Олий Маъҳад | Расмий
14K subscribers
23.8K photos
3.42K videos
22 files
15.6K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/
Download Telegram
#ташриф

Муфтий ҳазратлари маърузасини эшитишга йиғилган минглаб намозхон Қўқон шаҳридаги “Ҳазрати Аббос” жомесини файзга тўлдирди

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#илм #Қуръони_карим #Ҳофизул_қуръон_хулқи

“Ҳофизул Қуръон хулқи”

Муаллим талабалари учун намуна бўлиши керак. Уларнинг келажакдаги ҳолатларида муаллимнинг таъсири бўлиши лозим. Яхши маънода, албатта. Унинг қўлидан….

Давоми... 👉 https://oliymahad.uz/26613

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Ҳажарул_асвад

👓 Маккада ўтказилаётган "Икки муқаддас масжид архитектураси" кўргазмасида "Ҳажарул асвадни виртуал ҳис қилиш" қурилмаси намойиш қилинмоқда.

🕋 Кўргазмага келиб, қурилмадан фойдаланган "виртуал зиёратчилар" 50 сония давомида Масжидул Ҳаром азони ва қушлари овозини эшитиши, Каъбанинг хушбўй ҳидини ҳис қилишлари мумкин. Шунингдек, қўли билан Ҳажарул асвадни "виртуал истилом", яъни қора тошни силаш имкониятига ҳам эга бўладилар.

Хабарингиз бор, пандемия бошлангандан буён зиёратчиларнинг соғлигини сақлаш мақсадида тавоф қилувчилар Каъба яқинига боришига ва Ҳажарул асвадни ушлашига рухсат берилмаяпти.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#бугун

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг шанба куни
18 декабрь, 2021 йил,
13 жумадул аввал 1443 йил.

Аллоҳ таоло ушбу кунни барчамиз учун хайрли ва барокатли қилсин!

Обуна бўлинг: @Oliymahad

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
🕌Муфтий ҳазратлари Асака шаҳридаги "Холид ибн Валид" жоме масжидига 18 декабрь куни пешин намозига ташриф буюрадилар

Эртага, 18 декабрь куни муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Андижон вилояти Асака шаҳридаги "Холид ибн Валид" жоме масжидида пешин намозини адо этиб, мавъиза қилиб берадилар.

Хабарингиз бор, шу кунларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари водий вилоятларида бўлиб турибдилар.

🔸Муфтий ҳазрат ташрифлари давомида 16 декабрь куни Наманган шаҳридаги инновацион шаклда қурилган “Юсуфхон ўғли Қосимхон” масжидига пешин намози, Қўқон шаҳрида 17 декабрь янги қурилган “Ҳазрати Аббос” жомесига жума намозига ташриф буюриб, минглаб мўмин-мусулмонларга бугунги куннинг муҳим мавзуларида қалбларга роҳат берадиган мавъизалар қилиб бердилар. Шунингдек, ташриф асносида имом-хатиблар, соҳа ходимлари билан учрашувлар ўтказмоқдалар.

🤲 Айни вақтда муфтий ҳазратнинг Фарғона вилоятига ташрифлари якунланиб, Андижон вилоятига йўл олдилар.

Муфтий ҳазратнинг ташриф ва суҳбатларини сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Араб_тили #Кун_тарихи

18 декабрь – Халқаро араб тили куни: Араб тили – муқаддас тил

Тошкент ислом институтида тажрибали устозлар томонидан араб тили фани иккига бўлиб: араб тили грамматикаси ва муҳовара йўналишида кундузги ва модуль таълим талабалари учун ўқитилади… – Тиллар кафедраси катта ўқитувчилари Ерназаров Фахриддин, Бухарбаев Ёқуб

Давоми... 👉 https://oliymahad.uz/26622

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#اللغة_العربية

📌 اليوم العالمي للغة العربية

⚡️سعيد
أسرار نقيبخانوف

👉 https://youtu.be/x5rMpRaEBPM

🔗 t.iss.one/oliymahad
#اللغة_العربية

🌐 “18 декабрь – Халқаро Араб тили куни” муносабати билан Тошкент ислом институти Тиллар кафедраси ўқитувчиси О.Маҳкамова ташаббуси билан институт талаба қизлари иштирокида "Араб тили ва лаҳжалари" мавзусида Zoom орқали онлайн давра суҳбати ўтказилди.

▪️Давра суҳбатига Миср Араб Республикасининг ўрта таълим босқичи мударрисаси Устоза Оиша Рамазон ва Ал-Азҳар университети Араб тили ва диний илмлар факультети 2-босқич магистранти Шаҳноза Ботирова таклиф этилди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#اللغة_العربية

🌐 “18 декабрь – Халқаро Араб тили куни” муносабати билан Тошкент ислом институти Тиллар кафедраси мудири Ёқубжон Бухарбоев томонидан профессор-ўқитувчилар ва талабалар учун “Араб тилининг мукаммаллиги” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

▪️Давра суҳбатига таклиф этилган Ал-Азҳар университетит профессори, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ўқитувчиси Шиҳана Абу Шуша Абдурраззоқ араб тилини ўрганишнинг аҳамияти, Қуръони каримдаги ҳар бир сўзни моҳирона ишлатилганлиги, мўъжизлиги тўғрисида маълумот берди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram