Олий Маъҳад | Расмий
14.4K subscribers
24K photos
3.46K videos
22 files
15.7K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
Audio
#Ҳадис

Саҳиҳул Бухорий шарҳи | 17-19-ҳадислар

🔈 Дарсни Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси ўқитувчиси Раҳматуллоҳ домла Махсумхонов ўтади

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#ТТЖ #Тадбирлар

▪️Талабалар турар жойидаги тадбирлар

🏢Тошкент ислом институти Таҳфизул Қуръон кафедраси Талабалар турар жойида Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректор У.Ходжаев талабалар билан учрашиб, ички тартиб-интизом, одоб-ахлоқ, озодалик ва вақтдан унимли фойдаланиш бўйича очиқ мулоқот ўтказди.

🌙 Таҳфизул Қуръон кафедраси Талабалар турар жойида ташкил этилган ифторликда Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси мудири Б.Аъзамов Рамазон ойига бағишланган мавзуда талабаларга илмий суҳбат қилиб берди.

🩺 Тошкент ислом институти Талабалар турар жойида истиқомат қилувчи талабаларни “Шифонур” кўп тармоқли килиника ЛОР шифокори Дилмурод Кургонбоев тиббий кўрикдан ўтказди.

🏢Тошкент ислом институти Талабалар турар жойида истиқомат қилувчи талабалар билан ТТЖ коменданти Т.Аслиддинов ички тартиб интизом ва озодалик мавзусида учрашув ташкил қилди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Суннат

Одамларга рўбарў бўлганда бажариладиган суннатлар:

1. Энг аввал салом бериш

2. Кўришган киши билан хайрлашаётганда ҳам салом бериш

3. Табассум билан рўбарў бўлиш

4. Икки қўл билан кўришиш

5. Гўзал муомала қилиш

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Рамазон_ҳикматлари

▪️ “Mahalla” радиосидаги “Маърифат чироқлари” эшиттиришини тинглаб баҳра олинг!

▫️ Ҳар йили муборак Рамазон ойида юртимиз оммавий ахборот воситаларида таниқли ва воиз уламоларнинг илмий-маърифий чиқишлари салмоғи янада ортади…- Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/29457

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Ибрат

▪️Уҳуддаги "ғалаба"

Туркиялик Ислом олими Меҳмет Фотиҳ Читлак хўжа Умра зиёрати вақтида Уҳуд тоғига узоқ боқиб, ёнидаги талабаларидан сўрайди:
- Уҳуд ғазотида камончилар тепалигини (ўлжа тўплаш учун) тарк этган саҳобалар кимлар эди?
Ҳамма жим. Жавоб йўқ. Устоз саволини такрорлайди:
- Камончилар тепалигини тарк этган саҳобалар кимлар эди?
Талабаларнинг хижолатдан бошлари эгик.
- Билмаймиз, устоз... – дейишади секингина.
- Ишонинг, аслида мен ҳам буни билмайман, - дейди устоз кўзлари ёшланиб. – Буни ҳеч ким билмайди. Уларнинг номлари ҳеч қачон ҳеч ерда айтилмаган, ҳеч бир манбада ёзиб қолдирилмаган. Тепаликни ташлаб кетиб, мусулмонларнинг кўп талафот кўришига сабабчи бўлган ўша камончиларнинг ким бўлганини ҳатто уларнинг рафиқалари ҳам, фарзандлари ҳам билмаганлар. Чунки, бошқа саҳобалар буни асло ошкор этишмаган, яширишган. Йиллар ўтиб, Жамал ва Сиффин ҳодисаларида бир-бирларига қарама-қарши турганларида ҳам, «Сиз Уҳуддаги тепаликни ташлаб кетгандингиз», дея ўзаро маломат қилганлари йўқ. Бир-бирларига қарама-қарши ҳолларида ҳам бир-бирларининг хатоларини юзига солишмади. Чин мўмин-мусулмон - мана шундай гўзал ахлоқ эгасидир!

▫️ Уҳуд аслида мағлубият эмас, ғалаба бўлган - инсонийлик, мусулмонлик ғалабаси бўлган.

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазратлари: Аллоҳдан қўрқишда гўдакдаги гўзал ибрат

#Рамазон_2022


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Жаҳолатга_қарши_маърифат

▪️Тошкент ислом институти Тиллар кафедраси ўқитувчиси Иззатилло домла Юлдашев Тошкент тумани "Боғизилол" маҳаллаларида "Жаҳолатга қарши маърифат" тарғибот тадбирлари доирасида аҳоли билан учрашув ўтказди.

▫️"Мамлакатимизда олиб борилаётган диний ислоҳатлар ва ёшлар тарбияси" мавзусида бўлиб ўтган илмий суҳбатда фуқоролар учун илм олиши ва эмин-эркин ибодат қилишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилгани тўғрисида маълумот берилди.

▫️Ота-оналар фарзанд тарбиясида маъсул эканликлари, уларнинг юриш туришларига ва кимлар билан бирга юришларига эътиборли бўлишлари тавсия этилди.

▫️Тошкент шаҳар ва вилояти маҳаллаларида маънавий-ижтимоий муҳитни янада соғломлаштириш ҳамда ёшларни ёт ғоялардан асрашга қаратилган тадбирларга Олий маъҳаднинг 10га яқин устозлари жалб қилинган.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Мақолалар

▪️ Имом Аҳмад ибн Ҳанбал қабри: вафотидан 1200 йил ўтиб Бағдодда хароба аҳволда

▫️ Ироқ пойтахти Бағдоднинг эски маҳаллаларидан бирида, қинғир-қийшиқ йўл четидаги уйлари вайронага айланган эски хиёбонда Ҳанбалий мазҳаби асосчиси Имом Аҳмад ибн Ҳанбал мақбараси жойлашган…- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/29463

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Янгиликлар #Конференция

▪️ “Диншуносликнинг долзарб муаммолари”га бағишланган конференция ўтказилди

▫️ Ўзбекистон халқаро ислом академиясида республикамиз таълим муассасаларида диншуносликка оид фанларни ўқитишни янада такомиллаштириш ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал қилиш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш мақсадида “Диншуносликнинг долзарб муаммолари” мавзусидаги анъанавий республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди…- Ўзбекистон халқаро ислом академияси Матбуот хизмати

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/29483

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
⚡️Рамазон ҳайити муносабати билан аҳолимизга яна 5 кунлик дам олиш берилади – Президент

“Жорий йилда Наврўз байрами муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари белгилангани, 250 та меҳмонхона ва музейлар аҳолига чегирма бергани, зиёрат объектлари бепул қилингани ички туризм учун катта туртки берди.

Бу орқали Бухоро ва Самарқандга қўшимча 110 минг маҳаллий туристлар борди.

Келгуси ҳафтада Рамазон ҳайити муносабати билан ҳам аҳолимизга яна 5 кунлик дам олиш берилади.

Бу ҳудудларда ички туризмни ривожлантириш учун қўшимча имконият, деди Давлат раҳбари.
〰️〰️〰️

Туризм вазирлигига хорижий туристларга кўмаклашувчи сайтлар, мобил иловалар яратиш бўйича танлов эълон қилиб, энг яхшиларига грант ажратиш топширилди.

186 та халқаро ва маҳаллий фестиваллар ташкил этиш орқали жорий йилда камида қўшимча 1 миллион хорижий ва 5 миллион нафар ички туристларни жалб қилиш мумкинлиги таъкидланди.
〰️〰️〰️

Бундан ташқари, 1 сентябрдан бошлаб, юртимиз бўйлаб саёҳат қилаётган фуқароларга:

✔️ авиа, темир йўл ва автобус чипталари нархининг 15 фоизини (авиатранспортга 200 минг сўмгача, темир йўл ва автобусга 100 минг сўмгача);

✔️ меҳмонхона харажатининг 20 фоизини (бир кеча учун – 80 минг сўмгача);

✔️ музей ва бошқа маданият объектларига чипта нархининг 50 фоизини (битта объект учун – 20 минг сўмгача) қайтариш тизими жорий этилади.

Байрам кунлари ва фестивалларда аҳолининг фаол саёҳат қилишига қулай шароит яратиш учун қўшимча авиа, темир йўл ва автобус қатновини ташкил этиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Бунда чипталарга 50 фоизгача чегирмалар жорий қилинади.

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Расулуллоҳ_мўъжизалари

2-мўъжиза:

Исро ва Меърож мўъжизаси

Молик ибн Саъсаъа розияллоҳу анҳу Исро воқеасини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Мен Ҳатимда ётганимда келгувчи келиб кўксимни кесди ва қалбимни чиқариб олди. Сўнг имон билан тўлдирилган тиллодан бўлган бир идиш келтирилди ва унда қалбимни ювди. Сўнг идишдан чиқариб, яна жойига қайтариб қўйди. Сўнг менга хачирдан пастроқ ва эшакдан баландроқ оппоқ бир улов келтирилди. У кўзи етган жойга қадамини қўярди. Унга мингач Жаброил билан бирга кетдик ва дунё осмонига етиб бордик. У осмон эшигини очишларини талаб қилди. “Сен билан турган бу киши ким?” дейилди. Жаброил: “Муҳаммад”, деди. “У жўнатилдими?” дейилди. “Ҳа”, деди. “Хуш келибсиз! Қандай ҳам яхши келувчи келди”, дейилди ва эшик очилди. У ердан ўтгач, Одамни кўрдим. “Бу отанг Одам, унга салом бер”, деди. Салом бердим, у алик олгач: “Хуш келибсан, солиҳ ўғил (фарзанд) ва солиҳ пайғамбар”, деди. Сўнг (Жаброил) мен билан бирга иккинчи осмонга ўқишга”, дедим. “Умматларингнинг ҳар куни эллик вақт намоз ўқишга кучлари етмайди. Аллоҳга қасам, мен буни сендан олдин инсонларда тажриба қилиб кўрганман. Раббингга қайт ва умматларинг учун енгиллатишини сўра”, деди. Мен қайтдим ва мендан ўнини енгиллатди. Мусога қайтиб келдим, у олдинги сингари сўзларни айтди. Мен қайтдим ва мендан ўнини енгиллатди. Мусога қайтиб келдим, у олдинги сингари сўзларни айтди. Мен қайтдим ва мендан ўнини енгиллатди. Мусога қайтиб келдим, у олдинги сингари сўзларни айтди. Қайтдим ва ҳар куни ўн вақт намоз ўқишга буюрилдим. Қайтиб келдим, у олдинги сингари сўзларни айтди. Яна қайтдим ва ҳар куни беш вақт намоз ўқишга буюрилдим. Мусога қайтиб келдим, у: “Нимага буюрилдинг?” деди. Мен: “Ҳар куни беш вақт намоз ўқишга буюрилдим”, дедим. “Умматларингнинг ҳар куни беш вақт намоз ўқишга кучлари етмайди. Мен буни сендан олдин инсонларда тажриба қилиб кўрганман ва Бани Исроил билан бу борада қаттиқ шуғулланганман. Раббингга қайт ва умматларинг учун енгиллатишини сўра”, деди. “Раббимдан сўрадим. Энди сўрашга ҳаё қиламан. Мен бунга рози ва таслимман”, дедим. Унинг ҳузуридан ўтганимда нидо қилгувчи: “Фарзимни қабул қилдинг ва Мен бандаларимдан енгиллатдим”, деб нидо қилди».

Изоҳ: Бу ҳадис қисқача келтирилган бўлиб, бошқа ривоятларда баъзи сўзлар зиёда қилинган ва бунда зикр этилмаган айрим мўъжизалар келтирилган. Жумладан:
1. Кўксиларининг ёрилиши;
2. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйларининг шифти ёрилиши.
3. Бир неча минг йиллик масофани қисқа вақтда босиб ўтилиши.
4. Буроқнинг Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қочмасдан, у зотга итоат қилиши.
5. Осмоннинг очилиши.
6. Бу сафар давомида осий­-гуноҳкорларнинг азобланишини ва итоатли бандаларнинг неъматлар ила баҳраманд эканини кўришлари.
7. Аллоҳ таоло билан сўзлашганлари.
8. Пайғамбар алайҳимуссаломлар билан учрашиб, улар билан сўзлашганлари.
9. Малакул мавт каби баъзи фаришталар билан гаплашганлари.
10. Самовий оламда кўрган нарсалари.

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#бугун

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг чоршанба куни
27 апрель, 2022 йил,
26 рамазон, 1443 йил.

Аллоҳ таоло ушбу кунни барчамиз учун хайрли ва барокатли қилсин!

Обуна бўлинг:
@Oliymahad

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Рамазон_2021 #Қадр_кечаси

Лайлатул қадр ва ундаги ҳикматли ишлар

“Фаришталар шу кеча ердаги турли турли тоат ибодатларни кўрадилар ва гуноҳкор бандаларларнинг мағфират сўраб ёлвориб илтижо қилаётганларини эшитишади”… – ТИИ ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим

Батафсил: https://oliymahad.uz/8479

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Пешқадамлар_лойиҳаси

🔻11-Сон | Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу

▪️Нўъмонхон Яҳёхон, Тошкент ислом институти 1-курс талабаси

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Нафс #Тиловат #Қуръони_карим

Нафсингизни билмоқчи бўлсангиз Қуръондан сўранг

“Уч кундан кам муддатда Қуръон ўқиган одам (унинг маъноларини) тушунмайди”… – Юнусобод Оқтепа жоме масжиди имом ноиби Урол Назар Мустофо тайёрлади

Батафсил: https://oliymahad.uz/22747

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Мақолалар

▪️ Ижтимоий тармоқлардаги ижтимоий одоблардан бири

▫️ Дастлаб алоқа воситалари ўзаро суҳбат тарзида амалга оширилган бўлса, энди бу соҳада ҳам янгича фойдаланиш услублари шаклланиб, овозли ёки ёзма хабар жўнатиш ўрнини, баъзи ибораларни ифодалайдиган расмли ишоралар, яъни смайликлар, кейинги йилларда стикерлар ва гифлар эгаллаб бормоқда…- Тошкент ислом институти “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири, PhD. Обид Тангиров Тошкент ислом институти талабаси Тожиқулов Умрзоқ

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/29494

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram