Олий Маъҳад | Расмий
14.2K subscribers
24K photos
3.45K videos
22 files
15.6K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Жаҳолатга_қарши_маърифат

▪️Тошкент ислом институти Тиллар кафедраси ўқитувчилари Иззатилло домла Юлдашев Тошкент тумани "Заргар", Саидаҳмад домла Ғайбуллаев "Қорасарой", Самариддин домла Аҳмедов "Безтерак" ва Чиноз тумани "Каттатепалик" маҳаллаларида "Жаҳолатга қарши маърифат" тарғибот тадбирлари доирасида аҳоли билан учрашув ўтказди.

▫️"Мамлакатимизда олиб борилаётган диний ислоҳатлар ва ёшлар тарбияси" мавзусида бўлиб ўтган илмий суҳбатда фуқоролар учун илм олиши ва эмин-эркин ибодат қилишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилгани тўғрисида маълумот берилди.

▫️Ота-оналар фарзанд тарбиясида маъсул эканликлари, уларнинг юриш туришларига ва кимлар билан бирга юришларига эътиборли бўлишлари тавсия берилди, мавзуга доир ҳужжатли фильм намойиш этилди.

▫️Тошкент шаҳар ва вилояти маҳаллаларида маънавий-ижтимоий муҳитни янада соғломлаштириш ҳамда ёшларни ёт ғоялардан асрашга қаратилган тадбирларга Олий маъҳаднинг 10га яқин устозлари жалб қилинган.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Шаввол_ойи

▪️Ҳижратдан аввалги 4 йил, шаввол ойи (нубувватнинг 10 йили / мил. 619 йил май-июн)

▫️Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Савда бинти Замъа онамизга уйландилар;

▫️Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қурайшдан умидларини узиб, Сақиф қабиласини Исломга даъват қилишга, ҳеч бўлмаса, бошпана бериб қўллаб-қувватлашларини умид қилиб, Тоифга бордилар, бироқ ҳимоячи ҳам, кўмакчи ҳам топмасдан, озор-у азиятлар кўриб, ортларига қайтдилар;

▫️Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Тоифдан қайтаётиб Нахла водийига тушганларида жинларнинг биринчи гуруҳи мусулмон бўлди...

🔗 t.iss.one/oliymahad
#Жума

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Янги_Ўзбекистон #Янгиликлар

▪️ ҚОЗОҒИСТОНДАГИ ХАЛҚАРО АНЖУМАНДА МУФТИЙ ҲАЗРАТНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ ИШТИРОК ЭТАДИ

▫️ Шу йил 6 май куни Қозоғистон давлатининг Туркистон вилоятида “Туркий халқларнинг ислом цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтади … – Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/29764

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Расулуллоҳ_мўъжизалари

5-мўъжиза:

Дуодан сўнг ёмғир ёғиши ва тўхташи

Ёмғир ёғмай, қурғоқчилик бўлганида, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматлари учун Аллоҳ таолодан ёмғир талабида дуо қилдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам минбарларидан тушмасларидан туриб ёмғир ёғиб, соқолларидан оқиб тушди.
Анас розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам минбарда тик туриб хутба қилаётганларида, минбарнинг рўпарасидаги эшикдан бир одам кириб келди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга юзланиб: “Эй Аллоҳнинг расули! Йўллар кесилиб, моллар ҳалок бўлди. Аллоҳга дуо қилинг, бизларга ёмғир берсин”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки қўлларини кўтариб: “Ё Аллоҳ, бизларни суғоргин! Ё Аллоҳ, бизларни суғоргин! Ё Аллоҳ, бизларни суғоргин!” дедилар.
Анас розияллоҳу анҳу дедилар: “Аллоҳга қасам, осмонда бир парча булут ҳам, бошқа нарса ҳам йўқ эди. Уй ва ҳовлиларнинг ортидан қалқондек келадиган булутлар осмонга кўтарилди. Осмонга кўтарилгач, атрофга тарқалди ва ёмғир ёғди.
Аллоҳга қасам, бизлар олти кун қуёшни кўрмадик.
Сўнг келаси жумада ҳалиги киши яна ўша эшикдан кириб келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам минбарда хутба ўқирдилар. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб: “Эй Аллоҳнинг расули! Йўллар кесилиб, моллар ҳалок бўлди. Аллоҳга дуо қилинг, бизлардан ёмғирни тўхтатсин”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки қўлларини кўтариб: “Ё Аллоҳ, ёмғирни бизларнинг устимиздан буриб, тепаликлар, тоғлар, тоғ ёнбағирлари ва дарахтзорларга ёғдиргин!” дедилар.
Чиққанимизда ёмғир ёғишдан тўхтаб, қуёш чарақлаб турганди ва биз қуёш нурлари остида (манзилимизга) кетдик».

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Тасаввуф

▪️Тасаввуф ва сулук | 13-дарс

✏️ Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандийнинг “Тасаввуф ва сулук” -

📌 “Тасаввуф ва амал қилиш тарзи” китоби асосида тасаввуф дарси

🎤 Абдулқодир Абдур Раҳим,
Тошкент ислом институти Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси

👉 https://youtu.be/AA9GaDu2EFE

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Рўза #Шаввол

Шаввол ойидаги олти кунлик рўза қазо рўзалар ўрнига ўтадими?

CАВОЛ: Мен ҳам шаввол ойида олти кун рўза тутмоқчи эдим. Аммо Рамазон ойида ҳам олти кун сабабли тута олмаганман. Энди мен шаввол ойида 6 кун рўза тутсам Рамазоннинг қазосини тутиб берган ҳисобланаманми? – @diniysavollar

Батафсил: https://oliymahad.uz/14461

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Институт

▪️“Ислом иқтисодиётида савдо ва тадбиркорлик” номли дарсликнинг тақдимоти ўтказилди

▫️ Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Ислом иқтисодиёти ва молияси, зиёрат туризми” кафедраси профессори, иқтисод фанлари доктори Равшан Абдуллаевнинг китоби нашрдан чиқди. Тошкент ислом институти Ахборот-ресурс маркази томонидан “Ислом иқтисодиётида савдо ва тадбиркорлик” номли янги нашр этилган дарсликнинг тақдимоти ташкил этилди…- ТИИ Матубот хизмати

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/29767

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Янгиликлар

▪️ Диний таълим муассасаларининг фаолияти учун лицензия қай тартибда олинади?

▫️ Фуқароларнинг давлат органларига “бориш” ва “кутиш” каби ортиқча оворагарчиликларга чек қўйилди. Диний фаолиятга тегишли Диний таълим муассасаларининг фаолияти учун лицензия олиш https://license.gov.uz/service/5225 манзилига кириб ариза бериш орқали амалга оширилади … –ТИИ Матбуот хизмати

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/29780

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
▪️ Диний идора мутахассислари Германиядаги кутубхоналар фаолияти билан танишди

▫️ Ташриф давомида кутубхоналардаги қўлёзмалар фонди, китобларнинг сақланиш ҳолати ва баъзи қадимий мусҳафларнинг нусхалари билан танишдилар. Кутубхонада китобларни сақлаш, рақамлаштириш ва улардан фойдаланишга оид давра сухбатлари ҳам бўлиб ўтди. Сухбат жараёнида Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхона ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар … – Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/29798

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Хотира #Қадрлаш #9_май_хотира_қадрлаш_куни

▪️Юртимизда ҳар йили “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” сифатида кенг нишонланади.

▫️Шу муносабат билан Тошкент ислом институти Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси мудири Баҳодир домла Аъзамов, ўқитувчилар ва 4-курс талабалари Ҳазрати Имом мажмуасидаги Олий маъҳад биносига қўшни бўлган Қаффол Шоший мақбарасига ташриф буюриб, уламоларнинг қабрини зиёрат қилдилар.

▫️Қаффол Шоший мақбарасида муҳаддис ва тилшунос Абу Бакр Муҳаммад ибн Али аш-Шоший (904-976), Ўрта Осиё ва Қозоғистон диний назорати биринчи муфтийси Эшон Бобохон ибн Абдулмаждихон (1858-1957), собиқ муфтий, Тошкент ислом институти таъсисчиларидан бири Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон (1908-1982) каби уламоларнинг қабри мавжуд.

▫️Зиёратда Қуръон тиловат қилинди, савоби ўтганларнинг, хусусан мақбарадаги уламоларнинг руҳига бағшида қилинди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Талоқ

▪️3 ойда 12 164 та ажрашиш ҳолатлари қайд этилган

▫️Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, 2022 йилнинг январь-март ойларида республика бўйича 12 164 та ажрашиш ҳолатлари қайд этилган.

▫️2022 йилнинг дастлабки 3 ойида ҳудудлар кесимида қайд этилган ажрашишлар сони энг кўп Тошкент шаҳрида кузатилган – 1484 та.

▫️Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

▫️Самарқанд вилояти – 1269 та;
▫️Тошкент вилояти – 1265 та;
▫️Андижон вилояти – 1240 та;
▫️Фарғона вилояти – 1171 та;
▫️Наманган вилояти – 1078 та; 
▫️Қашқадарё вилояти – 1073 та;
▫️Сурхондарё вилояти – 679 та;
▫️Бухоро вилояти – 666 та; 
▫️Қорақалпоғистон Р. – 554 та; 
▫️Хоразм вилояти – 494 та;
▫️Сирдарё вилояти – 431 та;
▫️Жиззах вилояти – 416 та;
▫️Навоий вилояти – 347 та.

▪️Ўтказилган сўровномага кўра ажрашишга қуйидагилар сабаб бўлмоқда:

▫️Эр-хотин ўртасидаги маиший келишмовчиликлар;
▫️Қайнона, қайнота ёки учинчи шахс, бошқаларнинг оила ишига аралашуви;
▫️Бепуштлик;
▫️Моддий етишмовчиликлар, турмуш ўртоғининг ишсизлиги, уйи йўқлиги ва иқтисодий муаммолар;
▫️Ичкиликбозлик ва бошқа зарарли одатлар;
▫️Ички ва ташқи миграция;
▫️Зўравонлик;
▫️Хиёнат;
▫️Бошқа турли сабаблар.

🔻 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

"Аллоҳ азза ва жаллага энг ёмон кўрилган ҳалол нарса талоқдур".

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Шаввол_ойи

▪️Ҳижрий 2 йил, шаввол ойининг ўртаси шанба куни (мил. 624 йил апрел)

▫️Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бану Қайнуқоъ яҳудийларининг қилмишларидан сабр косалари тўлиб, уларнинг қалъаларини қамал қилдилар (қамал ўн беш кун давом этди, натижада, Бану Қайнуқоъ яҳудийлари таслим бўлишди).

🔗 t.iss.one/oliymahad
#Жаҳолатга_қарши_маърифат

▪️Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров Чиноз тумани "Ҳамза" маҳалласида ва рус тилига ихтисослашган 2-мактабда "Жаҳолатга қарши маърифат" тарғибот тадбирлари доирасида аҳоли ва ўқувчилар билан учрашув ўтказди.

▫️"Мамлакатимизда олиб борилаётган диний ислоҳатлар ва ёшлар тарбияси" мавзусида бўлиб ўтган илмий суҳбатда фуқороларга илм олиши ва эмин-эркин ибодат қилишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилгани тўғрисида маълумот берилди.

▫️Ота-оналар фарзанд тарбиясида маъсул эканлиги, одоб-ахлоқи ва кимлар билан бирга юришларига эътиборли бўлишлари бўйича тавсиялар берилди.

▫️Ўқувчи ёшлар бўш вақтларини илмга сарфлаши, устоз ва ота-оналарни ҳурмат қилиши, зарарли одатлардан сақланиш лозимлиги бўйича тушунча берилди. Мавзуга доир ҳужжатли фильм намойиш этилди.

▫️Тошкент шаҳар ва вилояти маҳаллаларида маънавий-ижтимоий муҳитни янада соғломлаштириш ҳамда ёшларни ёт ғоялардан асрашга қаратилган тадбирларга Олий маъҳаднинг 10га яқин устозлари жалб қилинган.

🔗 t.iss.one/oliymahad