Олий Маъҳад | Расмий
14K subscribers
23.8K photos
3.42K videos
22 files
15.6K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/
Download Telegram
#Мавлид

▪️Диний идорада мавлид

▫️Рабиъул аввал ойи муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Набий алайҳиссалом сийратларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

▫️Тадбирда, шунингдек муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг “Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ!” номли янги китоби тақдимоти ҳам ўтказилди.

▫️Байрамга Президент маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов ташриф буюрди.

▫️Дин ишлари бўйича қўмита раиси биринчи ўринбосари Даврон Мақсудов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров, ЎМИ раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон қори Ишматбеков, Қуръон карим ва тажвидни ўргатиш бўлими мудири шайх Алижон қори, Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров, Ҳадис илми мактаби ректори Олимжон домла Юсупов, мисрлик олим шайх Жамолиддин Ҳошим, шунингдек маъҳад ва мадрасалар ўқитувчилари, илмий-тадқиқот марказлари ходимлари, фахрий имомлар, устозлар ва имом-хатиблар тадбирда иштирок этдилар.

Байрам: 👉 https://youtu.be/CZn7g7NQ4A0

🔗 t.iss.one/oliymahad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Янги лойиҳа: "Сийратдан ибрат"

🔸 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган Рабиул аввал ойи муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан мўмин-мусулмон халқимиз учун янги лойиҳа — "Сийратдан ибрат" номли суҳбатлар ташкил қилиниб, туркум тарзда тақдим этиб борилади.

Мазкур суҳбатларнинг биринчи мавсумида Тошкент шаҳар Кўкча даҳасида жойлашган “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби, Тошкент ислом институти ўқитувчиси Яҳё домла Абдураҳмонов сийрат суҳбатларини олиб боради.

🔸 "Сийратдан ибрат" суҳбатларида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилишларидан тортиб то ҳаётларининг сўнггига қадар бўлган ибратли воқеалар ва улардан олинадиган ҳикматлар таъсирчан ҳолда мухлисларга етказилади, иншаАллоҳ.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Огоҳ_бўлинг

▪️ “Фирқа-фирқа бўлиб бўлинманглар!”

▫️ Ақидапараст оқимлар ёшларни, меҳнат мигрантларини таъсир доирасига олиш, экстремистик мазмундаги материалларни электрон кўринишда тарқатиш, интернет орқали тарғибот қилиш каби усуллар фойдаланмоқдалар…- ТИИ Модуль таълим тизими талабаси, Андижон вилояти “Ҳазрат Умар” жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммадсобир Иминов

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/33159

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Мақолалар

▪️ Шайтондан ҳам ёмонроқ душман

▫️ Инсон учун душманларининг ичида энг ёмони шайтон бўлса, инсоннинг нафси ундан ҳам ёмонроқ душмандир. Шайтон инсонни нафсини ўзига қарши қурол қилиб, Аллоҳ таолонинг йўлидан адаштиришга, гуноҳ содир этишига, дунёсини ҳам оҳиратини ҳам барбод бўлишига олиб боради.ТИИ Модуль таълим тизими талабаси, Улуғнор тумани Сўфи Оллоҳёр жоме масжиди имом-хатиби Шоҳимардон Орипов

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/33162

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мавлид

▪️Диний идорада мавлид

▫️Рабиъул аввал ойи муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Набий алайҳиссалом сийратларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

▫️Тадбирда, шунингдек муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг “Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ!” каби янги китоблари тақдимоти ҳам ўтказилди.

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Қуръон_ва_тажвид_ўқув_курси

▪️Ангрендаги Қуръон курсининг очилиш маросими

▪️Тошкент ислом институти қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг
Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги филиали ўз фаолиятини бошламоқда.

Очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Қуръони карим ва тажвидни ўргатиш” бўлими мудири Шайх Алижон қори, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов, Тошкент ислом институти “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси бўлими бошлиғи Жаҳонгир қори Рўзиев ва бошқа устозлар иштирок этмоқдалар.

Очилиш маросими: 👇

🔴 Youtube: https://youtu.be/L_ql2QLYZs0

▫️Аввал хабар берганимиздек, Тошкент ислом институти қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг навбатдаги филиаллари Тошкент вилоятининг 5та йирик, Ангрен, Бекобод, Нурафшон, Чирчиқ ва Янгийўл туманларида очилмоқда.

👉 Янги курслар 👈
👉 Бошқа филиаллар 👈

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилдан ҳозиргача юртимизнинг 27та жойида “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси ташкил этилган.

🔗 t.iss.one/oliymahad диний-маърифий канал!
#Савол_жавоблар #Намоз

▪️ ҚИБЛА ҚАНДАЙ АНИҚЛАНАДИ?

▫️ 189-CАВОЛ: Ҳурматли устозлар, мен кўп сафарда бўламан. Баъзан намоз ўқишим учун қиблани аниқлашда муаммога дуч келаман. Айниқса чет давлатларида бўлганимда қиблани сўраш учун бирор мусулмон кишини учратишим қийин бўлади. Мана шундай вазиятларда қиблани қандай аниқлашим мумкин? Илтимос, шу ҳақида батафсил маълумот берсангиз…- Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати.

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/33165

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Институт

▪️ “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёш авлодни тарбиялашдаги кўрсатмалари ва унинг бугунги кундаги аҳамияти”

▫️ Тошкент ислом институтида “Октябрь – Ислом тарихи ва сийрат” фан ойлиги деб эълон қилинган. Шу муносабат билан “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси томонидан тадбир ташкил этилди. Илмий суҳбатда Ҳадис илми мактаби катта ўқитувчиси шайх Жамолиддин Ҳошим кундузги ва Модуль таълим тизими талабалари учун маъруза қилдилар…- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси мудири Ҳ.Нурбаев

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/33171

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Иқтибос

▪️Президент Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг олтинчи саммитида нутқ сўзламоқда.

▫️Давлатимиз раҳбари ўтган давр давомида ушбу тузилма хавфсизликни таъминлаш, Осиёда ўзаро ишонч ва барқарор тараққиётни мустаҳкамлаш масалалари бўйича кенг ва очиқ мулоқот учун муҳим майдон сифатида ўзининг ғоятда зарур эканлигини кўрсатганини таъкидлади.

"Бугун биз халқаро муносабатларда ноаниқлик тобора ўсиб, мулоқот ва ишончнинг мисли кўрилмаган даражада тақчил бўлиб бораётганига гувоҳ бўлмоқдамиз.

Буларнинг барчаси кўп томонлама ҳамкорлик асосларига путур етказмоқда, можароларнинг авж олишига сабаб бўлиб, глобал иқтисодиётда тизимли узилишларга олиб келмоқда.

Юзага келган янги геосиёсий воқелик бутун Осиё қитъаси барқарорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Инқирозли ҳолатлар Марказий Осиё давлатларига ҳам тўғридан-тўғри дахл қилмоқда, иқтисодий интеграцияни чуқурлаштириш бўйича бизнинг саъй-ҳаракатларимизни секинлаштирмоқда", деди Президент.

🔗 t.iss.one/oliymahad
#Иқтибос

Президентимиз мамлакатлар радикал ғояларнинг кенг хуружига янада кўпроқ тўқнаш келаётганига эътибор қаратди:

"Бузғунчи кучлар тарғибот ва мафкуравий таъсирнинг янги услубларидан фойдаланган ҳолда экстремистик ташкилотларга ёшларни фаол жалб этмоқда.

Шу муносабат билан ёш авлодни радикализмдан асраш, уларнинг куч-ғайрат ва шижоатини бунёдкорлик сари йўналтириш учун тизимли ҳамкорликни ўрнатишимиз керак.

Ўғил-қизларимиз ўз кучига ишониши, адолатли келажакни қарор топтиришда ўз иштирокини ҳис этиши, ўз салоҳият ва умидларини амалда рўёбга чиқариш имкониятларига эга бўлиши лозим.

Мажлисимизнинг Ёшлар кенгаши ҳамраиси сифатида турли ёшдаги инсонлар ўртасида бир-бирини яхшироқ тушунишга даъват этадиган, фарзандларимизнинг энг долзарб муаммоларига биргаликда ечим излашга кўмаклашувчи янги форматни – Авлодлар мулоқотини йўлга қўйишни таклиф этамиз.

Ёш етакчилар Форуми доирасида бундай илк учрашувни 2023 йил апрель ойида Самарқандда ўтказишга тайёрмиз".

🔗 t.iss.one/oliymahad
#Мақолалар

▪️ Ким Аллоҳнинг дўстини ранжитса…!

▫️ Ҳар ким намозни ялиниб-ёлвориш билан қилмаса, намози савоб жиҳатидан мукаммал бўлмайди. Суфёни Саврий раҳимаҳуллоҳ намозни тазарру билан ўқирдилар ва бошқаларни ҳам шундай қилишга чақирганлар. Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ бир куни халифанинг намоз ўқиганини кўриб, шундай деди…- Тошкент шаҳар Юнусобод Оқтепа жоме масжиди ноиб имоми Уролназар Мустофо Жарқўрғоний

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/33168

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Муносабат

▪️ АХЛОҚСИЗ ЧАЛАМУЛЛА, ДЕЙИЛАЁТГАН ШАХС АСЛИДА ФИРИБГАР!

▫️ ▪️Шу кунларда оммавий ахборот воситаларида “Каттақўрғонлик чала мулла, ўзини ўқитишга келган аёлга тегажоғлик қилди” сарлавҳали хабар турли баҳс-мунозаларга сабаб бўлмоқда. ❗️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси ушбу ҳолат юзасидан ўрганиш ишларини олиб борди…. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/33190

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Мақолалар

▪️ ​​Ёлғон ризқни камайтиради

▫️ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ота-онага яхшилик қилиш умрни зиёда қилади. Ёлғон ризқни камайтиради. Дуо қазони қайтаради”, дедилар” (Имом Дайламий ривояти). Ушбу ҳадисда ёлғоннинг…- ТИИ Модуль таълим тизими талабаси, Сирдарё вилояти Саъду Саид жоме масжиди имом-хатиби Рўзибек Абдунабиев

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/33167

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Қуръон_ва_тажвид_ўқув_курси

▪️Ангренда Қуръон курси очилди

▪️Тошкент ислом институти қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг
Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги филиали ўз фаолиятини бошлади.

▫️Очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Қуръони карим ва тажвидни ўргатиш” бўлими мудири Шайх Алижон қори, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов, Тошкент ислом институти “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси бўлими бошлиғи Жаҳонгир қори Рўзиев ва бошқа устозлар иштирок этдилар.

🔴 Youtube: https://youtu.be/L_ql2QLYZs0

▫️Аввал хабар берганимиздек, Тошкент ислом институти қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг навбатдаги филиаллари Тошкент вилоятининг 5та йирик, Ангрен, Бекобод, Нурафшон, Чирчиқ ва Янгийўл туманларида очилмоқда.

👉 Янги курслар 👈
👉 Бошқа филиаллар 👈

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилдан ҳозиргача юртимизнинг 27та жойида “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси ташкил этилган.

🔗 t.iss.one/oliymahad диний-маърифий канал!