Олий Маъҳад | Расмий
14.4K subscribers
24K photos
3.46K videos
22 files
15.7K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари жамоага таништирилди

⚡️Бугун, 4 апрель куни, Дин ишлари бўйича қўмита мажлислар залида йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирни Қўмита раиси Тошбоев Содиқ Доноқулович олиб борди.

❇️Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Камилов Музаффар Муратович қатнашди.

Йиғилишда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар, таҳлиллар, хулосалар ва келгусидаги муҳим масалалар ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, йиғилишда ташкилий масала кўрилди.

❗️Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Мамадқулов Дилшод Амонқулович Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари — Диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази директори этиб тайинлангани ҳамда бошқа ишга ўтиши муносабати билан Эшнаев Дилшод Муҳиддинович ушбу лавозимдан озод этилгани ўқиб эшиттирилди.

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#30_пора #Таълим

📌 Ўрганувчилар ва таълим учун Қуръон тиловати:

83 - Мутоффифун сураси | 7 | 30 пора

Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов

🔻HD: https://youtu.be/jsSCeetB2FE

👉 t.iss.one/osontartil

🔗 t.iss.one/oliymahad
#Рамазон_2022 #Рўза

Рўза қандай ибодат?

▪️Шаръий истилоҳда Рамазон ойида тонг отганидан то қуёш ботгунча ният билан овқат емаслик, ичимлик ичмаслик, жинсий яқинлик қилмаслик «рўза» дейилади.

▪️Рўза тутиш Ислом динининг беш рукнидан биридир, Қуръон ва Суннат билан собит бўлган.

▪️Рўза ақли расо, соғлиғи яхши бўлган ҳар бир мусулмон эркакка ҳамда ҳайз ва нифосдан пок бўлган мусулмон аёлга фарз қилинган.

▪️Ҳайз ва нифос кўрган аёллар рўза тутишмайди, кейин қолдирган кунларининг қазосини тутиб беришади.

▪️Янги ойни кўриб, рўзага ният қилиш Рамазон рўзасининг асосий шартларидандир.

▪️Рамазон ойида ношаръий амаллар қилмаслик, тилни ғийбат, ёлғон сўзлардан тийиш, ўзгага озор бермаслик, яхши хулқли ва раҳм-шафқатли бўлиш рўзанинг одобларидандир.

▪️Рўзадор кишига яна ушбулар суннатдир:

▫️нафсни ёмон ниятлардан тўхтатиш;
▫️фойдасиз ҳамда уятсиз сўзларни гапиришдан ва эшитишдан ўзини сақлаш;
▫️биров билан уришишдан, ҳар қандай гуноҳ ишлардан ўзни тортиш;
▫️мумкин қадар истиғфор, зикр ва тасбеҳ билан банд бўлиш;
Қуръон ўқиш;
▫️қуёш ботган вақтда шом намозини ўқишдан олдин бир қултум сув билан бўлса ҳам оғиз очиш;
▫️Рамазон ойида ҳар куни хуфтон намозидан сўнг йигирма ракат таровеҳ намози ўқиш;
▫️таровеҳ намозида Қуръони Каримни ўқиб ёки эшитиб хатм қилиш;
▫️Рамазонда хуфтонни жамоат билан ўқиган кишининг витр намозини ҳам жамоат билан ўқиши.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Мақолалар

▪️ Рамазон хайр-эҳсон ойидир

▫️ Хайр-эҳсон бандани Аллоҳ таолога яқинлаштирадиган ва жаннатга киришига сабаб бўлган омиллардан биридир. У эҳсон қилувчининг молини камайтирмайди, аксинча Пайғамбаримиз соллаллоҳу аълайҳи васаллам марҳамат қилганларидек мол-дунёси зиёда бўлишига сабаб бўлади…- Шайхонтоҳур тумани “Ислом нури” жоме  масжиди имом хатиби, Тошкент Ислом институти ўқитувчиси А. Собиров

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/29009

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_2022 #Маъҳад_қорилари

▪️Валихон қори Азимбоев, Тошкент ислом институти ўқитувчиси

▫️Тошкент шаҳар "Кўкча оқтепа" жоме масжидида хатмга ўтмоқда

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
⚡️ЗАКОТГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (1-қисм)

Закот ва Фитр рўзани пластик карта орқали ўтказиб бериш жоизми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Мени молим нисобга етмаган бўлса хам закот берсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Закот кимларга берилади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Тилло ва кумуш тақинчоқлардан закот пул билан бериладими ёки уларнинг ўзидан бериладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Закот беришни кимдан бошлаган афзал?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Асалдан закот (ушр) қандай ҳисобланади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Ушр ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз. Ушрни деҳкончиликни йиғиштиргандан кейин дарҳол бериш керакми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Закотни мен бераманми ёки отамми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Тижорат қилиш мақсадида қуриб, битмай қолган бинодан закот бериш керакми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Йил давомида қўшилган қийматдан закот бериладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Закотни бир кишига берган афзалми ёки кўпчиликками?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Айни пайтда ишсизман. Қўлимда нисобдан ортиқ маблағим бор. Мен закот беришим керакми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗 Улашинг: @diniysavollar

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#ХУШХАБАР

🌙 📞 РАМАЗОН ОЙИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ ФАТВО МАРКАЗИДАГИ КОЛЛ-МАРКАЗ 24 СОАТЛИ РЕЖИМГА ЎТКАЗИЛДИ!
#Рамазон_лойиҳаси

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси ФАТВО МАРКАЗИ ташаббуси билан Рамазон ойида мўмин-мусулмонларнинг телефон орқали йўлланган рўза тутиш билан боғлиқ барча шаръий масалаларга уламоларнинг туну кун жавоб бериш тизими жорий этилди.

🔸Мўмин-мусулмонлар шу йилнинг 2 апрелдан 2 майга қадар ҳафтада етти кун, кунда 24 соат давомида ўзларининг рўза тутиш билан боғлиқ шаръий саволларига жавоб олишлари мумкин бўлади (ибодат вақтларидан ташқари).

📞 Бунинг учун 24 соат давомида қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилишингизни тавсия этамиз: 78-150-33-44.

🤲Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларимизга рушди ҳидоят, уламоларимизга куч-қувват ато этсин.

#Рамазон #Колл_марказ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Рамазон_2022

▪️Рамазон гуноҳлар ботқоғидан чиқишга қийналаётган мусулмонлар учун нажотдир.

▪️Рамазон маъсиятлар денгизида ғарқ бўлаётганлар учун омонлик қирғоғидир.

▪️Ўзини ўнглай олмаётган, амалларини ислоҳ қила олмаётган мўмин учун дунёйи дуннинг бўронларида зое бўлишдан сақланиш учун паноҳ бўладиган мустаҳкам рукндир.

▪️Сочилиб кетган тақво бисотини тўплаб олиш учун гўзал фурсатдир.

▪️Аллоҳим, рамазонга офият ва бағри бутунликда етказ бизларни.

▪️Ўз розилигинг учун бу ойнинг рўзасини мукаммал тутишни насиб айла.

▪️Гуноҳкор қулларингга раҳмат назари билан боқ. Қалбларимизни обод эт. Мўмин бандаларингнинг диллари ва тилларини бирлаштир. Ихтилоф оловини сўндир.

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Рамазон_2022 #Китоб_кўргазмаси

📚 “Китоб – камолот калити”
илмий‐маърифий китоблар кўргазмаси

🗓 7–8 апрель, 2022 йил
Тошкент шаҳри, Ҳазрати Имом мажмуасида

▪️Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ташаббуси билан 7–8 апрель кунлари Тошкент шаҳридаги Ҳазрати Имом мажмуаси майдонида, очиқ осмон остида биринчи бор “Китоб – камолот калити” илмий‐маърифий китоблар кўргазмаси ва савдоси ўтказилмоқда.

▫️Икки кун давом этадиган кўргазма ва савдода юртимиздаги нашриётлар, босмахоналар ва китоб дўконлари илмий, маърифий, бадиий ва диний китоблари билан иштирок этишлари мумкин.

▫️Рамазон муносабати билан Ҳазрати Имом мажмуасида икки кун давомида ўтказилаётган ушбу маърифий тадбир доирасида китоблар тақдимоти, таниқли шахслар иштирокида ёшларни илм-маърифатга даъват этадиган суҳбатлар, шунингдек китобхонлар ўртасида совринли танловлар ўтказилади.

▫️Кўргазма доирасида таълим муассасалари учун очиқ осмон остида маънавий‐маърифий ва бадиий тадбирлар ўтказиш имконияти тақдим этилади.

🔗 t.iss.one/oliymahad
#Янгиликлар

▪️ НАВОИЙ ТАБИАТГА ХИЁНАТНИ НИМАГА ҚИЁСЛАГАН ЭДИ?

▫️ Юртимиздаги улкан тарихий ислоҳотлар халқимиз фаровонлигини ошириш, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрнини юксалтиришда муҳим омил бўлмоқда. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2022 йил — “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилиниши ушбу бунёдкорлик, ободлик ва халқ фаровонлиги йўлидаги ислоҳотларга янада чуқур мазмун касб этди…- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/29033

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг

Ўзбекистонда диний бағрикенглик — ёндашувлар ва қарашлар ўзгармоқда

АОКАда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Мақсудов иштирокидаги брифинг

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Мақолалар

▪️ “Фарзандларимиз-фарзандларимиз…”

▫️ Кимнинг она Ватанни севиш туйғуси кучли ва имон-эътиқоди мустаҳкам бўлса, ўзининг ўтмишини ҳурматлаб, яхши билса, «оммавий маданият» тузоғига тушиб қолмайди, дину давлатимизнинг “хақиқий дўстлари”нинг қармоғига илинмайди…- Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон Иномов

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/29036

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Мақолалар

▪️ Нега Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидни бузишга амр қилдилар?

▫️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари вайрон қилишга буюрган масжид ҳақида биласизми? Бу “Зирор” масжидидир…- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/29039

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙Муфтий ҳазратлари: Инсоннинг уч дўсти бўлади, шундан бири қиёматликдир

#Рамазон_2022

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Xалқаро_онлайн_мусобақа

▪️Фаластин вақф ва диний ишлар вазирлиги томонидан "Ақсо халқаро онлайн Қуръон тиловати мусобақаси" ўтказилди.

▫️Ўзбекистон Республикасидан Тошкент ислом институти битирувчиси Муҳаммад Ҳожи Мирзо қори Сайдалиев иштирок этди.

▫️Ушбу мусобақани Ўзбекистон мусулмонлари идораси топшириғи билан Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ташкиллаштириб берди.

▫️Мусобақа натижалари «Қадр кечаси» куни эълон қилинади.

▫️Аллоҳ таоло Муҳаммад Ҳожи Мирзо қорига яхши натижаларни қўлга киритишини насиб қилсин!

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
🌱Муфтий ҳазратлари “Янги Ўзбекистон” боғига кўчат экиб, умуммиллий лойиҳада фаол бўлишга чақирдилар

Бугун, 5 апрель куни “Янги Ўзбекистон” боғида кўчат экиш маросими бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари, турли миллат вакиллари ва диний конфессия етакчилари иштирок этдилар.

🌙 Маросимда муфтий ҳазратлари тадбир иштирокчилари қатори ушбу ҳудудда ташкил этилган "Бағрикенглик боғи"га турли дарахт кўчатлари ўтқаздилар ва бундай хайрли амаллар бардавом бўлишини сўраб дуо қилдилар...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!