Олий Маъҳад | Расмий
14.3K subscribers
24.1K photos
3.48K videos
22 files
15.7K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
🕌 ТОШКЕНТДАГИ МАРКАЗИЙ МАСЖИДЛАРГА ИМОМ-ХАТИБЛАР ТАЙИНЛАНДИ

2023 йил 16 март куни пешин намозидан кейин Ўзбекистон мусулмонлари идораси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Тошкент шаҳридаги "Минор" жоме масжиди имом-хатиби вазифасига Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов тайинланганини масжид жамоасига эълон қилдилар.

🌙 Шунингдек, Тошкент шаҳридаги қуйидаги марказий жоме масжидларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси буйруғи билан янги имом-хатиблар тайинланди:

🕌 Чиғатой даҳасидаги “Имом Бухорий” масжиди имом-хатиби Садриддин домла Абдурашидов Олмазор тумани “Иброҳимбой Орифжонбой” жоме масжиди имом-хатиби вазифасига;

🕌 Кўкча даҳасидаги “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби Яҳё домла Абдураҳмонов Чиғатой даҳасидаги “Имом Бухорий” жоме масжиди имом-хатиби вазифасига;

🕌 “Минор” жоме масжиди имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов Тошкент шаҳри бош имом-хатиби вазифасидан ажралмаган ҳолда Кўкча даҳасидаги “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби вазифасига тайинландилар.

ЎМИ Матбуот хизмати

🔗 t.iss.one/oliymahad
#Беллашув #Жаҳолатга_қарши_маърифат

▪️Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари талабалари ўртасида “Жаҳолатга қарши маърифат” интеллектуал беллашувининг республика босқичи ўтказилди.

▫️Беллашувда қуйидаги натижалар қайд этилди:
1-ўрин: Хадичаи кубро аёл-қизлар мадрасаси;
2-ўрин: Тошкент ислом институти;
3-ўрин: Кўкалдош мадрасаси.

▫️Мусобақада Тошкент ислом институти кундузги таълим тизими талабаларининг “Маърифат машъали” жамоаси иштирок этди:

Иброҳим Ҳайдаров, 2-курс талабаси, жамоа сардори;
Нўъмонхон Ҳамидуллаев, 2-курс талабаси;
Абдуллоҳ Абдумавланов, 1-курс талабаси;
Отабек Маматқулов, 1-курс талабаси.

Олий маъҳад жамоасини совринли ўрин билан муборакбод этамиз!

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Беллашув #Жаҳолатга_қарши_маърифат

▪️“Жаҳолатга қарши маърифат” интеллектуал беллашуви «Таништирув», «Савол-жавоб»«Ижодий ёндашув» ва «Сарҳисоб»дан иборат тўрт шартга кўра бўлиб ўтди.

▫️Беллашувда фахрли ўринни эгаллаган жамоалар қуйидаги қимматбаҳо совғалари ва диплом билан тақдирландилар:

1-ўрин: Хадичаи кубро аёл-қизлар мадрасаси - Замонавий смарт доска;
2-ўрин: Тошкент ислом институти - Музлатгич;
3-ўрин: Кўкалдош мадрасаси - Кир ювиш машинаси.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Беллашув #Жаҳолатга_қарши_маърифат

▪️“Жаҳолатга қарши маърифат” интеллектуал беллашуви ғолиб ва совриндорлари

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Жума

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Рамазон
#бугун #дуо   

Ассалому алайкум ва рaҳматуллоҳи ва барaкoтуҳ

🌙 Рамазонга 6 кун қолди!
   
📅 Бугун жума
17 март, 2023
25 шаъбон,1444

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отса:

اللَّهُمَّ إنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا وَرِزْقًا طَيِّبًا وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً

🤲 “Аллоҳумма инний ас`алука ъилман нафиъан ва ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббала”, деб айтар эдилар.

🔸Маъноси: “Аллоҳим, Сендан фойдали илм, покиза ризқ, қабул бўладиган амал сўрайман”.

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Савол_жавоблар

▪️ Ҳақиқий ҳаёт

▫️ 62-савол: Қуйидаги ояти-каримада Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам мўминларни қандай нарсага чақирганлар?
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ
«Эй, иймон келтирганлар, сизга ҳаёт берадиган нарсага чақирганларида, Аллоҳ ва Расулига жавоб беринг…» (Анфол сураси, 24-оят)…Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Исломхон Убайдуллаев, Қосим Ошурнинг “Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб” китоби асосида тайёрлади.

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/37693

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Руҳият

Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Ким Қуръонни ўқиса, ўрганса ва унга амал қилса, унинг ота‑онасига қиёмат куни шундай бир тож кийдириладики, унинг зиёси қуёшнинг зиёсидек бўлади ва уларга дунё қийматини бера олмайдиган иккита ҳулла кийдирилади. Улар: “Бу бизга нега кийдирилди?» дейишади. Шунда: “Фарзандингиз Қуръон ўргангани учун”, дейилади”.

Имом Ҳоким ривояти.

🔗 t.iss.one/oliymahad – diniy-ma'rifiy kanal !

🌐 Oliymahad.uz
#Илмий_суҳбат

▪️  “Аллоҳ қаерда”, деб сўраш тўғрими!?

▫️ Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Март – Эътиқод мусаффолиги ойлиги” муносабати билан институт устоз ва талабалари учун Ўзбекистон халқаро ислом академияси ўқитувчиси, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази бош илмий ходими, доктор Аҳмад Саъд Даманҳурий иштирокида “Аллоҳ қаерда”, деб сўраш тўғрими!?”  мавзусида илмий суҳбат бўлиб ўтди…- ТИИ “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Абдубанноев Абдураҳмон

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/38084

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат: Рамазонда масжидларда хатми Қуръон саҳифалари бир хил ўқилади, якуни эса Қадр кечасида бўлади

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Халқаро_ҳамкорлик

▪️ Тошкент ислом институти ректори Ўзбекистон делегацияси таркибида Бирлашган Араб Амирликларида бўлди

▫️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов бошчилигидаги делегация Бирлашган Араб Амирликларида хизмат сафарида бўлди. Делегация таркибида Тошкент ислом институти ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов ҳам ташриф доирасидаги учрашувларда иштирок этди...- ТИИ Матбуот хизмати

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/38094

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Рамазон_2023

▪️"Рамазон-2023" хатмларида ўтувчи қорилар сараланмоқда

▫️Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлими мудири Шайх Алижон қори ва қори устозлар иштирокида "Рaмaзoн-1444/2023"да хатмга ўтадиган қориларни аттестациядан ўтказиш масаласига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтган эди.

▫️ЎМИнинг тегишли буйруғига кўра республикамизнинг барча масжидларида хатмга ўтадиган қориларни суҳбатдан ўтказиш, зарурий тавсия ва йўл-йўриқлар бериш мақсадида тажрибали қорилар жалб қилинди.

▫️Жумладан, Тошкент ислом институтининг қори устозлари Жаҳонгир қори Неъматов, Аҳмадхон қори Рашидов, Валихон қори Азимбоев, Жаҳонгир қори Рўзиев, Саидаҳмад қори Ғайбуллаев, Исломхон қори Убайдуллаев ва Абдулбосит қори Қобилов пойтахт ва вилоятлардаги қориларни саралайдилар.

▫️Андижон вилоятидан Рамазон ойида масжидларда Хатми Қуръонга ўтадиган қорилар Олий маъҳад қори устозлари томонидан аттестациядан ўтказилди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!