Олий Маъҳад | Расмий
14.3K subscribers
25.4K photos
3.72K videos
22 files
16.4K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#40_oyat #Bolajonlar_sahifasi

Inson hayotining qiymati (7-oyat)

Said ota onasiz o’sdi. Uni tarbiya qilgan bobosi o’z hududining eng ko’zga ko’ringan o’qimishli va faol kishilaridan edi. Atrofdagi barcha Saidning o’ta aqlli ekanligini tan olardi. Maktabda o’qib yurgan paytlarida uni yozgan hikoyalari va she’rlaridan ustozlari lol qolar, bu ijodiy ishlarni bolani yoshiga moslab biroz soddalashtirish kerak deya ta’kidlashar edi. Yuqori sinfda o’qiyotganida esa informatika  fanidan bir necha dasturlar ixtiro qilgani barchani hayratga soldi… – O.Ahmad va M.Abdulqayum

Батафсил: https://oliymahad.uz/24182

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Эълон #Модуль_таълим

Тошкент ислом институти Модуль таълим абитуриентлари ДИҚҚАТИГА!

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Модуль таълим абитуриентлари учун кириш имтиҳони 2021 йил 11 август, чоршанба куни тонги соат 5:30да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, абитуриентлар modul.muslim.uz сайтидан имтиҳон рухсатномасини олиб, паспорт билан Тошкент ислом институтига келишлари шарт.

⚠️ Соат 05:30 дан кеч қолган абитуриентлар имтиҳонга киритилмайди.

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Қуръонда_зикри_келган_ҳайвонлар

Капалак

“У Кунда одамлар тўзиб кетган капалакка ўхшаб қоларлар!"

«Ал Қориъа» сураси, 4-оят

Тафсир: ...Маълумки, капалак жуда заиф нарса бўлиб, улар тўзитиб юборилса, ҳаммаси аралаш-қуралаш бўлиб, бир-бири билан иши йўқ, ўзини ҳар тарафга ура бошлайди. Одамлар ҳам қиёмат куни шунга ўхшаб қолишаркан...

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Намоз_вақтлари #Тақвим

"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир."

Нисо сураси,103-оят

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#бугун

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг шанба куни
7 август, 2021 йил,
28 зулҳижжа , 1442 йил.

Аллоҳ таоло ушбу кунни барчамиз учун хайрли ва барокатли қилсин!

Обуна бўлинг: @Oliymahad

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
Тошкент ислом институти модул таълим тизими абитуриентлари ДИҚҚАТИГА!

Имтиҳон рухсатномасини олиш учун modul.muslim.uz сайтидаги "Ariza holatini tekshirish" банди орқали аризангиз ойнасига киришингиз ҳамда "Imtihon ruxsatnomasini yuklab olish" тугмаси орқали юклаб олишингиз мумкин.
#Ажойиб_фактлар #Биласизми

Нимага қоронғуликдан, ёруғликга чиқсак кўзда ноодатий оғриқ пайдо бўлади биласизми?

— Қорачиқларимиз торайиб, кенгайиб туради. Кўп ёруғлик қорачиқни торайтиради аксинча қоронғулик эса катталаштиради.

— Қоронғуликдан кескин ёруғликга чиқса кўз қорачиқларни кенгайиш ва торайиши тезлашади, шу вақтда кўзда ноодатий оғриқ пайдо бўлади.

Манба: bilasizmi2

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Янгиликлар #Хабар #Бугун
#Ташрифнинг_бешинчи_куни

Уламолар ташриф буюрадиган масжидлар

Хабар берганимиздек, 3 август куни юртимиздаги бир гуруҳ таниқли уламоларнинг Насафийлар юртига ташрифлари давом этмоқда.

Ташрифнинг 5-чи куни, яъни, бугун Уламолар қуйидаги жоме масжидларда бўладилар:

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Иброҳим домла Иномов пешин намозида Касби туманидаги "Фазли" жоме масжидига;

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов пешин намозида Қарши туманидаги "Фозил ота" жоме масжидига;

Тошкент шаҳар "Ракат" масжиди имом-хатиби Раббимқул домла Муҳаммадиев пешин намозида Қарши туманидаги "Хўжа Ҳофиз" жоме масжидига;

Тошкент шаҳар "Бурхониддин Марғилоний" масжиди имом-хатиби Абдулҳамид домла Турсунов пешин намозида Касби туманидаги "Раҳматулла Суяров” жоме масжидига;

Тошкент шаҳар "Умар ибн Хаттоб" масжиди имом-хатиби Мансур домла Даминов пешин намозида Касби туманидаги "Зарипов Мўмин ҳожи" жоме масжидига;

Тошкент шаҳар "Доруссалом" масжиди имом-хатиби Муҳаммадраҳим домла Абдулқодиров пешин намозида Касби туманидаги "Назартепа" жоме масжидига;

Тошкент шаҳар "Ал-Ҳудайбия" масжиди имом-хатиби Муродулла домла Хунназаров пешин намозида Касби туманидаги "Мулла Нур” жоме масжидига;

Тошкент шаҳар "Ислом ота" масжиди имом-хатиби Йўлдошали домла Каримов пешин намозида Қарши туманидаги "Файзиобод" жоме масжидига ташриф буюрадилар.

Манба: ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллиги
Матбуот хизмати.

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Яхшилик #Вақф

Қорақалпоғистонда "Оби ҳаёт" лойиҳасининг 2 босқичи бўйича 28 та ҳудудда тоза ичимлик суви чиқарилди

Вақф хайрия жамоат фонди "Оби ҳаёт" акцияси доирасида, ҳомийлар ҳисобидан Қорақалпоғистон республикасининг олис туманларидаги ичимлик суви танқис бўлган қишлоқ ва овулларда яна 28 та тоза ичимлик суви артезианларини қазиб чиқариб, аҳолига тақдим этди.

Айни дамда сув чиқариш ишлари жадаллик билан давом этмоқда. Режа бўйича яна 22 та артезиан қудуқлари қазиб, тез фурсатда ҳамюртларимизга хайрия қилинади.

Эслатиб ўтамиз ВАҚФ фонди томонидан жорий йилнинг март ойи давомида 21 та артезианлар чиқарилиб фуқароларга топширилган эди.

Айни дамда ичимлик суви қудуқлари сони 49 тага етди. Иккинчи босқич тўлиқ якунланганда қудуқлар сони 71 тага етади.

Хайрия қилганларни Аллоҳ мукофотласин!

Манба: @vaqfuz

t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Зикр #Дуо

Шом намозидан кейин 7 марта: “Аллоҳумма ажрний минан-наар“ зикрини айтинг. Чунки:

Ҳорис ибн Муслим Тамимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга шундай дедилар: “Бомдод намозини ўқиб бўлганингдан кейин ҳеч нарса гапирмай туриб етти марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар» (Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин), дегин. Агар ўша куни вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишини битиб қўяди. Шомни ўқиб бўлганингда кейин ҳам ҳеч нарса гапирмай туриб етти марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар», дегин. Агар ўша кеча вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишини битиб қўяди”, дедилар”.

t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Тафаккур

Ибрат

Нафақага чиққан ўқитувчининг ўрнига бошқа муаллима синфга кирди. Дарсни тушунтиришни бошлади. Талабаларнинг биридан савол сўраганди, бошқа барча талабалар кулиб юборди. Ўқитувчи ҳайрон бўлди. Талабаларга қараб ўринсиз кулгунинг сирига етди. Сабаб синфда ҳамма аҳмоқ, ақлан ноқис ҳисоблайдиган талабага савол бергани экан. Дарс тугаб талабалар синфни тарк этадиган маҳал, муаллима ўша талабани чақирди. У билан ҳоли қолиб, қоғозчага ёзилган икки қатор байтни берди ва:
- Буни исмингни ёдлагандек ёдлаб кел, ҳеч кимга айтма, - деди.
Кейинги дарсда муаллима ўша икки қатор шеърни ёзув тахтасига ёзди. Уни маъносини, фасоҳатини тушунтирди. Сўнг уни ўчириб:
- Ким ҳозирги шеърни ёдлаб қололди, - деб сўради. Ҳеч ким чурқ этмади.
Фақат ўша «иккичи» минг ҳаяжон, ийманиш билан қўл кўтарди. Ўқитувчи:
- Қани, жавоб бер, - деди. У шеърни ёдлаб берди. Устоз уни кўп мақтади, бошқалар ўрнак олишини айтди. Талабалар бу ҳолатдан ҳайратга тушар, кимдир кеча кулгани учун хижолат бўлар, кимдир ҳайрат билан қарар эди. Бу ҳол ҳафта давомида давом этди. Ўқитувчи у талабани мақтарди. Ўқувчиларнинг у ҳақидаги тушунчалари ўзгара бошлади. У боланинг ҳам руҳий ҳолати ижобий томонга бурилиш ясади. Ўзига бўлган ишонч уйғонди. Олдинги ўқитувчи ҳисоблагандек ахмоқ эмаслигини англади.
Талабалар билан илмда мусобақа қила олишини, ўз устида ишласа, аълочи бўла олишини билди. Нафақат шу фандан, балки, бошқаларидан ҳам аъло баҳолар ола бошлади. Мактабни яхши натижалар билан битириб, олийгоҳга кирди, сўнг магистратурани битирди. Доктор бўлишни ҳам мақсад қилди.
У ўқитувчиси ҳақида ёзаркан: «Инсонлар икки тоифага бўлинадилар: бири яхшиликлар калити бўлса, бошқаси унинг қулфидир. Бирлари сизни шижоатлантириб, қўлингиздан тутиб, умид бағишлайди. Сиздаги дарду аламни ҳис қилади. Ҳаёт йўлингизни белгилашингизга сабаб бўлади.
Бошқалари эса, сиздаги иқтидорни беркитиб, ёмонликларни очади. У сизни руҳан эзишдан, ўзгалар олдига ерга уришдан, азоб беришдан роҳат туяди. Қанчадан-қанча инсонлар бундай ўқитувчиларнинг қурбонига айланади. Бутун умри ўзини тиклолмай ўтади» деди.

Ғуломжон Саттаров Наманган вилояти
«Турсун Ача» масжиди имом-хатиби


t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!