Олий Маъҳад | Расмий
14.3K subscribers
25.3K photos
3.71K videos
22 files
16.4K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Жаҳолатга_қарши_маърифат

▪️Тошкент ислом институти Тиллар кафедраси ўқитувчиси Самариддин Аҳмедов Чиноз тумани 7-мактабда, Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Аслиддин Мирзамиддинов ва Ижтимоий фанлар кафедраси мудири Обид Тангиров Янгийўл туманидаги "Кўкаламзор", "Ёшлик" маҳаллалари ва 40-мактабда "Жаҳолатга қарши маърифат" тарғибот тадбирлари доирасида аҳоли билан учрашув ўтказди.

▫️"Мамлакатимизда олиб борилаётган диний ислоҳатлар ва ёшлар тарбияси" мавзусидаги илмий суҳбатларда фуқороларга илм олиши ва эмин-эркин ибодат қилишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилгани тўғрисида маълумот берилди.

▫️Ота-оналар фарзанд тарбиясида маъсул эканлиги, уларнинг юриш-туриши ва кимлар билан мулоқот қилаётганига эътиборли бўлишлари бўйича тавсия берилди, мавзуга доир фильм намойиш этилди.

▫️Тошкент шаҳар ва вилояти маҳаллаларида маънавий-ижтимоий муҳитни янада соғломлаштириш ҳамда ёшларни ёт ғоялардан асрашга қаратилган тадбирларга Олий маъҳаднинг 10га яқин устозлари жалб қилинган.

🔗 t.iss.one/oliymahad
#Фарзанд_тарбияси #Дуо

▪️ Фарзанд ҳаққига қилинадиган дуолар: “Аҳлимиз ва зурриётларимиздан бизларга кўз қувончини бахш эт”

▫️ Она мадрасадир. Фарзанд тарбиясида солиҳа онанинг ўрни беқиёсдир. Бу борада ота-оналарга баъзи дуоларни эслатиб ўтмоқни лозим топдик… – ТИИ Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси, Зангиота тумани Абдуллоҳ ибн Равоҳа жоме масжиди имом-хатиби Зафар қори Маҳмудов

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/29933

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#ЎЗБЕКИСТОН_ЯНГИЛИКЛАРИ

▪️ Иброҳимжон домла Иномов Тошкентда ўтказилаётган ШХТ Халқ дипломатияси форумида қатнашмоқда

▫️ Шу йил 11-12 май кунлари Тошкент шаҳрида «Халқ дипломатияси – тараққиёт сари ўзаро ҳамжиҳатлик» шиори остида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Халқ дипломатияси форуми бўлиб ўтмоқда. Унда халқаро ташкилотлар вакиллари, ШҲТга аъзо мамлакатлар парламентлари, нодавлат тузилмалар ва илмий-таҳлил марказлари раҳбарлари иштирок этмоқда…- Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/29936

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Қуръон #Ўқув_курси

▪️20-давра битирувчилари

▫️Тошкент ислом институти қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси 20-давра тингловчилари 3 ой таълим олиб, таҳсилни якунладилар.

▫️Битирув тадбирида ТИИ Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректор Умиджон Ходжаев, Таҳфизул Қуръон кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов иштирок этиб, Қуръон ихлосмандлари бўлган ўқув курси битирувчиларини табрикладилар.

🔻Томоша қилинг: https://youtu.be/zw0J6bEWvWk

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Модуль_таълим #Очиқ_мулоқот

▪️Модуль таълим шакли 2-курс 1-давра талабалари навбатдаги семестр дарсларини бошладилар.

▫️Тошкент ислом институти Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректор У.Ходжаев, Ахборот-ресурс маркази мудири А.Кадиров, Тиллар кафедраси катта ўқитувчиси И.Юлдашев Модуль таълим шакли 2-курс талабалари билан очиқ мулоқот ўтказди.

▫️Мулоқотда ўқув жараёнлари, тўлов-контракт масалалар ва тартиб-қоидалар бўйича қўшимча маълумот берилди, талабаларнинг фикр-мулоҳазалар тингланди.

▫️Маълумот учун, ТИИ Модуль таълим шаклида республика масжидларида фаолият юритаётган ўрта махсус диний маълумотли имом-хатиблар тўлов-контракт асосида таҳсил олади. Қабул квотаси 120 нафар талабани ташкил қилади.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#ЎЗБЕКИСТОН_ЯНГИЛИКЛАРИ

▪️ Ўзбекистон делегациясининг Россия сафари муваффақиятли ўтди

▫️ Ўзбекистон делегацияси аъзолари мазкур мамлакат расмийлари ва иш берувчи ташкилот раҳбарлари билан учрашиб, у ерда вақтинча меҳнат қилаётган, таълим олаётган юртдошларимизга муносиб шароитлар яратиш бўйича мулоқотлар ўтказиб, мавжуд муаммолар ҳал қилинди…- Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/29950

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Институт

▪️ CEFR сертификати қандай олинади?

▫️ Тошкент ислом институти 4-курс талабалари учун хорижий тиллардан сертификат олиш бўйича семинар-тренинг ўтказилди. Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси мудири Б.Аъзамов, ўқитувчи Р.Махсимхонов томонидан ташкил этилган тадбирга “GRAND TA’LIM” нодавлат таълим муассаси ўқитувчиси, CEFR бўйича мутахассис Аллаёр Элмуродов таклиф этилди…- ТИИ Матбуот хизмати

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/29964

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Абитуриентлар

📣 Олий маъҳадда таълим олиш

📨 Тошкент ислом институтида ҳар йили 20 июндан 20 июлгача онлайн шаклда qabul.muslim.uz сайти орқали абитуриентларнинг ҳужжатлари қабул қилинмоқда.

🌐 qabul.muslim.uz сайтида онлайн ариза тўлдирилади ва қуйидаги ҳужжатларнинг электрон шакли юборилади:

❗️паспорт;

❗️ ўрта махсус ислом таълим муассасаси (мадраса)ни тамомлагани тўғрисидаги диплом;

❗️3,5 х 4,5 ҳажмдаги рангли фотосурат.

⚠️ Кимлар ҳужжат топшира олади?

Тошкент ислом институтига, фақатгина Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги 10 та ўрта махсус ислом таълим муассасалари, яъни мадрасаларни тамомлаган абитуриентлар ҳужжат топширишлари мумкин.

Университет, институт, коллеж, лицей, мактаб ва бошқа билим юртларини битирган абитуриентлар Тошкент ислом институтига ҳужжат топшира олмайдилар.

🚫 Мадрасани тамомламаган, мадраса дипломи йўқ абитуриентларнинг аризаси рад этилади.

⚠️Қайси фанлардан кириш имтиҳонлари ўтказилади?

Тошкент ислом институтида қуйидаги фанлардан кириш имтиҳонлари ўтказилади:

❗️Фиқҳ ва ақоид (тест) 30 Х 3,1 – 93 балл;

❗️Араб тили (оғзаки имтиҳон) 30 Х 2,1 – 63 балл;

❗️ Ўзбекистон тарихи (тест) 30 Х 1,1 – 33 балл.

⚠️ Мадрасаларда қуйидаги фанлардан кириш имтиҳонлари ўтказилади:

❗️Хорижий тил (тест) 30 Х 3,1 – 93 балл;

❗️Тарих (тест) 30 Х 2,1 – 63 балл;

❗️Маънавият ва маърифат (тест) 30 Х 1,1 – 33 балл.

🚩 Мадрасаларга мактабнинг 11- синфини, коллеж ва лицейларни тамомлаган 18 ёшдан юқори бўлган Ўзбекистон фуқаролари ҳужжат топшира оладилар.

Батафсил маълумот:👉 https://oliymahad.uz/qabul

⚠️ Эслатма:
👆Юқоридагилар ўтган йилги маълумотлар бўлиб, бу йил қабул тартиби ўзгариши мумкин.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
Abu Bakr roziyallohu anhu sababli musulmon bo'lgan sahobalarning nechtasiga jannat bashorati berilgan?
Anonymous Quiz
37%
5 ta
40%
4 ta
23%
6 ta
#Жума

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Жума кунининг суннатлари:

Ғусл қилиш;
Хушбўйланиш;
Мисвок ишлатиш;
Энг яхши кийимни кийиш;
Каҳф сурасини ўқиш;
Салавот айтиш;
Масжидга эрта бориш

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
Audio
#Ҳадис

Саҳиҳул Бухорий шарҳи | 24-ҳадис

🔈 Дарсни Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси ўқитувчиси Раҳматуллоҳ домла Махсумхонов ўтади

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Суннат

Аксирганда «Алҳамдулиллаҳ» дейиш. Ва эшитган одам «ярҳамукаллоҳ» дейиши.

Алҳамдулиллаҳни эшитамиз-у, жавоб «соғ бўлинг» бўлади, лекин бу – суннатга хилоф.

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хушхабар #Видеоролик

ЖИЗЗАХ ШАҲРИДАГИ ҚУРЪОН КУРСИ ЯНГИ БИНОСИНИНГ ОЧИЛИШИ

👉: Очилиш маросимини тўлиқ ҳолда томоша қилиш.

Манба: "Alquran.uz"

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Китоб_кўргазма

▪️Ўқитувчи-ходимлар ва талабалар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, уларда китоб мутоаласига бўлган қизиқишни ошириш мақсадида Тошкент ислом институти асосий биносида ва Модуль таълим шакли бўлимида Ахборот-ресурс маркази “Ғофур Ғулом” нашриёт-матбаа ижодий уйи билан ҳамкорликда китоб кўргазма-савдоси ташкил этди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!