Олий Маъҳад | Расмий
14.5K subscribers
24.5K photos
3.61K videos
22 files
16K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Ажиб_дунё #Таклифлар #Фатво #Вакцина

"Эмланмадингми..., тўй йўқ!"

Россиянинг Нижний Новгород вилоятида вакцина олмаган ёки Covid-19 салбий тести бўлмаган келин-куёвларга турмуш қуриш тақиқланди.

Никоҳни қайд этиш маросимида келин-куёв, қариндошлар ва меҳмонлар ниқоб таққан бўлиши, ёнида эса, эмланганлик тўғрисидаги "Давлат хизматлари" сертификатининг QR-коди, салбий натижали ПЦР тести ёки қон таркибида антитаналарнинг мавжудлиги қайд этилган маълумотлардан бири бўлиши керак.

Ўзбекистонда, Олий мажлис спикери Нуриддин Исмоилов, ходимларини эмлаган корхона ва ташкилотларга карантин чекловларини енгиллаштириш таклифини берди.

Спикер ўринбосари А.Қодиров эса, эмланмаган фуқароларни имтиёз ва имкониятларини чеклашни таклиф қилган эди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолари Кенгаши, вакцина олмаслик, унинг таркиби тўғрисида бўлмағур гапларни тарқатиш дуруст эмаслиги, ҳақида фатво берган.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Намоз_вақтлари #Тақвим

"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир."

Нисо сураси,103-оят

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#бугун

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг якшанба куни
18 июль, 2021 йил,
8 зулҳижжа , 1442 йил.

Аллоҳ таоло ушбу кунни барчамиз учун хайрли ва барокатли қилсин!

Обуна бўлинг: @Oliymahad

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Кириш_имтиҳонлари #Қабул_2021

Тошкент ислом институтида кириш имтиҳонларини ўтказиш санаси маълум бўлди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий диний таълим муассасаларида 2021-2022 ўқув йили бўйича қабул имтиҳонлари ижодий имтиҳон ва тест синови шаклида ўтказилиши белгиланган.

✔️ Ҳадис илми мактаби
1. 2021 йил 23 июль – Ҳадис ва мусталаҳ ал-ҳадис (ижодий имтиҳон);
– Араб тили (ижодий имтиҳон).

Имтиҳон жойи: Ҳадис илми мактаби биноси орқа ҳовли қисмида ўтказилади.

2. 2021 йил 24 июль – Ўзбекистон тарихи (тест синови).

Имтиҳон жойи: Ҳадис илми мактаби биноси орқа ҳовли қисми.

3. 2021 йил 25 июль Мандат ҳайъати.

✔️ Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти
1. 2021 йил 28 июль – Араб тили (ижодий имтиҳон).

Имтиҳон жойи: Тошкент ислом институти биноси айвон қисми.

2. 2021 йил 29 июль – Фиқҳ ва ақоид (тест синови);
– Ўзбекистон тарихи (тест синови).

Имтиҳон жойи: Ҳазрати имом мажмуаси очиқ майдон қисми.

3. 2021 йил 30 июль Мандат ҳайъати.

✔️ Мир Араб олий мадрасаси
1. 2021 йил 2 август – Араб тили (ижодий имтиҳон).

Имтиҳон жойи: Мир Араб олий мадрасаси биноси айвон қисми.

2. 2021 йил 3 август – Фиқҳ ва ақоид (тест синови);
– Ўзбекистон тарихи (тест синови).

Имтиҳон жойи: Мир Араб олий мадрасаси биноси айвон қисми.

3. 2021 йил 4 август Мандат ҳайъати.

Эслатиб ўтамиз, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасида абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш 2021 йилнинг 20 июлига қадар (шу кини ҳам) давом этади.

2021-2022 ўқув йили қабул жараёнлари бўйича https://t.iss.one/qabulmuslimuz телеграм бот орқали қўшимча маълумотлар олишингиз мумкин.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#дуога_қўл_очинг

سَمِعْنَا وَأَطَعْنَا غُفْرَانَكَ رَبَّنَا وَإِلَيْكَ الْمَصِيرُ

Самиънаа ва атоънаа ғуфроонака роббанаа ва илайкал масиир

Эшитдик ва итоат қилдик, (эй Роббимиз), мағфиратингни сўраймиз, ва қайтиб бориш Сенгадир


Набий соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг асҳоблари: Эй Роббимиз буйруғингни эшитдик ва амринга итоат қилдик, барча Росулларинга иймон келтирдик, биз Сендан барча гуноҳларимизни мағфират қилишингни сўраймиз, Сенинг шеригинг йўқ, бизни ҳисоб ва жазо қилувчисан,-дедилар.
Шуларнинг барчаси Аллоҳдан Росули ва унга эргашган мўминларга- иймон сиҳатига ва Роҳманнинг ризосига шаҳодатдир.


@Oliymahad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ВИДЕО

ЎМИ уламолар кенгаши фатвосига муносабат

Нуриддин домла Холиқназаров
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби


Манба: vakillik.uz

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

❗️Ғафлатда қолманг! Арафа кунининг фазилатлари

Аллоҳ таоло барчамизга Арафа кунининг файзу-барокатларидан насиб қилсин. Омин!

Манба: muslim.uz

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Арафа_куни #Рўза

Эртага арафа куни: Рўза тутишни унутманг!
Эртага, 19 июль душанба куни зулҳижжа ойининг 9-куни – арафа кунидир.

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, - дедилар.
Имом Муслим ривояти.


Бошқа ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга”, - деганлар. Имом Байҳақий ривояти.

Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:29
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:54
Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.✔️

Ғафлатда қолманг! Арафа куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг! Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар.

Такбири ташриқ айтишни унутманг:
Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд.
Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир.

Такбири ташриқ арафа куни, яъни 19 июль бомдод намозидан бошлаб Ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 23 июль аср намозига қадар айтилади:
• 19 июль – 5 маҳал,
• 20 июль – 5 маҳал,
• 21 июль – 5 маҳал,
• 22 июль – 5 маҳал,
• 23 июль – 3 маҳал.
Жами 23 маҳал намозда Такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади. Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.
Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ қилгандан кейин такбири ташриқни айтади.

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ВИДЕО

ЎМИ уламолар кенгаши фатвосига муносабат

Салоҳиддин домла Шарипов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси маслаҳатчиси

Манба: vakillik.uz

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Имтиҳонлар

ОЛИЙ ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ҚАБУЛ ИМТИҲОНЛАРИНИ ЎТКАЗИШ САНАЛАРИ БЕЛГИЛАНДИ

Манба:@muslimuzportal

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Намоз_вақтлари #Тақвим

"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир."

Нисо сураси,103-оят

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#бугун

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг душанба куни
19 июль, 2021 йил,
9 зулҳижжа , 1442 йил.

Аллоҳ таоло ушбу кунни барчамиз учун хайрли ва барокатли қилсин!

Обуна бўлинг: @Oliymahad

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Арафа #Дуо

Арафа куни дуоси

Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

"Дуонинг яхшиси Арафа кунидаги дуодир.

Мен ва мендан олдинги набийларнинг арафа куни айтган энг яхши сўзи ушбудир:

لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

"Ла илаҳа иллаллоҳ, ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодийр" (Термизий ривояти).

Маъноси: Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, У ёлғиз, Унинг шериги ҳам йўқ, бутун мулк Уники, ҳамд ҳам Унга хос ва У ҳар бир нарсага қодирдир.

Арафа дуосини айтгандан сўнг дунё-охиратга оид барча эҳтиёжлар Аллоҳдан сўралади.

Имом Авзоъий раҳимаҳуллоҳ айтади:

"Шундай одамларни кўрдимки, улар Аллоҳдан сўрашлари учун ўз ҳожатларини Арафа кунига сақлаб қўйишар эди".

Солиҳлардан бири айтади:

"Арафа кунида нима дуо қилган бўлсам, бир йил ҳам ўтмай худди тонг каби аниқ рўёбга чиққан".

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Такбир #Арафа #Намоз #Видеолар

Такбири ташриқ

اللهُ أكبرُ اللهُ أكبرُ اللهُ أكبرُ،
لا إلهَ إلَّا الله، واللهُ أكبرُ
اللهُ أكبرُ، ولله الحمدُ

«Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар!Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд».

Маъноси: «Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир».

Такбири ташриқ арафа куни, яъни бугун 19 июль бомдод намозидан бошлаб Ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 23 июль аср намозига қадар айтилади:

19 июль – 5 маҳал,
20 июль – 5 маҳал,
21 июль – 5 маҳал,
22 июль – 5 маҳал,
23 июль – 3 маҳал.

Жами 23 маҳал фарз намозларидан кейин такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади.

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кисва #Арафа #Видеолар

Арафа кечаси анъанага кўра Каъба ёпинчиғи Кисва янгисига алмаштирилди.

Шу билан бирга ҳар йили Ҳаж мавсуми бошланиши билан кисванинг пастки қисми оқ мато билан ўраб қўйилади.

Каъба ғишт ва тошлардан қурилган, баланлиги 13 метрли бино.

Унинг ёпинчиғи турли даврларда, қизил, оқ, яшил, оқ-қора йўл-йўл рангларда бўлган.

Аббосийлар давридан ҳозиргача кисва қора рангда.

Бугунги кисвада тилла суви юритилган иплар билан Қуръон оятлари ёзилган.

Кисва алмаштирилгач, унинг бўлаклари музейларга, турли давлатларга, эътиборли шахсларга ҳадя қилинади.

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Шеър #Арафа

Арафа куни

Муборак дамларни фазилат билинг,
Айтар сӯзларимни насиҳат билинг.
Дунё матоҳига боғланиб қолмай,
Арафа кунини ғанимат билинг.

Шу кунда динимиз мукаммал бӯлган,
Кофиру мушриклар ер тишлаб ӯлган.
Ердан самогача малаклар тӯлган,
Арафа кунини ғанимат билинг.

Иблис фарёд уриб, эриб кетади,
Аскарларин тӯплаб, териб кетади.
Бандага имконни бериб кетади,
Арафа кунини ғанимат билинг.

Ярим тунда туриб, ӯқинг таҳажжуд,
Яратганга қилинг чин қалбдан сужуд.
Маърифатга сингиб кетсин бу вужуд,
Арафа кунини ғанимат билинг.

Танингиз бӯлади дӯзахдан озод,
Ажал етган дамда тегмайди иснод.
Жаннат тахтларида ӯтиргайсиз шод,
Арафа кунини ғанимат билинг.

Бир кунлик рӯзаси минг кунга тенгдир,
Бир тунлик ибодат минг тунга тенгдир.
Ақлингиз жойида, соғломсиз ахир,
Арафа кунини ғанимат билинг.

Икки йиллик гуноҳ бӯлар каффорот,
Маҳшар майдонинда бергайдир нажот.
Насиҳатга қулоқ солмайсиз, наҳот,
Арафа кунини ғанимат билинг.

Эркин Қудратов,
ТИИ Махсус сиртқи бӯлим битирувчиси


🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Мақолалар

Такбири ташриқ

Ҳанафий мазҳабида ташриқ кунлари Қурбон ҳайити кунидан кейинги уч кун ҳисобланади. Ташриқ дегани гўштни қуритиш деганидир. – ЭРКИН ҚУДРАТУЛЛОҲ, Мир Араб ўрта махсус  ислом билим юрти мударриси

Батафсил: https://oliymahad.uz/24003

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Ақида #Раддия #Ҳизбут_таҳрир

Ҳизбут-таҳрирнинг “бандалар феъллари” масаласидаги ақидавий хатоси

“Инсонга бериладиган савоб ва уқубатни ҳидоят ва залолатга боғлиқ деб билиш шуни англатадики, ҳидоят ва залолат аслида инсоннинг феъли, Аллоҳга боғлиқ эмас” (Тақиюддин Набаҳоний. “аш-Шахсийят ул-исломийя” 1-жуз. 1-қисм. 74-Б ).

Батафсил: https://oliymahad.uz/24006

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Ҳикматлар_туркумидан

Қачон У Зот сенга ато берса, сени яхшилигига шоҳид қилади.

Қачон сендан ман қилса, сени қаҳрига шоҳид қилади.

Барчасида ҳам сенга Ўзини яхшилаб танитувчидир ва сенга лутфи ила юзланувчидир.


Ибн Атоуллоҳ Сакандарий

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Қурбон_ҳайити #Табрик

🎊 ТАБРИК

🇺🇿 Ҳурматли юртдошлар!

🐏 Меҳр-мурувват, бағрикенглик ва саховат ифодаси бўлган Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

🤲 Аллоҳ таоло ушбу айёмнинг фазилати ила қалбларимизни мунаввар айлаб, хонадонларимизда файзу барака ва осойишталикни зиёда қилсин!

😷 Ҳақ таолодан юртимиз ва бутун дунё халқларини пандемия балосидан асраб, ушбу улуғ айём шарофати билан кулфатлардан халос қилишини сўраймиз.

🕌 🏢 Ватанимиз равнақи йўлида олиб бораётган барча хайрли ишларингизда Яратганнинг Ўзи мададкор бўлиб, ҳифзу ҳимоясида асрасин!

📩 Эҳтиром ила,
Тошкент ислом институти жамоаси


🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Қабул_2021 #Абитуриентлар

2021-2022 ўқув йили учун Тошкент ислом институтига кундузги таълим бўйича ҳужжат топширган абитуриентлар сони: 194

Тошкент ислом институтида Қабул-2021 тугашига 1 кун қолди.

Маълумот учун:

1. ТИИ Модуль таълим тизимига ўрта махсус маълумотли имом-хатиблар ҳужжат топшира олади.

2. Тошкент ислом институтида кириш имтиҳонлар 28-29 июль кунлари бўлиб ўтади.

3. Мадрасаларга ҳужжат топширган абитуриентлар учун кириш имтиҳонлари 25-30 август (тўғри ўқидингиз, август) оралиғида ўтказиш режалаштирилган.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!