Олий Маъҳад | Расмий
14.1K subscribers
23.9K photos
3.44K videos
22 files
15.6K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
078
Abdus Somad Abdul Basit o'g'li
#Қуръон #MP3

Набъа сураси 🔈

Тошкент ислом институти битирувчиси, Мир Араб мадрасаси ўқитувчиси Абдуссомад қори Тожиддинов тиловати

📌 @islaminstitutuz
@Ramazon_1439_hijriy
بسم الله الرحمن الرحيم

Кундалик ҳаётимизда учраб турадиган турли вазиятларда энг тўғри ва муносиб йўлни танлашда ёрдам бўлсин деган ниятда ушбу умматнинг энг яхшилари бўлган солиҳ зотлар ҳаётида учраган ибратли ва эътиборга арзигулик воқеаларни муҳтарам каналимиз аъзоларига тақдим этишни ният қилдик.
Мисрлик замондош олимлардан Ҳоний ал-Ҳажнинг «Солиҳ ва солиҳалар ҳамда зоҳид ва зоҳидаларнинг нодир қиссаларидан минг бир қисса» номли рисоласини Тошкент ислом институти ўқитувчиси Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ ва Абдулҳамид Зайриевлар таржима қилиб «Солиҳлар гулшани» номи билан китоб ҳолида нашрдан чиқардилар.
Канал орқали ушбу китобда келтирилган таъсирли ҳикояларни доимий равишда бериб борамиз.

#Солиҳлар_гулшани

@islaminstitutuz
بسم الله الرحمن الرحيم

Аллоҳим, мени улар ўйлагандан ҳам яхшироқ қилгин!

Асмоъий шундай ҳикоя қилади: «Буюк саҳобий Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ўзлари ҳақида мақтов эшитсалар, шундай дер эдилар: «Аллоҳим! Сен мени ўзимдан ҳам яхшироқ биласан. Мен эса ўзимни улардан кўра яхшироқ биламан. Аллоҳим, мени улар ўйлагандан ҳам яхшироқ қилгин. Улар билмайдиган гуноҳларимни кечиргин. Улар айтган нарсалар билан мени жазоламагин».

© Ҳоний ал-Ҳаж
#Солиҳлар_гулшани

📲 @islaminstitutuz
Ассалому алайкум. Аллоҳ таоло бугунги кунингизни хайрли қилсин!
📌@islaminstitutuz
#Ҳикамул_Атоийя
الحكمة الأولى

من علامة الاعتماد على العمل - نقصان الرجاء عند وجود الزلل .
Тойилиш вужудга келганда умидсиз бўлиш амалга суянишнинг аломатларидандир.
“Ҳикамул Атоийя”дан 1-ҳикмат

📌 @islaminstitutuz
Бахтли оила қуриш сабабларидан бири… Оилавий сирни сақлаш
https://islaminstitut.uz/?p=1528

👉@Islaminstitutuz
АЖДОДЛАРДАН БИР ИБРАТ…
https://islaminstitut.uz/?p=1612

👉@Islaminstitutuz
Иғвогарлик бор ерда барака бўлмайди
https://islaminstitut.uz/?p=1428

👉@Islaminstitutuz
​بسم الله الرحمن الرحيم

Нима учун кечаси ухламайсиз?

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан: «Нима бўлди сизга, нега кечаси ухламайсиз?» деб сўрашди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу шундай жавоб бердилар: «Кечаси ухласам, нафсим қаровсиз қолиб кетади. Кундузи ухла-сам, халқ қаровсиз қолиб кетади»

© Ҳоний ал-Ҳаж
#Солиҳлар_гулшани

📲 @islaminstitutuz
«Икки олам сарвари» китобининг электрон нашри чиқарилди

Тошкент ислом институти ўқитувчиси Ғиёсиддин Баратов томонидан нашрга тайёрланган Саййид Муҳаммад Ҳасанийнинг «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам – икки олам сарвари» асарининг таржимаси электрон нашри.

Муаллиф: Саййид Муҳаммад Ҳасаний
Таржимон: Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ
Тури: #Электрон_китоб
Ҳажми: 352 бет
Нархи: 4,000 сўм

▶️Батафсил маълумот ва юклаш

Электрон китобларимизни ўқиш учун сизга Hilol eBook дастури керак бўлади

▶️Дастурни юклаб олиш

@islaminstitutuz @hilolnashr
Жума кунингиз муборак бўлсин!
Жума кунининг фазилати
https://islaminstitut.uz/?p=1222

👉@Islaminstitutuz
Аллоҳнинг ҳукмига рози бўлиш

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу Маккага келган пайтларида кўзлари ожиз бўлиб қолган эди. Одамлар у кишининг олдига келишар, ҳамма ўзи учун дуо сўрарди. Буюк саҳобий эса ҳузурларига хулуси ният билан келган бу инсонларни дуо қилар ва қилган дуолари ижобат бўларди.
Абдуллоҳ ибн Соиб айтади: «Ёш бола эдим. Саъд розияллоҳу анҳунинг олдига келиб, ўзимни таништирган эдим, мени таниб, «Сен Макка аҳлининг қорисимисан?» деб сўради. «Ҳа», дедим. У билан суҳбатлашиб ўтирдик. Мен у зотга: «Амаки, одамларни дуо қиласиз, ўзингиз учун ҳам дуо қилсангиз бўлмайдими? Аллоҳ таоло кўзингизни қайтариб беради-ку», дедим. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу табассум қилиб, «Ўғлим, Аллоҳ таолонинг тақдири мен учун кўзимнинг кўришидан яхшироқ», деб жавоб берди».

© Ҳоний ал-Ҳаж
#Солиҳлар_гулшани

📲 @islaminstitutuz
(https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOdQbzUqVwPS5Q)
Сийрат илми тарихини биласизми?
https://islaminstitut.uz/?p=2821

👉@Islaminstitutuz
Дарс жараёни музейда бўлиб ўтди
https://islaminstitut.uz/?p=5332

👉@Islaminstitutuz
Forwarded from Muslim.uz
Китоб сайли давом этади!

Навбатдаги китоб сайллари 19 октябрь куни Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг қуйидаги масжидларида ташкил этилади.

1️⃣ Тошкент вилояти Оҳангарон тумани 🕌"Хонобод" жоме масжидида бўлиб ўтади (масъул шахс А.Акмалов. тел.: 94 933-96-27)

2️⃣ Тошкент шаҳри 🕌“Алибек” жоме масжиди (масъул шахс: М.Ҳазратқулов. тел: 90 912-58-08) ҳамда “Ҳазрати имом” масжидида ташкил этилади (масъул шахс:Х.Абдураззоқов. тел: 90 935-00-65).

ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг
Ҳурматли ота-оналар, эътибор беринг…
https://islaminstitut.uz/?p=3077

👉@Islaminstitutuz
Илм ўрган

Азиз фарзанд, етай десанг саодатга,
Қолмай десанг икки олам надоматга,
Илм ўрган, амал этиб давоматга:
Ўз бахтингга қилиб шафқат илм ўрган.

Илм аҳлида иззат билан шарофат бор,
Илмсизда жаҳолат бор, касофат бор,
Илму ихлос ахли учун шафоат бор,
Набий сўзин айлаб ҳурмат, илм ўрган!

Илм истаб кимки Ҳаққа сано айтар,
Малойиклар истиғфору дуо айтар,
Олимларга дарожот бор – Худо айтар,
Ҳақ каломин айла иззат, илм ўрган!

Оғир Кун бор умрин елга берганларга,
Билмаганлар тенг бўлмагай билганларга,
Боқ, илмга амал қилмай, елганларга,
Икки дунё топгил шавкат, илм ўрган!

Аҳмаджон БОБОМУРОД

👉@Islaminstitutuz
Қуръон таълимини қалбида топган инсон
https://islaminstitut.uz/?p=5338

👉@Islaminstitutuz