Олий Маъҳад | Расмий
14.1K subscribers
23.8K photos
3.42K videos
22 files
15.6K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
🌙 Муфтий ҳазратлари мадраса устозига моддий рағбат ва икки талабага шартнома тўлови сертификатини тақдим этдилар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари “Кўкалдош” мадрасаси устоз ва талабалари билан учрашув чоғида билим юртининг энг жонкуяр устози Жалолиддин домла Холмўминовга беш миллион сўмлик бир марталик моддий рағбат ҳамда мадрасанинг икки нафар талаба – Муҳаммадхўжаев Исмоил ва Аҳмедов Абдулқодирнинг ҳар бирига бир йиллик ўқув шартномаси тўлови – 10 684 000 сўмлик сертификатларини топширдилар.

Ташриф тафсилотларини сайт ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизда кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Янги_Ўзбекистон

Нодир қўлёзмалар вақт оловида ёнмайди

Дунёда шундай бойликлар борки, уларнинг қийматини ҳеч бир нарса билан ўлчаб бўлмайди. Мамлакатимизни беҳисоб қазилма бойликлар, табиий захиралар билан сийлаган илоҳий ирода, беҳисоб илмий-маънавий хазинани ҳам халқимизга раво кўрган. Ушбу хазинани биринчи ва иккинчи Уйғониш даврларида яшаб, ижод қилган буюк аллома аждодларимиздан қолган қадимий, илм-фаннинг турли йўналишларида битилган нодир қўлёзма ва тошбосма асарлар ташкил этади…- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Минаваров

Давоми... 👉 https://oliymahad.uz/28104

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Мақола #Огоҳ_бўлинг

Ижтимоий тармоқлардаги муҳокамаларга Дин ишлари бўйича қўмита расмий муносабат билдирди

Охирги вақтда ижтимоий тармоқларда баъзи мутаассиб шахслар, айрим ҳолларда эса диний соҳа вакиллари томонидан ҳам Ўзбекистоннинг дин соҳасидаги ягона давлат сиёсатини нотўғри тушуниш ва баҳолаш, янгиликларни ўз манфаатларига мослаб талқин қилиш, воқеликни бўрттириб кўрсатиш, инсонлар фикрида нохолис муносабатни шакллантиришга бўлган уринишлар кузатилмоқда…- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита

Давоми... 👉 https://oliymahad.uz/28110

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Асқалоний #Мақолалар #Уламолар

Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалоний раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳаёти ва илмий фаолияти

Ҳофиз ибн Ҳажар ҳижрий 773 йил шаъбон ойининг 22 кунида Мисрнинг Нил дарёси соҳилидаги бир қишлоқда таваллуд топади. Бўлажак аллома илм нури ила мунаввар бўлган оилада дунёга келган эди. Бобоси Қутбиддин Муҳаммад ибн Муҳаммад кўплаб шайхлардан ҳадис эшитар, ҳатто, Абул Фазл ибн Асокирдан ижоза олишга ҳам муваффақ бўлган эди…

Давоми... 👉 https://oliymahad.uz/28113

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Мақолалар

Масжидун Набавийда намоз ўқишнинг фазилати

Буюк олим ватандошимиз имом Бухорий ўзлариниг “Ал-жомеъ ас-саҳиҳ” китобларининг 1190-ҳадисда қуйидагича келтирадилар: Абу Ҳурайра р.а дан ривоят қилинади: Набий с.а.в : “Менинг бу масжидимдаги намоз бошқа масжиддаги намоздан минг баробар яхши (афзал), фақат Масжидул ҳаромдаги намоздан эмас” – дедилар…- 4курс талабаси Маҳмудов Қаҳрамон

Давоми... 👉 https://oliymahad.uz/28115

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Мақолалар

Қуръонни инсонга таъсири

Аллоҳ таоло ўзининг каломи Қуръони каримда шундай марҳамат қилган: “Қачон Қурьон ўқилса унга қулоқ солинглар ва жим туринглар, шояд раҳм килинсангиз”. (Аъроф сураси 204 оят). Уламолар ушбу оятдан Қуръони Карим тиловат қилинганда унга жим туриб қулоқ осиш вожиблиги тўғрисидаги ҳукмни чиқарганлар…- Тошкент Ислом институти 4-курс талабаси Шомуродов Хайруллоҳ

Давоми... 👉 https://oliymahad.uz/28119

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
🌙 ТАНИҚЛИ УЛАМОЛАРНИНГ ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ МАСЖИДЛАРГА ТАШРИФЛАРИ ДАВОМ ЭТАДИ

Бугун, 17 февраль куни юртимизнинг бир гуруҳ таниқли уламолари Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги масжидларга ташриф буюриб Пешин, Аср ва Хуфтон намозларини жамоат билан бирга адо этиб, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб берадилар.

Қуйида уламолар ва намозларга борадиган масжидлари рўйхати билан танишишингиз мумкин:

🕌 “Ҳазрат Али” масжидига:
☀️ Пешинга муфтий Нуриддин домла ҳазратлари;
🌆 Асрга Исоқжон домла Бегматов;
🌃 Хуфтонга Ҳабибуллоҳ домла Абдураззаков;

🕌 “Абу Ҳанифа” масжидига:
☀️ Пешинга Ҳомиджон домла Ишматбеков;
🌆 Асрга Муҳаммадраҳим домла Абдуқодиров;
🌃 Хуфтонга Хасанхон қори Абдумажитов;

🕌 “Саид Ваққос ота” масжидига:
☀️ Пешинга Жалолиддин домла Ҳамроқулов;
🌆 Асрга Ҳасан домла Қодиров;
🌃 Хуфтонга Раббимқул домла Муҳаммадиев;

🕌 “Муҳаммад Умар ўғли Зокир” масжидига:
☀️ Пешинга шайх Алижон қори Ҳайдаров;
🌆 Асрга Муҳаммадбобур домла Йўлдошев;
🌃 Хуфтонга Нурали домла Мавланов ташриф буюрадилар.

🤲 Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатларини манфаатли ва давомли қилсин!

Ташрифлар ва маърифий суҳбатларни сайт ҳамда ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг.


#УЛАМОЛАР_ТАШРИФИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
🌙 Муфтий ҳазратлари пешин намозига пойтахтдаги "Ҳазрати Али" жоме масжидига ташриф буюрадилар

Бугун, 17 февраль
куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Тошкент шаҳридаги 🕌 “Ҳазрати Али” жоме масжидига пешин намозига ташриф қиладилар.

Пешин намозидан сўнг файзли мавъиза ва гўзал қироатлар бўлади. Мўмин-мусулмонларимизни мана шундай чиройли суҳбатларга таклиф этамиз.

▶️ Ушбу ташриф сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали онлайн эфирга узатилади.

Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Instagram орқали томоша қилиш

Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Мақолалар

Саҳобалар йўлчи юлдуз кабидир…

Улуғ саҳобалар ҳаёти ўн тўрт асрдан буён мўмин-мусулмонлар учун ибрат мактаби бўлиб хизмат қилмоқда. Чунки улар илк мусулмонлардир. Бу йўлда улар молларини, жонларини ҳам аямаган, қийинчилик ва машаққатларга бардош бериб ислом учун бемисл хизмат қилганлар. Улар Пайғамбар (сав) билан асри саодатда яшаганлар...- Тошкент Ислом институти 4-курс талабаси Муродов Шуҳрат.

Давоми... 👉 https://oliymahad.uz/28125

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Олд_ҳимоя #Модуль_таълим

▪️Тошкент ислом институтида Модуль таълим шакли битирувчилари учун олд ҳимоя ўтказилмоқда. Олд ҳимоя битирув диплом иши мавзулари тегишли бўлган кафедраларда бўлиб ўтади.

▪️Ақоид ва фиқҳий фанлар ҳамда Тиллар кафедраларида асосий ҳимояга битирувчиларни тайёрлаш мақсадида Модуль таълим шакли 3-курс талабаларининг битирув диплом ишлари кўриб чиқилди.

▪️Кафедра профессор-ўқитувчилари, илмий раҳбарлар шу вақтгача бажарилган битирув диплом ишидаги камчиликларни кўрсатиб, мавзуни очиб беришга ёрдам берадиган зарур тавсиялар бердилар. Битирувчилар диплом ишини ёзиш ва ҳимоя қилиш бўйича услубий кўрсатма ва талаблар тўғрисида қўшимча маълумотга эга бўлдилар.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳадис

▪️"Ҳаё иймондандир" деганда нимани тушунамиз?

📝 Ал-Арбаъийн ан-Нававия асари | 40 ҳадис шарҳи | Имом Нававий асари

▫️Баҳодир Аъзамов,
ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси
мудири

HD 👉 https://youtu.be/RPgwptBJAVI

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!