Олий Маъҳад | Расмий
14.5K subscribers
24.1K photos
3.48K videos
22 files
15.7K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Кўкрак_нишони #Байроқ #30_йил

▪️Республикада маънавий-маърифий ишларни амалга ошириш, юксак ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантириш борасида фидокорона меҳнат қилган ва самарали натижаларга эришган Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров «Маънавият фидойиси» кўкрак нишони билан мукофотланди.

▪️Ректор Уйғун домла Ғафуровга «Маънавият фидойиси» кўкрак нишонини Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Мирзо Ҳожиматов топширди.

▪️Тақдирланганлар орасида халқимизга маънавият улашаётган ёзувчилар, журналистлар, ўқитувчилар, фан ва маданият ходимлари, турли соҳаларда меҳнат қилаётган зиёлилар ҳамда хотин-қизлар бор.

▪️Мазкур мукофот диний соҳа вакилларига бўлган эътибор намунаси ҳисобланади.

Батафсил... 👉 https://oliymahad.uz/25726

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Бугун_муборак_жума

ЖУМА НАМОЗИ ФАРЗ БЎЛГАН КИШИЛАР

Ҳафса розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир эҳтилом бўлувчига Жумага бориш лозимдир. Ҳар бир Жумага борувчига ғусл лозимдир», дедилар». Абу Довуд ва Насаий ривоят қилган.
Шарҳ: Демак, Жума намози ҳар бир балоғатга етган эркак мусулмон шахсга фарздир. Балоғатга етган мусулмон эркак узрсиз Жума намозини тарк қилса гуноҳкори азим бўлади.

Жумага борувчи ҳар бир шахс ғусл қилиб бориши лозим. Чунки кўпчилик жамланадиган, бирга ваъз-насиҳат эшитиб, намоз ўқийдиган жойга ҳамма ғусл қилиб покланиб бормаса, турли ҳидлар тарқаб, нохуш ҳолат юзага келади.
Ушбу ҳадиси шарифни ҳаётимизга татбиқ қилиб, ҳар Жума куни ғусл қилиб, Жума намозига боришимиз лозим.
Ториқ ибн Шиҳоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жамоат ила Жума (ўқимоқ) ҳар бир мусулмонга ҳақдир, вожибдир. Магар тўрт киши –мамлук, яъни, қул, аёл киши, ёш бола ва бемор мустаснодир», дедилар». Абу Довуд, Байҳақий ва ал-Ҳоким ривоят қилган.

Шарҳ: Аввало ҳадиснинг ровийси Ториқ ибн Шиҳоб розияллоҳу анҳу билан яқиндан танишиб олайлик. Ториқ ибн Шиҳоб ибн Абу Шамс ибн Салама ал-Бажалий ал-Аҳмасий, кунялари Абу Абдуллоҳ. Ториқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдилар-у, лекин суҳбатларида бўлмаганлар. Ҳадисларини тўртта халифа ва бир нечта саҳобалардан ривоят қилдилар. Абу Бакр ва Умар ибн Хаттоб даврларидаги 33 та ғазотда иштирок этдилар. Ториқ ибн Шиҳоб Куфада истиқомат қилдилар. Ҳижратнинг 83-йили вафот этдилар.

Ушбу ҳадиси шарифда Жума намози ҳар бир мусулмон шахсга фарз экани қаттиқ таъкидланмоқда. Буни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўз услубларидан «Ҳақдир, вожибдир», деб айтишларидан ҳам билиб оламиз.
Шу билан бирга ушбу ҳадиси шарифда Жумага бориши узрли бўлган шахслар ҳам зикр этилмоқда.

Мазкур тоифадаги кишилар Жумага бормасликлари мумкин:

1. «Мамлук, яъни, қул»
Бировнинг мулки бўлмиш қул кишиларга Жума фарз бўлмайди. Чунки Жумага бориш алоҳида қўшимча ҳаракат, сарфиёт ва бошқа нарсаларни тақозо қилади. Қул кишилар, ўз ҳолатларига биноан бу нарсаларда ортиқча қийинчиликларга дуч келадилар. Шунинг учун уларга енгиллик яратиш учун Жума намозига боришлари фарз қилинмаган.

2. «Ёш бола»
Балоғатга етмаган ёш бола, бошқа ибодатларни қилиши ҳам фарз эмас. Ёш бола, мукаллаф эмас. Бинобарин, унга Жума намози ҳам фарз эмас.

3. «Аёл киши»
Исломий ҳаёт тарзида аёл кишининг ўзига яраша ҳолатлари, вазифалари бор. Ана ўшалар эътиборидан муслима аёлларга Жума намози фарз қилинмаган.

4. «Бемор»
Ислом енгиллик дини. Кишиларни тоқатдан ташқари нарсаларга таклиф қилмайди. Жумага бориш беморга оғир бўлса, у бормаслиги мумкин.

Ушбу ҳадислар ва бошқа шу маънодаги далилларни тўлиқ ўрганиб чиққан уламоларимиз, хусусан, маълум ва машҳур тўрт сунний мазҳаб имомлари Жума намозини адо этиш фарзи айн – ҳар бир шахсга алоҳида фарздир, дейдилар.

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Байроқ #30_йил

Тошкент ислом институтида “Муқаддасдир Ватан байроғи!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди

Тадбирда танлов ғолиблари тақдирландилар...

Давоми... 👉 https://oliymahad.uz/25736

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
🌙 Таниқли уламоларнинг Тошкент вилоятида жойлашган масжидларга жума намозига ташрифлари режаси

2021 йил 19 ноябрь, жума куни
Тошкент шаҳридаги бир гуруҳ таниқли уламолар 🕌 Тошкент вилоятида жойлашган қуйидаги жоме масжидларга ташриф буюриб,🔸жума намозини жамоат билан бирга адо этадилар ва маърифий суҳбатлар қилиб берадилар:

🕌 Зангиота тумани “Зангиота” масжидига Чилонзор тумани “Новза” жоме масжиди имом-хатиби Жалолиддин домла Ҳамроқулов;

🕌 Янгийўл шаҳри “Жоме” масжидига Шайхонтаҳур тумани “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби Яҳё домла Абдураҳмонов;

🕌 Тошкент тумани “Кўк терак” масжидига Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудири ўринбосари Аброр домла Мухтор Алий;

🕌 Қибрай тумани “Байтқўрғон” масжидига Чилонзор тумани “Катта Қозиробод” жоме масжиди имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов.

🤲 Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатини манфаатли ва давомли қилсин!


Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бағрикенглик_ҳафталиги

▪️Ўзбекистон халқаро ислом академиясида “16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни” муносабати билан “Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик – жамият барқарорлиги гарови” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

▪️Нуфузли анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров иштирок этди

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Бугун_жума

Жума айёми муборак!

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Бағрикенглик_ҳафталиги

🔸Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетида “16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни” муносабати билан “Глобаллашув шароитида ёшларнинг бағрикенглиги” мавзусида Марказий Осиё олий ўқув юртлари ёш ўқитувчилари, тадқиқотчилари ва талабаларининг халқаро онлайн давра суҳбати бўлиб ўтди.

🔸Давра суҳбатида Тошкент ислом институти Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректори Умиджон ХоджаевИслом ва бағрикенглик” мавзусида маъруза билан иштирок этди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#бугун

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг жума куни
19 ноябрь, 2021 йил,
13 рабиъус cоний 1443 йил.

Аллоҳ таоло ушбу кунни барчамиз учун хайрли ва барокатли қилсин!

Обуна бўлинг: @Oliymahad

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ислом цивилизацияси маркази: шонли тарихдан буюк келажак сари

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ислом_санъати

📍Кеча, 18 ноябрь куни дунёда Халқаро Ислом санъати куни нишонланди

🕌 2019 йилда ЮНЕСКО томонидан қабул қилинган бу муҳим сана Ислом санъатини эътироф этиш, маданий меросни асраб қолиш ва маданиятлараро ўзаро мулоқотни ривожлантиришга қаратилган.

Видеони Тошкент шаҳар ҳокимлиги тайёрлаган:👉 https://t.iss.one/poytaxt_uz

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Бағрикенглик_ҳафталиги #Байроқ #30_йил

▪️Тошкент ислом институти томонидан Ўзбекистон мусулмонлари идорасида “16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни” муносабати билан “Жамиятда диний бағрикенгликни таъминлашнинг асосий тамойиллари” мавзусида илмий-амалий онлайн видеоконференция ўтказилган эди.

▪️Хабарингиз бор, сана муносабати билан Олий Маъҳад талабалари ўртасида “Энг яхши мақола” ва “Энг яхши видеоролик” танлови эълон қилинган эди.

🔻Танловнинг “Энг яхши мақола” номинацияси бўйича қуйидаги талабалар тақдирландилар:

🔸1-ўрин: 305-гуруҳ талабаси Мусабоев Камрон,

🔸2-ўрин: 301-гуруҳ талабаси Сагдуллаев Зарафатдин,

🔸3-ўрин: 102 гуруҳ талабаси Ҳайдаров Иброҳим.

🔻“Энг яхши видеоролик” номинацияси бўйича 2-курс талабаси Қобулов Ҳикматуллоҳ ғолиб бўлди.

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!