Олий Маъҳад | Расмий
14.6K subscribers
24.5K photos
3.61K videos
22 files
16.1K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 info@oliymahad.uz
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
May 7, 2022
Audio
May 7, 2022
May 7, 2022
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
May 8, 2022
#Хотира #Қадрлаш #9_май_хотира_қадрлаш_куни #Диний_идора

▪️Уруш сабаб атеистик сиёсат ўзгариб, динга эркинлик берилди

▫️1941 йил II Жаҳон уруши бошлангач Совет Иттифоқи ҳудудида дин ва диндорларга бўлган муносабат ўзгарди.

▫️Бунгача 1917-18 йилдан буён босқичма-босқич дин ва диндорларга нисбатан зулм ва қатағон сиёсати юргизилди.

▫️Масалан, 1917-20 йилларда «Ҳужум» компанияси, «Худосизлар ҳаракатлари» диний муассасалар, масжид, мадрасаларни вайронага айлантирди. 1923 йили «Туркистон шароитида аксилдиний ташвиқот олиб бориш» резолюцияси қабул қилинди. 1925-32 йилларда Тошкентда очилган «Фан ва дин» журналида дин, эътиқод қораланди. 1937-39 йилдаги қатағонда Ўзбекистонда 43 000 киши қамалди, 6 920 нафари отиб ташланди.

▫️II Жаҳон урушида фашист Германияси Совет Иттифоқидаги атеистик сиёсатни қоралаб турли миллат ва дин вакиллари орасида тарқоқликни келтиришни кўзлади. В.Коларц «Совет Иттифоқида дин» китобида 1941 йил 22 июндаги воқеалар шўроларни динга қарши олиб бораётган тарғиботларни тўхтатишга мажбур бўлди, деб ёзади.

▫️Урушнинг аввалги ойларидаги катта йўқотишлар ҳукуматнинг мусулмонларга нисбатан узлуксиз давом этган таъқибларни барҳам беришга мажбур бўлди ва диндорларнинг ҳукуматни қўллашини кўзлади.

▫️Вазиятни яхши англаган Эшон Бобохон бошчилигидаги қардош республика уламолари 1943 йил 12 июлда СССР Олий Совети Президиумига Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний назоратини очиш таклифи билан расмий хат йўллайди ва шу йилнинг 31 июлида 55-қарор билан диний идора очишга рухсат олишади.

▫️1943 йилдан буён ишлаб келаётган Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари Диний назорати 1992 йилдан Марказий Осиё республикаларининг ҳар бирида қайта ташкил этилиб, юртимиздагиси Ўзбекистон мусулмонлари идораси дея юритила бошлади.

▫️Манба: «Ўзбекистон уламолари» китоби

🔗 t.iss.one/oliymahad
May 8, 2022
May 8, 2022
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
May 8, 2022
May 8, 2022
May 8, 2022
🔸Ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабар юзасидан МУНОСАБАТ

🌀Шу кунларда ижтимоий тармоқларда умра навбати билан боғлиқ бухоролик айрим фуқароларнинг фикр-мулоҳазалари акс этган хабар тарқатилди.

🕋 Маълумки, умра сафари Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сонли “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида тартибга солинади.

Мазкур қарорга кўра, 18 ёшдан катта бўлган Ўзбекистон фуқароси умра сафарига бориш учун ўзи рўйхатда турган маҳалла фуқаролар йиғинига шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан чиқиб, умра сафари учун очилган махсус дафтарга рўйхатга ёзилади ва шу ҳақдаги маълумотномани олади.

📗 Ушбу дафтар бўйича навбати келган фуқарони МФЙ туман-шаҳарга тавсия беради. Сўнг ҳудуддаги поликлиникада тиббий кўрикдан ўтади. Натижалар яхши чиқса, умра учун белгиланган тўлов суммасини тўлайди. Шунингдек, хорижга чиқиш паспорти, тиббий кўрикдан ўтгани, вакцина олгани тўғрисидаги маълумот ва сертификат ҳамда тўлов қоғозининг нусхасини тақдим қилади.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси мана шундай маҳаллий ҳокимликлар томонидан тақдим этилган рўйхатлар асосида мўмин-мусулмонларнинг умра ибодатини амалга ошириш билан шуғулланиб келмоқда.

🕋 Шу йил февраль ойидан ҳозирга қадар Бухоро вилоятидан 1140 нафар фуқаро умра амалини адо этиб қайтди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси умра сафари борасида ўзига тегишли бўлган вазифаларни адолатли, шаффоф ва сифатли бажариб келмоқда. Ўзбекистон ва Саудия Арабистони, Макка ва Мадина шаҳарларида зиёратчилар учун тайёрланган шароитлар ҳамда умрачилар таассуротларини ОАВ орқали тез-тез оммага эълон қилинмоқда.

🔸Эслатиб ўтамиз, фуқароларни умра навбатига ёзиш, уни юритиш ва навбатларни ўзгартириш Диний идора ваколатига кирмайди.

Шундай бўлса-да, Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабарда кўрсатилган айрим ҳолатлар юзасидан ўрганиш ишларини олиб бориб, натижаси ҳақида қўшимча хабар қилишни режалаштирган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

🔗 t.iss.one/oliymahad
May 8, 2022
May 8, 2022
May 8, 2022
May 9, 2022
May 9, 2022