Олий Маъҳад | Расмий
14.1K subscribers
23.9K photos
3.44K videos
22 files
15.6K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Модуль

Тошкент ислом институтида Модуль таълим шакли битирувчи 3-курс талабалари учун "Битирув диплом иши ёзиш тартиби ва қоидалари" мавзусида семинар бўлиб ўтди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Лангар_Мусҳафи #Нодир_мусҳаф

Лангар Мусҳафининг иккинчи умри

Яратган Аллоҳ юртимизни бебаҳо неъматлар ила сийлаган. Уларнинг орасида қадимий қўлёзмаларидан бири – Катта Лангар Қуръони улкан тарихий ва маданий аҳамиятга эга. Бу нодир мусҳаф халқимиз, қолаверса бутун инсониятнинг бебаҳо меросидир.- Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Батафсил: https://oliymahad.uz/24681

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Мавлид

Мавлид нишонлаш тарихи

Мавлид” арабча сўз бўлиб, туғилиш, туғилган жой ва туғилган вақт маъноларини англатади. Мавлид деганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туғилган ойлари назарда тутилади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туғилган саналарини Ибн Исҳоқ Фил йилида Рабиъул аввал ойининг 12 куни, душанба;

Маҳмуд Пошо Фалакий эса астрономик ҳисоб билан милодий 571 йилнинг 9 рабиъул аввал, душанба куни деб кўрсатган.

🚩Тарихчиларнинг таъкидлашича, мавлидни биринчи бўлиб фотимийлар (909–1171) нишонлаган.

🔹Кейинроқ Айюбийлар давлатида Ирбил шаҳри амири Амир Музаффариддин Абу Саид Кўкбўри ибн Зайниддин Али ибн Табуктекин (1153–1232) байрам қилиб белгилаган.

🔹Амир Музаффариддин мавлид байрамини ўтказиш учун уч юз минг динор сарфланган. Байрамнинг нишонлаш арафасида Ирбил шаҳрига туташ бўлган шаҳарлар, Бағдод, Мосул ва бошқа жойлардан фақиҳлар, тасаввуф олимлари, ўткир воизлар ҳамда шоирлар таклиф қилинарди.

🔹Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган кунлари борасида ихтилоф борлиги учун ҳам байрам асосан рабиъул аввал ойининг саккизинчи ва ўн иккинчи кунлари бўлиб ўтган.

🔸Усмонийлар давлатида ҳам мавлид байрами кенг миқёсда нишонланган. Таҳтга Абдулҳамид II сайланганидан кейин мавлид байрамини нишонлаш фақатгина “Жомеъул Ҳамийдий” деб номланадиган катта масжидда ўтаказиладиган бўлди.

🔸Усмонийлар мавлидни Рабиъул аввал ойининг ўн иккинчи куни ўтказадилар. Давлат аъёнлари, уламолар ва бошқа жойлардан таклиф қилинган меҳмонлар катта жомеънинг олдида султонни кутиб туришар, Султон жомеъга ташриф буюрганидан кейин барча масжидга кириб, мавлид байрами бошланарди.

🔸Байрам Қуръон қироати билан бошланиб, сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни дунёга келишлари борасида қиссалар ўқилар ва ундан кейин “Далоилул Хойрот фи солати ъалан Набий” номли китоб йиғилганларга ўқиб берилар эди. Сўнга зикр ҳалқалари ташкил қилиниб, баланд овозда салавотлар айтилар эди.

Ҳозирда ҳам мусулмон юртларда мавлид асосан масжидларда ўтказилиб, унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мадҳ этилган қасидалар тингланади, сийратлари тўғрисида суҳбатлар бўлади, салавотлар айтилади.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Мавлид - 1

Саволлар

1. Биринчи Рамазон ҳайити қачон ўқилди. (ҳижрий ва милодий йил ва саналар ҳисобида тўлиқ баён қилинг)

2. Ҳижрий 2 йил ражаб ойида қайси воқеа рўй берди.

3. Ҳунайн ва Тоиф ғазотлари қачон бўлиб ўтди. (ҳижрий ва милодий йил ва саналар ҳисобида тўлиқ баён қилинг).

4. Фурқон ғазоти милодий ҳисоб бўйича қайси йил ва санага тўғри келади.

5. Хамр маст қилувчи ичимликлар қачон бутунлай ҳаром қилинди. (ҳижрий ва милодий йил ва саналар ҳисобида тўлиқ баён қилинг).



📬 Жавобларингизни @bilimdonloyihasi га юборинг.

☝️ Жавобларни юборишда барчасини бир хабарда юборишни унутманг. Бўлиб-бўлиб жўнатилган жавоблар қабул қилинмайди.

⚠️ Жавоблар 21:00 гача қабул қилинади.

📲 @oliymahad
#Мавлид - 1

Жавоблар

1. Ҳижрий 2-йил 1-шаввол, милодий 624-йил 26-март

2. Қибла Қуддусдаги Масжидул Ақсодан Маккадаги Масжидул Ҳаром томон ўзгартирилди.

3. Ҳижрий 8-йил шаввол ойи, милодий 630-йил январ феврал ойлари.

4. Милодий 624-йил 13-март.

5. Ҳижрий 3-йил шаввол ойи, милодий 625-йил март ойида.

Барча иштирок этган азизларимизни Аллоҳ илмларини зиёда қилсин!🤲

🛍 Ғолибамиз:
🏆 Султонмуродова Аиша

📲 @oliymahad
#Жума

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

▪️“Албатта, бу байрам кунидир. Аллоҳ уни мусулмонлар учун қилган.
Ким жумага келса, ғусл қилсин. Агар унда хушбўй атир бўлса, ундан сепиб олсин. Мисвок билан тиш тозалашга ҳам маҳкам турсин”
(Имом Суютий, Хасоисул жумъа).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан айтдилар:

▪️“Кимки жума куни
▫️ғусл қилса,
▫️эрта туриб масжидга улов минмасдан яёв борса,
▫️имомга яқин жойлашиб унга қулоқ солса,
▫️лағв сўзламаса,
▪️унинг ҳар бир қадамига бир йиллик рўза ва намоз савоби берилади”
(Абу Довуд, Имом Аҳмад, Термизий ривояти)

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Масжид #Хайрия

Ўзингиз учун жаннатда уй қуринг!

“Албатта, Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, закот берганлар ва Аллоҳдан бошқадан қўрқмаганларгина обод қилурлар. Ажаб эмаски, ана ўшалар ҳидоят топувчилардан бўлсалар”
(Тавба, 18).

🕌 Тошкент вилояти Бекобод туманидаги “Чаноқ” жоме масжиди қурилиши бошланди. Оятда мақталган бандалар қаторида бўлиб масжид қурилишига ўз ҳиссангизни қўшинг.

💳Пул маблағларини ўтказиш учун карта рақами:

Uzcard
: 8600 0609 2008 2238

Humo: 9860 0101 3179 1153 - Boyxojaev Abdivali

Sberbank: 4817 7600 8002 3017 - Hurshid Mamasabir

💵Пул кўчириш учун масжиднинг банк ҳисоб рақами:
2021 2000 7041 3868 9002
ИНН: 203700427
MFO: 00787

📞Мурожаат учун телефон: +998935385257

Масжид имом-хатиби Тошкент ислом институти ўқитувчиси Ёқубжон Бухарбоев

Манзил: Тошкент вилояти, Бекобод тумани, Ойбек пости ёнида.

👉https://t.iss.one/chanoq_masjidi

🔗Каналга аъзо бўлиш: t.iss.one/oliymahad
#Тиллар_кафедраси

📍Тошкент ислом институтида Тиллар кафедрасининг 2-сонли мажлиси бўлиб ўтди.

🔹Унда ТИИ ректори У.Ғафуров, Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректор У.Ходжаев, Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Ш.Шожалилов, кафедра мудири Ё.Бухарбоев ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирок этдилар.

🔹 Мажлисда кун тартибига қўйилган масалалар, кафедранинг 2021-2022 ўқув йилида амалга ошириши режалаштирилган ишлари муҳокама қилинди.

🔗 t.iss.one/oliymahad диний-маърифий канал!
#бугун

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг жума куни
8 октябрь, 2021 йил,
1рабиъул аввал 1443 йил.

Аллоҳ таоло ушбу кунни барчамиз учун хайрли ва барокатли қилсин!

Обуна бўлинг: @Oliymahad

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ақида

Аҳли ҳақ – кимлар

▪️ Абдулқодир Абдурраҳим,
ТИИ Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси

Тўлиқ: 👉 https://youtu.be/W7P-PcDKEy0

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Туркийлар

Чиндан то Римгача яшаган туркий қабилаларни ўрганган олим – 15 факт

Бу олим Туркий халқлар тили грамматикаси асосчисидир... – “Тиллар” кафедраси катта ўқитувчиси Ерназаров Фахриддин

Батафсил: https://oliymahad.uz/24687

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Илм

⚡️Олий маъҳад устозларининг ихлоси...

Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров

HD 👉 https://youtu.be/EpKHUvSrzng

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Ташриф

▪️Юртимизда Украина мусулмонлари диний идораси раиси ўринбосари, Одесса шаҳридаги Марказий масжид бош имоми шайх Иляс Умаров меҳмон бўлиб турибди.

▫️Шайх Иляс Умаров Тошкент ислом институтига ҳам ташриф буюриб, институт фаолияти билан ТИИ ректори У.Ғафуров ва проректор У.Ходжаев таништирди ҳамда ўқитувчи ва талабалар билан учрашди.

▫️Учрашувда Аҳли сунна ва жамоа эътиқоди ҳамда ақидавий йўналишлар борасида сўз юритилди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!