Олий Маъҳад | Расмий
14.5K subscribers
24.5K photos
3.59K videos
22 files
16K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Мир_Араб

⚡️Бухорои шарифда “Мир Араб мадрасаси ташкил этилганига 500 йил: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро онлайн видеоконференция бўлиб ўтмоқда.

Мир Араб деб аталган иккита таълим муассасаси томонидан ўтказилаётган видеоконференцияда:

▪️Нуриддин домла Холиқназаров – Мир Араб мадрасаси битирувчиси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий

▪️Шайх Равил Гайнутдин – Мир Араб мадрасаси битирувчиси, Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси раиси, Россия муфтийлар кенгаши раиси, муфтий

▪️Науризбай Ҳожи Тағанўғли – Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий

▪️Саидмукаррам Абдуқодирзода – Тожикистон ислом маркази раиси, муфтий

▪️Жўрабой Шерғозиев – Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

▪️Салмон Мусаев - Мир Араб мадрасаси битирувчиси, Кавказ мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, муфтий

▪️Аҳмад Расулев - Чеченистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

нутқ сўзладилар.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Мир_Араб

⚡️Бухорои шарифда “Мир Араб мадрасаси ташкил этилганига 500 йил: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро онлайн видеоконференция бўлиб ўтди.

Мир Араб деб аталган иккита таълим муассасаси томонидан ўтказилган видеоконференцияда Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров нутқ сўзладилар.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Бугун_жума

Жума айёми муборак!

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#бугун

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг муборак жума куни
12 ноябрь, 2021 йил,
6 рабиъус cоний 1443 йил.

Аллоҳ таоло ушбу кунни барчамиз учун хайрли ва барокатли қилсин!

Обуна бўлинг: @Oliymahad

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
🕌 МУФТИЙ ҲАЗРАТ АНДИЖОН БОШ МАСЖИДИДАГИ ЖУМА НАМОЗИГА ТАШРИФ БУЮРАДИЛАР

Бугун, 12 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари 📍Андижон вилоятига ташриф буюриб, вилоят бош масжиди 🕌“Девонавой” жомесида минглаб намозхонларга жума мавъизасини қиладилар.

🔸 Муфтий ҳазратнинг суҳбатларини сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали жонли эфирда кузатиб боришингиз мумкин бўлади.

Маълумот учун, мазкур масжиднинг илк иншооти 1870 йилда тикланган. Ҳозирги масжид қурилиши 2018 йилда бошланиб, жорий йил май ойида якунланди.

Янги бино қадимий чор айвон ва чор дарвоза услубида барпо этилган. Унинг икки четида баландлиги 54 метрлик миноралар, асосий бинонинг тепа қисмида диаметри 18 метрли гумбаз қурилган.

Илгари масжид сиғими 5 минг кишини ташкил қилган бўлса, энди бино 15 мингдан ортиқ намозхонни ўз ичига сиғдира олади.

Жоме масжидга ташриф ва жума суҳбатларини сайтимизда батафсил ёритиб борилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Тақдимот

Ақидавий матнлар билан етарли танишмизми?

Тошкент ислом институтида Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси ҳамда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамкорлигида ақоид илмига оид нашр этилган китоблар тақдимоти бўлиб ўтди…

Давоми... 👉 https://oliymahad.uz/25601

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Мақолалар #Фиқх #Ҳанафийлик

Жазоси оғир жиноят

Бугунги кунда дунёда урушлар, террорчилик натижасида қанчадан-қанча бегуноҳ инсонлар ҳалок бўлмоқда.- 403-талабаси Холхўжаева Наргиза

Давоми... 👉 https://oliymahad.uz/25627

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сийрат_мусобақаси

302-гуруҳ талабаларининг саҳна кўриниши

🔻Қизиқарли мусобақани ютубда томоша қилинг: https://youtu.be/EY9-g8USNxA

Фотолар: 👉 https://oliymahad.uz/25215

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram