқдорингизни камайтириш орқали албатта имконини топса бўлади. Ёки бироз интернет учун ишлатиладиган трафикни тежасаниз электрон китоб юклаб олишингиз мумкин.
3. Нимадан бошлашни билмайман⁉️
Хоҳлаган китобингиздан бошлашингиз мумкин. Чунки ҳамма китоб кетма кетликда берилган бўлади. Агар қийналсангиз ҳажми кичикроғидан бошланг.
4. Адашиб кетишдан қўрқаман🔴
5.Ўқисам ёдимда қолмаяпти ёки тушунмаяпман 📖
Тўғри бу каби қийинчиликлар ҳар бир инсонда учраб туради буни кўпроқ такрорлаш, дўстларингиз билан шу мавзуда суҳбатлашиш орқали енгишингиз мумкин))
📝 Керакли маълумотларни дафтарга қайд қилиб бориш ҳам катта фойда беради.
❗️6. Орқага сурмасдан бугуноқ бошлаш.
🆘Энг асосийси хоҳишнинг бўлиши. Сиз қаттиқ хоҳлар экансиз албатта имконини топа оласиз.

📌Яна бир самарали усул: Бирор бир китоб ўқишни мақсад қилиб қўйдингизми бу ишни ўртоғингиз билан бирга бошланг (Дўстингизни ҳам фойдали илм олишга сабабчи қилинг) ва у билан фикр алмашинг. Бу жуда ҳам яхши самара беради чунки бу синовдан ўтган усул.

📉 Мақсадлар сари олға!!!

t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Оятлар #Тиловат #Видеолар

"Аллоҳга эҳсон-саховатини қарзи қилиб берадиган ким бор? Бас, Аллоҳ бу қарзни унга бир неча ҳисса қилиб қайтарур ва унинг учун улуғ ажр-мукофот бўлур.

Мўмин ва мўминаларнинг олдиларида ва ўнг томонларида нурлар кетаётганини кўрадиган Кунни эсланг! Ўша Кунда «Бугунги хушхабар, остидан дарёлар оқиб турадиган, унда мангу қоладиган жаннатлар сизлар учундир. Бу улуғ бахтнинг ўзидир!», дейилур".

(Ҳадид, 11-12)

Шайх Миншавий тиловати

👉 t.iss.one/oliymahad
#Тафаккур

Меваларни истеъмол қилаётганингизда уруғларини 🥑🍒🍑 ташлаб юборманг, пакетга солинг ва машинангизга жойлаб қўйинг.

Йўлингиз тушиб, шахар четига чиққанда дала жойлардан ўтаётганда, тўхтаб, уларни дарахтлар бўлмаган жойларга сепиб кетинг. Унинг ўсиб дараҳт бўлиб кетишига ғамини қилувчи Зот бор ва қолаверса буни табиатга қўйиб беринг.
Таиланд ва Малайзия каби Осиё мамлакатларида бу усул билан улар йиллар давомида шуғулланиб келмоқдалар ва натижаси - мевалар ҳамма жойда бемалол.
Шундай экан, келинг уруғларни Ерга ташлайлик ўсиб,униб чиқиши учун аҳлат қутисига эмас!


t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
🕋 ҲОЖИЛАРИМИЗ 4 ИЮЛДАН ЮРТИМИЗГА ҚАЙТАДИ

“Ҳаж – 2023” мавсумини кўтаринки кайфиятда якунлаган зиёратчиларимиз жорий йил 4-22 июль кунлари юртимизга қайтиб келади.

🛫 Юртдошларимиз Жидда шаҳридан Ўзбекистоннинг 10 та ҳудуди – Тошкент, Наманган, Фарғона, Қарши, Термиз, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Урганч ва Нукус сари парвоз қилиб, қайтиб келадилар.

✈️Ҳаж – 2023” тадбирининг узлуксиз ва тартибли ўтказилишида “Uzbekistan Airways” акциядорлик жамиятидан малакали учувчи ва борткузатувчилари жалб этилган. Ҳожиларимизга ҳаво саҳнида турли таом ва ичимликлар тақдим этилади.

Сафарларингиз бехатар бўлсин, азиз ҳожиларимиз!


Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати


Telegram | Instagram| Facebook

👉 t.iss.one/oliymahad
#Қабул_2023

▪️"Қабул-2023"

▫️ Тошкент ислом институтига 2023-2024 ўқув йили кундузги таълим учун абитуриентларнинг ҳужжатлари оффлайн шаклда қабул ҳайъати томонидан қабул қилинади.

▫️Қабул ҳайъати 2023 йил 20 июндан 20 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача) ташкил этилади.

▫️Талаб этиладиган ҳужжатлар:
– Ректор номига ариза;
– Паспорт ёки ID карта (доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида қайд варағи билан) нусхаси (асли кўрсатилади);
– Ўрта махсус ислом таълим муассасаси (мадраса)ни тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом, баҳолар иловаси билан) асл нусхаси;
– 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда);
– Ҳужжатларни жойлаштириш учун қоғозли ва елимли файл.

▫️Танлов иштирокчилари учун:
- ЎМИ томонидан ўтказилган “Ягона олимпиада” танлови дипломи (танловда 1, 2 ва 3-ўринни эгаллаган иштирокчилар учун).

📍Қабул ҳайъати манзили: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй.

☎️ 71 240-03-58, 77 250-03-58

🔗 t.iss.one/oliymahad