Олий Маъҳад | Расмий
14.1K subscribers
23.8K photos
3.42K videos
22 files
15.6K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Қуръон #Ўқув_курси

▪️23-давра битирувчилари

▫️Тошкент ислом институти қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси 23-давра тингловчилари 3 ой таълим олиб, таҳсилни якунладилар.

▫️Битирув тадбирида “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси бўлим бошлиғи Муҳаммад Акмалхон Шокиров, ўқитувчилар Иззатилла Юлдашев, Иномжон Аҳадов, Баҳриддин Парпиев иштирок этиб, битирувчиларга сертификат топширдилар, Қуръони каримни ҳадя қилдилар.

▫️ Эслатиб ўтамиз, ўқув курси рўйхатига ёзилиш учун қабул ҳафтанинг ҳар шанба куни соат 09:00-14:00га қадар бўлиб ўтмоқда. 18 ёшдан юқори фуқаролар ҳужжат топшириш учун ўзлари билан паспорт нусхаси олиб келиши талаб этилади.

📍Манзил: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй.

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
МУФТИЙ ҲАЗРАТ НУР-СУЛТОН ШАҲРИГА ЕТИБ БОРДИЛАР

🔹Бугун, 11 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули таклифига биноан Нур-Султон шаҳрига етиб бордилар.

🔸Нур-Султон халқаро аэропортида Муфтий ҳазратларини Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси ўринбосари Сарсызбай Чуханов, Чимкент вилояти бош имом-хатиби Бакдаулет Абдураҳмонов ҳамда Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Саидкарим Ниязходжаев ва бир қатор мутасаддилар кутиб олдилар.

Сафардаги асосий тадбирлар – йирик жоме масжид очилиш маросими ҳамда уламолар ва муфтийлар билан мулоқот эртага, 12 август жума куни бўлиб ўтади.

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Қабул_2022

▪️Модуль таълим шакли учун кириш имтиҳони

▫️Тошкент ислом институтида 2022-2023 ўқув йили Модуль таълим йўналишига кириш учун ихтисослик ҳамда ижтимоий-гуманитар фанлар мажмуасидан кириш имтиҳони қуйидаги санада ўтказилади:

🗓 2022 йил 16 август, бошланади: 05:30.

▫️Тест синови:
▫️Ихтисослик фанлари мажмуаси (Қуръони карим ва тажвид, ҳадис, фиқҳ, ақоид) – 73,5 балл;
▫️Ижтимоий-гуманитар фанлар мажмуаси (Ўзбекистон тарихи, Маънавият асослари, Миллий ғоя) – 27,5 балл.

▫️ Мандат: 2022 йил 17 август.

📞 (71) 240-03-58, (99) 004-55-51

📍Имтиҳон ўтказиладиган Тошкент ислом институти манзили: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй.

🔻Жонли эфир: https://facebook.com/oliymahad

🔗 t.iss.one/oliymahad
#Жума

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Мақолалар

▪️ Ёлғон гапириш ва ёлғон гувоҳлик бериш инсоният ва жамиятнинг таназзулидир! (1-қисм)

▫️ Ислом кўпгина мункар ишлардан қайтарди ва уларнинг оқибатини ҳам баён қилди. Лекин бу қайтарилган ишлар ичида ёлғон гувоҳлик бериш ва ёлғон гапиришга жуда қаттиқ эътибор қилиб, буларни қилган кишига вайл ва дўзах азоби бўлишини баён қилган… – Тошкент ислом институти Ўқув-услубий бўлими услубчиси,​ ТошДШУ 1-курс магистранти Қодиров Абдулвали

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/31901

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ НУР-СУЛТОН ШАҲРИДАГИ ЙИРИК МАСЖИД ОЧИЛИШ МАРОСИМИДА ИШТИРОК ЭТДИЛАР

Бугун, 12 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Нур-Султон шаҳридаги йирик жоме масжиднинг очилиш маросимида иштирок этиб, нутқ сўзладилар.

🌙 Муфтий ҳазратлари дастлаб ўз сўзида Ислом оламининг муборак муҳаррам ойи билан барча йиғилганларни қутладилар. Бундай улуғ ойда Аллоҳнинг янги байтининг ишга тушиши катта неъмат эканлигини таъкидлаб, янги масжид билан Қозоғистон халқини муборакбод этдилар.

🕌 Шунингдек, Муфтий ҳазрат сўзлари давомида ўзбек ва қозоқ халқларининг кўп асрлик қардошлиги ҳақида ҳам тўхталиб, тили, анъана ва урф-одатлари бир-бирига ўхшаш икки эл тарихий тараққиётнинг барча йўналишларида ўзаро ҳурматда, қавму қариндош бўлиб, тинч-тотув ҳаёт кечираётгани ҳақида илиқ фикрларни билдирдилар...
➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @vaqfuz
#МУФТИЙ #САФАР #ҚОЗОҒИСТОН

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал