#Жаҳолатга_қарши_маърифат
▪️Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров Чиноз тумани "Ҳамза" маҳалласида ва рус тилига ихтисослашган 2-мактабда "Жаҳолатга қарши маърифат" тарғибот тадбирлари доирасида аҳоли ва ўқувчилар билан учрашув ўтказди.
▫️"Мамлакатимизда олиб борилаётган диний ислоҳатлар ва ёшлар тарбияси" мавзусида бўлиб ўтган илмий суҳбатда фуқороларга илм олиши ва эмин-эркин ибодат қилишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилгани тўғрисида маълумот берилди.
▫️Ота-оналар фарзанд тарбиясида маъсул эканлиги, одоб-ахлоқи ва кимлар билан бирга юришларига эътиборли бўлишлари бўйича тавсиялар берилди.
▫️Ўқувчи ёшлар бўш вақтларини илмга сарфлаши, устоз ва ота-оналарни ҳурмат қилиши, зарарли одатлардан сақланиш лозимлиги бўйича тушунча берилди. Мавзуга доир ҳужжатли фильм намойиш этилди.
▫️Тошкент шаҳар ва вилояти маҳаллаларида маънавий-ижтимоий муҳитни янада соғломлаштириш ҳамда ёшларни ёт ғоялардан асрашга қаратилган тадбирларга Олий маъҳаднинг 10га яқин устозлари жалб қилинган.
🔗 t.iss.one/oliymahad

Payg'ambarimiz Muhammad sollallohu alayhi vasallam Hiro g'orida qanday ibodat bilan mashg'ul bo'lganlar?
Anonymous Quiz
32%
Namoz
52%
Tahannus
15%
Duo
#Таъзия
▪️Таъзия
▫️Тошкент ислом институти жамоаси институт ҳисобчиси Муҳаммаджонова Шоҳиданинг амакиси Абдулмажид Ҳожимуҳамедов вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
▫️Вафот этган отахоннинг барча солиҳ амалларини Аллоҳ таоло ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.
▫️Ҳақ таоло марҳумнинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.
▫️«Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!»
▫️«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».
👉 t.iss.one/oliymahad

#Хотира #Қадрлаш #9_май_хотира_қадрлаш_куни
▪️Юртимизда ҳар йили “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” сифатида кенг нишонланади.
▫️Шу муносабат билан Тошкент ислом институти “Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат” бўлими ходими Ш.Бадиев ҳамроҳлигида 2-курс талабалари Хотира майдонига ташриф буюрдилар.
▫️2-Жаҳон урушида ҳалок бўлганларни, шунингдек Ватан йўлида жон фидо қилганларни хотирлаш ва тирикларини қадрлаш мақсадида Тошкентда Хотира майдони 1999 йил 9 майда ташкил этилди.
▫️Ўзбекистоннинг 6,5 миллионлик аҳолисидан 1,5 миллиони урушга жалб этилган. 500 мингга яқин ватандошларимиз урушдан қайтиб келмаган.
▫️Узунлиги 60 метр, эни 30 метрдан ошадиган ҳудудни эгаллаган Хотира майдонида икки томонлама айвонлар қурилган. Ҳар бир айвоннинг 16 тадан, жами 32 та айвончаси мавжуд. Айвонларнинг баландлиги 5 метрдан ошиқ бўлиб, уларни 42 та устун кўтариб турибди. Айвончаларда урушда ҳалок бўлганларнинг номи ёзилган китоб саҳифаларини эслатувчи пештахталар ўрнатилган.

#Битирувчилар #Диний_идора #Имом_хатиб #Талабалар
▪️ Олий Маъҳаднинг 92 нафар битирувчилари имом-хатиб ва мударрислик вазифалари бўйича ишга тақсимот қилинди
▫️ Тошкент ислом институтида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий тадқиқотлар бўлими мудир ўринбосари А.Дусматов ва Масжидлар бўлими етакчи мутахассиси Музаффар Жаббаров иштирокида кундузги таълим йўналиши битирувчи курс талабалари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди…. – ТИИ Матбуот хизмати
Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/29810
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram

#30_пора #Таълим
📌 Ўрганувчилар ва таълим учун Қуръон тиловати:
✅ 88 - Ғошия сураси | 12 | 30 пора
✨Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов
🔻HD: https://youtu.be/mjR4OVHsR_o
👉 t.iss.one/osontartil

YouTube
88 | Al G'oshiya surasi (الغاشية) | Jahongir qori Ne'matov | Ta'lim uchun 30 pora
Websayt: https://www.oliymahad.uz
Telegram: https://t.iss.one/oliymahad
Instagram: https://www.instagram.com/oliymahad
Facebook: https://www.facebook.com/oliymahad
YouTube: https://www.youtube.com/oliymahad

#Янги_Ўзбекистон #Янгиликлар #Ҳаж
▪️ ҲОЖИЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШИ МУМКИН БЎЛГАН МЕҲМОНХОНАЛАР БИЛАН ЯҚИНДАН ТАНИШИЛДИ
▫️ Жорий йилда Мадинаи мунаввара ва Маккаи мукаррамада беш юлдузли, барча қулайликларга эга бўлган замонавий меҳмонхоналар ўзбекистонлик зиёратчилар учун хизмат кўрсатади, иншо Аллоҳ … – Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/29816
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
▪️ ҲОЖИЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШИ МУМКИН БЎЛГАН МЕҲМОНХОНАЛАР БИЛАН ЯҚИНДАН ТАНИШИЛДИ
▫️ Жорий йилда Мадинаи мунаввара ва Маккаи мукаррамада беш юлдузли, барча қулайликларга эга бўлган замонавий меҳмонхоналар ўзбекистонлик зиёратчилар учун хизмат кўрсатади, иншо Аллоҳ … – Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/29816
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
Audio
#Ҳадис
✅ Саҳиҳул Бухорий шарҳи | 20-23-ҳадислар
🔈 Дарсни Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси ўқитувчиси Раҳматуллоҳ домла Махсумхонов ўтади
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
✅ Саҳиҳул Бухорий шарҳи | 20-23-ҳадислар
🔈 Дарсни Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси ўқитувчиси Раҳматуллоҳ домла Махсумхонов ўтади
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
🏢 Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси бўлажак ҳожиларимиз учун Макка ва Мадина шаҳарларида жойлашган замонавий 5 юлдузли меҳмонхоналарни кўздан кечирдилар.
📌 Таъкидлаш керакки, ишчи гуруҳ аъзолари меҳмонхоналарни Масжиди Набавий ва Ҳарами шариф ҳисобланган Байтуллоҳга яқин бўлишига алоҳида эътибор қаратмоқдалар. Шу ернинг ўзида меҳмонхона мутасадди раҳбарлари билан музокара ўтказиб, хоналар ҳар томонламан қулай, шинам бўлиши ва мана шундай шароитларни ҳозирлаш орқали зиёратчиларимизнинг муборак сафар давомида эмин-эркин ибодат қилишларига шароит яратиш кераклигига диққат қаратилди.
❗️ Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари муборак масканларда ўз ибодатларини адо этаётган зиёратчилар билан учрашдилар. Мулоқотда юртдошларимиз барча шароитлар муҳайё қилингани, айниқса, меҳмонхоналарнинг Икки муқаддас масжидларга яқинлиги, беш маҳал намоз ва зиёратларни адо этишга қулайлиги, меҳмонхонадаги озода, кенг ва шинам хоналар кишининг баҳру дилини очиши, малакали шифокорлар томонидан доимий кузатув олиб борилишини мамнуният ила изҳор қилдилар.
🍽 Ташриф асносида Ҳаж делегацияси юртимиз ҳожиларига таом ва ичимликлар тақдим этиш борасида хизмат кўрсатиши мумкин бўлган мутасадди вакиллар билан учрашиб, ошхоналарни саралаш мақсадида уларнинг фаолияти билан яқиндан танишдилар. Хусусан, улардаги шарт-шароит, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати, покизалиги, таом пиширадиган замонавий қозон ва ошхона анжомлари кўздан кечирилди.
✅ Бўлажак ҳожилар учун барча зарур шароитларни ҳозирлаш, зиёратчилар ҳаж амалларини тўлақонли бажариши учун Макка шаҳридаги Мино, Арафот ва Муздалифа водийларидаги жойлар масаласига алоҳида эътибор қаратдилар. Бунда, чодирларнинг сифатли, озода, қулай ва кенг бўлиши, гиламлар тўшалгани, совутиш жиҳозлари билан етарлича таъминлангани, иссиқ-совуқ сув тизимлари, таом тарқатиш бурчаклари ва бошқа шароитлар кўздан кечирилди.
📝 “Умра-2022” йил бошидан бери 35.000 нафар фуқаролар Саудия Арабистонида зиёратларни амалга оширди. Рамазон мавсумида 7 740 нафар зиёратчи умра амалани адо этди.
‼️ Ўзбекистон делегацияси “Ҳаж – 2022” мавсумини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни Саудия Aрабистонидаги мутасадди идоралар билан келишиб, ўз сафарларини якунига етказдилар.
Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати
Манба: Telegram

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркистон шаҳридаги халқаро анжуман
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Хотира #Қадрлаш #9_май_хотира_қадрлаш_куни #Диний_идора
▪️Уруш сабаб атеистик сиёсат ўзгариб, динга эркинлик берилди
▫️1941 йил II Жаҳон уруши бошлангач Совет Иттифоқи ҳудудида дин ва диндорларга бўлган муносабат ўзгарди.
▫️Бунгача 1917-18 йилдан буён босқичма-босқич дин ва диндорларга нисбатан зулм ва қатағон сиёсати юргизилди.
▫️Масалан, 1917-20 йилларда «Ҳужум» компанияси, «Худосизлар ҳаракатлари» диний муассасалар, масжид, мадрасаларни вайронага айлантирди. 1923 йили «Туркистон шароитида аксилдиний ташвиқот олиб бориш» резолюцияси қабул қилинди. 1925-32 йилларда Тошкентда очилган «Фан ва дин» журналида дин, эътиқод қораланди. 1937-39 йилдаги қатағонда Ўзбекистонда 43 000 киши қамалди, 6 920 нафари отиб ташланди.
▫️II Жаҳон урушида фашист Германияси Совет Иттифоқидаги атеистик сиёсатни қоралаб турли миллат ва дин вакиллари орасида тарқоқликни келтиришни кўзлади. В.Коларц «Совет Иттифоқида дин» китобида 1941 йил 22 июндаги воқеалар шўроларни динга қарши олиб бораётган тарғиботларни тўхтатишга мажбур бўлди, деб ёзади.
▫️Урушнинг аввалги ойларидаги катта йўқотишлар ҳукуматнинг мусулмонларга нисбатан узлуксиз давом этган таъқибларни барҳам беришга мажбур бўлди ва диндорларнинг ҳукуматни қўллашини кўзлади.
▫️Вазиятни яхши англаган Эшон Бобохон бошчилигидаги қардош республика уламолари 1943 йил 12 июлда СССР Олий Совети Президиумига Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний назоратини очиш таклифи билан расмий хат йўллайди ва шу йилнинг 31 июлида 55-қарор билан диний идора очишга рухсат олишади.
▫️1943 йилдан буён ишлаб келаётган Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари Диний назорати 1992 йилдан Марказий Осиё республикаларининг ҳар бирида қайта ташкил этилиб, юртимиздагиси Ўзбекистон мусулмонлари идораси дея юритила бошлади.
▫️Манба: «Ўзбекистон уламолари» китоби

ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИМИЗДА ГЎШТИ ҲАЛОЛ ВА ҲАРОМ ҲАЙВОНЛАР
@muslimuzportal | @mp3muslim
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🔗 Улашинг: @diniysavollar@muslimuzportal | @mp3muslim