#Илмий_суҳбат
▪️Тошкент ислом институтида 4-курс талабалари учун “Ислом иқтисодиёти ва банк иши” фани бўйича илмий маъруза бўлиб ўтди.
▫️Дарсда Тошкент давлат иқтисодиёт университети Молия кафедраси доценти, фалсафа фанлари доктори Аброров Сирожиддин талабаларга “Сукук – Исломда қимматли қоғозлар: моҳияти, хусусиятлари ва турлари” мавзусида маъруза қилиб берди.
▪️Сукук ўзи нима?
▫️Сукук, бу – ислом молияси тизимидаги қимматли қоғоз ҳисобланади. Таниқли олим, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний сукукка қуйидагича таъриф берган: «Сукук бойликларни адолатли тақсимлаш воситасидир, чунки сукук сармоядорларга лойиҳадан келадиган фойданинг маълум қисмини олиш имконини беради ва шу сабабли бир сармоядорнинг кучи етмаган катта корхона/лойиҳаларни молиялаштиришнинг энг яхши усулларидан бири ҳисобланади».
▫️Сукук чиқарувчи муассаса сукук сертификатларини сармоядорлар гуруҳига сотади ва ундан тушган маблағларни бирор мулк (актив)ни сотиб олишга ёки маълум бир лойиҳани амалга оширишга йўналтиради.
🔗 t.iss.one/oliymahad

May 8, 2022
#Шаввол_ойи
▪️Ҳижрий 1 йил, шаввол ойи (мил. 623 йил апрел)
▫️Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Убайда ибн Ҳорис розияллоҳу анҳу бошлиқ олтмиш кишилик муҳожирлар жамоасини ҳарбий амалиёт учун юбордилар (улар Батни Робиғ деган жойда Абу Суфён бошлиқ икки юз кишилик гуруҳга дуч келдилар. Икки тараф бир-бирига камон ўқлари узишди, бироқ жанг бўлмади. Бу Ислом тарихида “Робиғ” сарияси деб аталади);
▫️Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оишаи Сиддиқа розияллоҳу анҳо билан оила қуриб, Мадинада бирга яшай бошладилар;
▫️Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳо туғилди (бу муборак чақалоқ ҳижратдан сўнг Мадинада муҳожирлар ичида туғилган биринчи фарзанддир);
▫️Машҳур саҳоба Асъад ибн Зурора Ансорий розияллоҳу анҳу бетоб бўлиб, Мадинада вафот этди.

🔸Ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабар юзасидан МУНОСАБАТ
🌀Шу кунларда ижтимоий тармоқларда умра навбати билан боғлиқ бухоролик айрим фуқароларнинг фикр-мулоҳазалари акс этган хабар тарқатилди.
🕋 Маълумки, умра сафари Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сонли “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида тартибга солинади.
✅ Мазкур қарорга кўра, 18 ёшдан катта бўлган Ўзбекистон фуқароси умра сафарига бориш учун ўзи рўйхатда турган маҳалла фуқаролар йиғинига шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан чиқиб, умра сафари учун очилган махсус дафтарга рўйхатга ёзилади ва шу ҳақдаги маълумотномани олади.
📗 Ушбу дафтар бўйича навбати келган фуқарони МФЙ туман-шаҳарга тавсия беради. Сўнг ҳудуддаги поликлиникада тиббий кўрикдан ўтади. Натижалар яхши чиқса, умра учун белгиланган тўлов суммасини тўлайди. Шунингдек, хорижга чиқиш паспорти, тиббий кўрикдан ўтгани, вакцина олгани тўғрисидаги маълумот ва сертификат ҳамда тўлов қоғозининг нусхасини тақдим қилади.
✅ Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси мана шундай маҳаллий ҳокимликлар томонидан тақдим этилган рўйхатлар асосида мўмин-мусулмонларнинг умра ибодатини амалга ошириш билан шуғулланиб келмоқда.
🕋 Шу йил февраль ойидан ҳозирга қадар Бухоро вилоятидан 1140 нафар фуқаро умра амалини адо этиб қайтди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси умра сафари борасида ўзига тегишли бўлган вазифаларни адолатли, шаффоф ва сифатли бажариб келмоқда. Ўзбекистон ва Саудия Арабистони, Макка ва Мадина шаҳарларида зиёратчилар учун тайёрланган шароитлар ҳамда умрачилар таассуротларини ОАВ орқали тез-тез оммага эълон қилинмоқда.
🔸Эслатиб ўтамиз, фуқароларни умра навбатига ёзиш, уни юритиш ва навбатларни ўзгартириш Диний идора ваколатига кирмайди.
✅ Шундай бўлса-да, Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабарда кўрсатилган айрим ҳолатлар юзасидан ўрганиш ишларини олиб бориб, натижаси ҳақида қўшимча хабар қилишни режалаштирган.
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🔗 t.iss.one/oliymahad
Telegram
Muslim.uz
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ МАККА ШАҲРИДАГИ УМРАЧИЛАР БИЛАН УЧРАШИБ, УЛАРГА КЎРСАТИЛАЁТГАН ХИЗМАТЛАР БИЛАН ТАНИШДИЛАР
🕋 Маккаи мукаррама шаҳри бўйлаб сафарлари давом этаётган муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчилигидаги…

#Таъзия
▪️Таъзия
▫️Тошкент ислом институти жамоаси институт талабаси Ҳамроқулова Бибимухлисанинг қизчаси Жамолиддинова Софияхон вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
▫️Оламдан ўтган 4 ёшли норасида қизалоқ, ҳадисларда айтилганидек, Аллоҳнинг раҳмати ўлароқ қиёматда ота-онаси жаннатга киришига сабабчи бўлсин.
▫️Аллоҳ таоло ота-онасига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотларини кўпайтириб берсин.
▫️«Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!»
▫️«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».
👉 t.iss.one/oliymahad

#Ҳаж #Тарих #Шаввол_ойи
▪️Транспорт воситалари ривожланмаган даврларда Ҳаж сафарига тайёргарлик Рамазон ҳайитидан сўнг бошланган.
▫️Ҳожилар Шаввол ойидаёқ сафарга чиқишган.
▫️Сафар чоғида чўлу адирлар орқали юриладиган йўлларда зиёратчилар маблағ ва озиқ-овқат эҳтиёжи билан бирга карвонларга бўладиган йиртқич ҳайвонлар ва қароқчиларнинг ҳужумлари каби хавф-хатарга дуч келганлар.
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!

#Табрик #9_май_хотира_қадрлаш_куни
▪️Ҳурматли, ватандошлар!
▫️Сиз азизларни инсонийлик, ҳурмат-эҳтиром ва ватанпарварлик тимсоли бўлмиш "9 май - Хотира ва қадрлаш куни" билан самимий муборакбод этамиз.
▫️Эл-юрт, диёнат, ор-номус йўлида жон фидо қилганлар, шу билан бирга охиратга сафар қилган устозлар, ота-оналар, яқинлар, қадрдонлар ёдини яхшилик билан хотирлаймиз, ҳақларига дуолар қиламиз.
▫️Ватан хизматида камарбаста инсонлар, диний соҳада меҳнат қилаётган устозлар, шунингдек нуронийлар, беморлар, аёл-қизлар ва болаларни инсоний вазифамиз ўлароқ қадрлаймиз!
▫️Аллоҳ таолодан урушларда, Ватан йўлида жон берганларни охиратини обод, тирикларимиз қадрини доимо баланд қилишини сўраймиз!
▫️Хотира ва қадрлаш куни муборак бўлсин!
▫️Ҳурмат билан, Тошкент ислом институти жамоаси
🔗t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!

May 9, 2022
#Декларациялар_мулоқоти #Халқаро_форум #Янги_Ўзбекистон #Янгиликлар
▪️ Тошкент, Самарқанд ва Бухорода “Декларациялар мулоқоти” бўлиб ўтади
▫️ Анжуман доирасида турли мамлакатлар диншунос олимлари, амалиётчи мутахассисларига жамиятда тинчлик ва тотувликни сақлаб туришнинг муҳим шарти сифатида динлар ва маданиятлар ўртасида самарали мулоқот ўрнатиш соҳасидаги энг яхши халқаро амалиёт, илғор хорижий тажриба намойиш этилади – ЎзА
Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/29826
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok

#Кун_тарихи #9_май_хотира_қадрлаш_куни
🇺🇿 Бугун, 9 май - Хотира ва қадрлаш куни
▪️1945 йил, бундан 77 йил олдин – 9 майга ўтар кечаси тунги соат 2:15 да радио орқали Берлинда фашистлар Германиясининг сўзсиз таслим бўлгани ҳақидаги ҳужжатга имзо чекилгани тўғрисидаги хабар бутун дунёга маълум қилинди.
▫️1999 йил, бундан 23 йил олдин – Ўзбекистон Республикасида биринчи бор "9 май - Хотира ва қадрлаш куни" сифатида нишонланди.
▫️Тошкентда Ватан озодлиги учун жон фидо этган халқимиз фарзандлари хотирасини абадийлаштириш мақсадида барпо этилган “Хотира майдони”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
▫️2020 йил 9 май куни Президент Ш.Мирзиёев ташаббуси билан "Ғалаба боғи" ташкил этилди.

#Мақолалар #Хотира_ва_Қадрлаш_куни
▪️ 9 МАЙ – Хотира ва Қадрлаш куни
▫️ 9 майнинг Хотира ва Қадрлаш куни деб эълон қилиниши бизда сиёсатнинг инсонийлашганидан, давлатнинг ҳазрати инсонга айланганидан далолат беради. Урушда ҳалок бўлган ҳар бир ўзбекистонлик – Ватанимиз фарзанди эди. Уларни ёддан чиқаришга ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ. Истиқлол йилларида 35 жилдлик “Хотира” китоби чоп этилди … – ТИИ “Тиллар” кафедраси катта ўқитувчиси Ерназаров Фахриддин
Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/29850
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
▪️ 9 МАЙ – Хотира ва Қадрлаш куни
▫️ 9 майнинг Хотира ва Қадрлаш куни деб эълон қилиниши бизда сиёсатнинг инсонийлашганидан, давлатнинг ҳазрати инсонга айланганидан далолат беради. Урушда ҳалок бўлган ҳар бир ўзбекистонлик – Ватанимиз фарзанди эди. Уларни ёддан чиқаришга ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ. Истиқлол йилларида 35 жилдлик “Хотира” китоби чоп этилди … – ТИИ “Тиллар” кафедраси катта ўқитувчиси Ерназаров Фахриддин
Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/29850
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
May 9, 2022
#ДЕНЬ_ПАМЯТИ_И_ПОЧЕСТЕЙ #ПОБЕДА #Ты_всегда_будешь_в_наших_сердцах
▪️ ДЕНЬ ПАМЯТИ И ПОЧЕСТЕЙ
▫️ Со 2 марта 1999 года в Узбекистане праздник «ДЕНЬ ПОБЕДЫ» переименован на «День Памяти и Почестей». С тех пор 9 мая в Узбекистане отмечается праздник « ДЕНЬ ПАМЯТИ И ПОЧЕСТЕЙ» … – ТИИ Преподаватель кафедры Языков Ташкентского исламского института С . Арипов
Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/29831
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
▪️ ДЕНЬ ПАМЯТИ И ПОЧЕСТЕЙ
▫️ Со 2 марта 1999 года в Узбекистане праздник «ДЕНЬ ПОБЕДЫ» переименован на «День Памяти и Почестей». С тех пор 9 мая в Узбекистане отмечается праздник « ДЕНЬ ПАМЯТИ И ПОЧЕСТЕЙ» … – ТИИ Преподаватель кафедры Языков Ташкентского исламского института С . Арипов
Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/29831
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
May 9, 2022
#Статистика #9_май_хотира_қадрлаш_куни #Фактлар #Диний_идора
Диний назорат ташаббуси билан мусулмонлар томонидан II Жаҳон уруши учун қанча маблағ йиғиб берилган?
Муфтий Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон раислигидаги Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний назорати ташаббуси билан мусулмонлар томонидан II Жаҳон урушида Қизил Армияси учун 1 280 000 сўм (рубль) пул, 117 000 сўмлик облигация қоғозлари, 63 тонна буғдой, 90 бош қорамол йиғиб берилган ва ушбу маблағлардан 790 000 сўми танк колоннасини барпо этишга ажратилган. Пул маблағининг қолган 490 000 сўмлик фонди фронт ва фронт ортидаги оилаларнинг таъминоти учун ташкил қилинган.
Бу маълумот Ўзбекистон Марказий Давлат архивида сақланаётган Муфтий Эшон Бобохоннинг 1944 йилда И.В.Сталинга йўллаган расмий хатида ўз аксини топган.
Манба: «Ўзбекистон уламолари» китоби

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хотира #Қадрлаш #9_май_хотира_қадрлаш_куни
▪️Уруш бўлмасин!
▫️Тошкент ислом институти талабалари:
-Анваржон Хўжахонов;
-Шамсиддинхон Бурҳониддинов;
-Саидбурҳон Фазлиддинов.
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
▪️Уруш бўлмасин!
▫️Тошкент ислом институти талабалари:
-Анваржон Хўжахонов;
-Шамсиддинхон Бурҳониддинов;
-Саидбурҳон Фазлиддинов.
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
May 9, 2022
Президент Шавкат Мирзиёев 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ғалаба боғига ташриф буюрди.
Ҳарбий оркестр ижросида “Хотирлаш куйи” янгради. Давлатимиз раҳбари “Матонат мадҳияси” ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди.
Боғда Қуролли Кучлар тизимига кирувчи вазирлик ва идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳам жам бўлди. Президентимиз улар билан суҳбатлашди.
#Mirziyoyev #9may #Хotiravaqadrlash #Matonatmadhiyasi