Олий Маъҳад | Расмий
14.3K subscribers
24.1K photos
3.47K videos
22 files
15.7K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолар #Ҳаж

🔵 Ҳаж-2021 мавсуми арафасида Каъба томини ювиш ва поклаш ишлари амалга оширилди.


🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
​​#Телеканал #Ҳидоят_сари #Онлайн

«Ҳидоят сари» онлайн телеканали ташкил этилди

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси томонидан ташкил этилган ОТТ платформаси (Over the Top) бугунги кунда самарали фаолият олиб бормоқда.

📺 МТРК архив фондида диний илмий экспертизадан ўтган, турли талқинга ўрин бермайдиган даражада ишончли маълумотларга асосланган диний-тасаввуфий, илмий-маърифий, исломшунослик ва тарих, аждодлар мероси каби туркум теледастурлар, алломалар ҳақида ҳужжатли фильмлар, уламо ва имом-хатибларимизнинг маърифий суҳбатлари, шунингдек, ҳадису ривоятлар асосида тайёрланган махсус фильмлар, теленовелла ва ижтимоий телероликларнинг сон жиҳатдан салмоқли базаси мавжуд.

🌐 Шулардан келиб чиққан ҳолда, МТРК ОТТ платформасида ёшларнинг маданий-маърифий, диний билимларини ошириш мақсадида "Ҳидоят сари" илмий-маърифий виртуал (онлайн) телеканали ташкил этилди.

🔎 Туну кун ишлайдиган "Ҳидоят сари" илмий-маърифий виртуал (онлайн) телеканалида Ўзбекистон МТРК тизимида ишлаб чиқилган ва ўрнатилган тартибда тегишли илмий, диний экспертизалардан ўтказилган, эфирга узатилган ва бугунги кунда МТРК Архив Фондида сақланиётган қуйидаги телемаҳсулотлар ўрин олади:

✔️ мамлакатимизда ислом маданияти, илм-фани ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк алломаларимиз меросини, муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳларни обод этиш, муқаддас динимиз мусаффолигини асраш, аҳоли, айниқса, ёшларни Ватанга садоқат, миллий-диний қадриятларимизга ҳурмат ҳамда турли миллат ва эътиқод вакилларига нисбатан бағрикенглик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишлар кенг тарғиб этилган теледастурлар;

✔️ халқимизнинг диний саводхонлигини ошириш, мамлакатимизда амалга оширилаётган диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишлари билан аҳолини яқиндан таништириб бориш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган чуқур фалсафий ва ибратга йўғрилган илмий-оммабоп ва бадиий кўрсатувлар;

✔️бугунги глобаллашув даврида инсоният ҳаётига хавф солаётган муаммолар ҳамда оилавий, одоб-ахлоқ ва ёш авлод тарбиясининг долзарб масалалар юзасидан дин соҳаси вакиллари, мутахассис ва олимлари билан баҳс-мунозара ва мулоқотлар, давра суҳбатлари;

✔️аҳоли, хусусан ёшларни ғаразли кучлар ва оқимларнинг таъсиридан асраш, терроризм ва экстремизм ғояларининг асл мақсадларини фош этиш, ҳар хил оқимлардан, шу жумладан, «оммавий маданият»нинг зарарли иллатларидан ҳимоя этишга йўналтирилган махсус кўрсатув ва роликлар.

🔗 Телеканал манзили: https://www.uztv.tv/channels/hidoyat-sari

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолар #Янгиликлар

Янги Ўзбекистон дунё нигоҳида

Ҳамза БАКРИЙ - Ибн Халдун университети ўқитувчиси (Миср)


🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолар #Қабул_2021 #Абитуриентлар #Фаолият #Кириш_имтиҳонлари

Тошкент ислом институтига кириш имтиҳонлари қайси фанлардан бўлиб ўтади?

Саволларга ТИИ Ўқув-услубий бўлим ходими Ёқубжон домла Бухарбоев жавоб берган

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Тафаккур #Мотивация

Бугун илм олишимиз учун тўсқинлик қилаётган баъзи бир “баҳона“лар ҳақида фикрлашамиз))

Илм олишни нимадан бошлашимиз керак?
❗️1.Мақсад: Пайғамбаримиз Соллалоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари (Сиз бошқа мақсад ҳам қўйишингиз мумкин)
❗️2. Ўз баҳоналаримизни енгиш.

Илм олишимизга тўсқинлик қилаётган баъзи “баҳоналар“:
1.Вақтим йўқ! 🚫
Йўқ бизда 24 соат вақт бор. Наҳот бир соатини Ҳабибимиз саллоллаҳу алайҳи васалламнинг сийратларини ўрганиш учун ажрата олмасак?! Унда Расулуллоҳ саллоллаҳу алайҳи вассаламга бўлган муҳаббатимиз қаерда қолади?!
2. Китоб олишга имкон йўқ!
Ҳозирги кунда китоб топиш унчалик ҳам қийин эмас. Айниқса моддий тарафдан баҳона қилаётган бўлсангиз ижтимоий тармоқ учун сарфлаётган пул миқдорингизни камайтириш орқали албатта имконини топса бўлади. Ёки бироз интернет учун ишлатиладиган трафикни тежасаниз электрон китоб юклаб олишингиз мумкин.
3. Нимадан бошлашни билмайман⁉️
Хоҳлаган китобингиздан бошлашингиз мумкин. Чунки ҳамма китоб кетма кетликда берилган бўлади. Агар қийналсангиз ҳажми кичикроғидан бошланг.
4. Адашиб кетишдан қўрқаман🔴
5.Ўқисам ёдимда қолмаяпти ёки тушунмаяпман 📖
Тўғри бу каби қийинчиликлар ҳар бир инсонда учраб туради буни кўпроқ такрорлаш, дўстларингиз билан шу мавзуда суҳбатлашиш орқали енгишингиз мумкин))
📝 Керакли маълумотларни дафтарга қайд қилиб бориш ҳам катта фойда беради.
❗️6. Орқага сурмасдан бугуноқ бошлаш.
🆘Энг асосийси хоҳишнинг бўлиши. Сиз қаттиқ хоҳлар экансиз албатта имконини топа оласиз.

📌Яна бир самарали усул: Бирор бир китоб ўқишни мақсад қилиб қўйдингизми бу ишни ўртоғингиз билан бирга бошланг (Дўстингизни ҳам фойдали илм олишга сабабчи қилинг) ва у билан фикр алмашинг. Бу жуда ҳам яхши самара беради чунки бу синовдан ўтган усул.

📉 Мақсадлар сари олға!!!

t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#бугун

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг пайшанба куни
8 июль, 2021 йил,
28 зулқаъда , 1442 йил.

Аллоҳ таоло ушбу кунни барчамиз учун хайрли ва барокатли қилсин!

Обуна бўлинг: @Oliymahad

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Таъзия

ТАЪЗИЯ

Тошкент ислом институти жамоаси институт битирувчиси Султонқулов Жўрабойнинг фарзанди Ҳуруннисо вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Оламдан ўтган 2 ёшли норасида қизалоқ, ҳадисларда айтилганидек, Аллоҳнинг раҳмати ўлароқ қиёматда ота-онаси жаннатга киришига сабабчи бўлсин.

Аллоҳ таоло ота-онасига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотларини кўпайтириб берсин.

«Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!»

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

👉 t.iss.one/oliymahad
​​#Қабул_2021 #Абитуриентлар #Онлайн #Ҳужжатлар #Кириш_имтиҳонлари

📣 “Қабул-2021”

2021-2022 ўқув йили учун Тошкент ислом институтига абитуриентларнинг ҳужжатлари 20 июндан 20 июлгача онлайн шаклда qabul.muslim.uz сайти орқали қабул қилинмоқда.

Абитуриентлар qabul.muslim.uz сайтига кириб, ариза тўлдирган ҳолда қуйидаги ҳужжатларнинг электрон шаклини бириктириб юборадилар:

❗️паспорт (электрон шаклда);

❗️ ўрта махсус ислом таълим муассасаси (мадраса)ни тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат – диплом (электрон шаклда);

❗️3,5 х 4,5 ҳажмдаги рангли фотосурат (электрон шаклда, сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);

Танлов иштирокчилари учун:
❗️ “Ягона олимпиада” танловида 2- ва 3-ўринни эгаллаганини тасдиқловчи диплом (электрон шаклда).

⚠️Кимлар ҳужжат топшира олади?

Тошкент ислом институтига, фақатгина Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасалари, яъни мадрасаларни тамомлаган абитуриентлар ҳужжат топширишлари мумкин.

Университет, институт, коллеж, лицей, мактаб ва бошқа билим юртларини битирган абитуриентлар Тошкент ислом институтига ҳужжат топшира олмайдилар.

⚠️Онлайн аризанинг қабул қилингани ёки рад этилганини қандай билиш мумкин?

qabul.muslim.uz сайтининг “Ариза ҳолатини текшириш” қисмига паспорт серия ва туғилган кун санасини киритиш орқали абитуриентлар аризанинг қабул қилингани ёки рад этилганини билишлари мумкин.

Агар ариза рад этилган бўлса, рад этилиш сабаблари изоҳда ёзиб қўйилади. Камчиликларни тўғирлаб маълумотларни таҳрирлаш мумкин.

⚠️Қайси ҳолатларда ариза ва ҳужжатлар рад этилади?

Маълумотларни нотўғри ва хато киритиш ёки тўлиқ киритмаслик, электрон ҳужжатларнинг бири йўқлиги ёки хиралиги, селфи фотосурат каби камчилиги бор аризалар рад этилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат – дипломи йўқ абитуриентлар аризаси рад этилади.

⚠️Қабул ҳайъати иш вақти?

☎️ Қабул ҳайъати телефон рақами: 71 227 23 47

Қабул ҳайъати душунбадан шанбагача, соат 09:00 – 17:00 оралиғида ишлайди.

Якшанба дам олиш куни.

Қабулнинг охирги санаси 20 июль куни соат 18:00 да ҳужжатлар қабул қилиш тўхтатилади.

⚠️Қайси фанлардан кириш имтиҳонлари ўтказилади?

Тошкент ислом институтида 2021–2022 ўқув йили учун қуйидаги фанлардан кириш имтиҳонлари ўтказилади:

❗️Фиқҳ ва ақоид (тест синови) 30 Х 3,1 – 93 балл;

❗️Араб тили (оғзаки, ижодий имтиҳон) 30 Х 2,1 – 63 балл;

❗️ Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 Х 1,1 – 33 балл.

⚠️Модуль таълим тизими учун қабул қачон бошланади?

2021-2022 ўқув йили учун Тошкент ислом институти Модуль таълим тизимига абитуриентларнинг ҳужжатлари 15 июлдан 30 июлгача онлайн шаклда modul.muslim.uz сайти орқали қабул қилинади.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолар #Янгиликлар

"ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ ИСЛОҲОТЛАР КЎЛАМИ МЕНГА ҚУВОНЧ БАҒИШЛАДИ"

Волкан БОЗКИР - БМТ Бош ассамблеясининг 75-сессияси раиси

Манба: O’zbekiston24

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолар #Сийрати_набавия

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаламнинг оналари қачон ва қаерда вафот этган?

Тошкент ислом институти Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Абдулазим Зиёуддин

Аъзо бўлинг: @Abdul_Azim_Ziyouddin

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолар #Янгиликлар

🎞 Имом Доримий ҳақида 10 та факт

Манба: O’zbekiston24

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар #Интервью #Виждон_эркинлиги #Диний_ташкилотлар #Видеолар

Янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонун қабул қилинди

Қонуннинг мазмун-моҳияти, олдингисидан фарқи, ўзгаришлар тўғрисида Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Нуриддин Холиқназаров ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Мақолалар

Диний-маърифий соҳадаги эзгу ташаббуслар ва улкан ислоҳотларнинг мустаҳкам пойдевори

Ўзбекистон тараққиётининг янги даврида юртимизда дин ва эътиқод эркинлиги борасида жуда кўп ишлар қилинди. Сўнгги йилларда барча соҳаларда бўлгани каби диний-маърифий жабҳада ҳам кенг кўламли ислоҳотлар, ўзгаришлар, янгиликлар амалга оширилмоқда. Буни барчамиз кўриб, гувоҳи бўлиб турибмиз.

Батафсил: https://oliymahad.uz/23912

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар #Интервью #Виждон_эркинлиги #Диний_ташкилотлар #Видеолар

Янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонун қабул қилинди

Қонуннинг мазмун-моҳияти, диний ташкилотлар тузишдаги имтиёзлар тўғрисида Олий Мажлис депутати Ғайрат Абдиев ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг #Вақф #Видеолар

Вақф хайрия фонди ахборот хизмати раҳбари иштирокида брифинг

"Вақф" хайри жамоат фонди томонидан ўтган олти ой давомида 11 293 272 343 сўм хайрия сифатида сарфланган.

2021 йил 1 январдан 30 июнь санасига қадар, фондга хайрия, закот, вақф мулклари, зиёратгоҳлар, диний ташкилотлар ва акциялар орқали 21 315 999 344 сўм келиб тушган.

Фонд ҳисоб рақамларидан ўтган 6 ой давомида 17 395 090 948 сўм, ҳомийлар ва ҳамкор ташкилотлар томонидан тақдим этилган моддий кўринишдаги эҳсонлар билан қўшиб ҳисоблаганда жами 21 403 394 440 сўм сарфланган.

Бундан ташқари мамлакатимизда фаолият олиб бораётган масжидлар ва фонд тасарруфидаги зиёратгоҳларнинг маъмурий харажатлари, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш ҳамда ободонлаштириш учун 10 110 122 095 сўм йўналтирилган.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолар #Қорилар #Саҳобалар

Пайғамбаримиз алайҳиссалом томонларидан хосланган қори саҳобалар

Исломхон қори Убайдуллаев,
Тошкент Ислом институти "Таҳфизул Қуръон" кафедраси мударриси

Аъзо бўлинг:
https://t.iss.one/qurontvuz_official

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Абу_Ҳафс_Кабир_ал_Бухорий #Мавароуннаҳр #Ҳанафийлик

Ҳанафий мазҳабининг юртимизда тарқалишига сабабчи бўлган олим Абу Ҳафс Кабир ал-Бухорий (767-832)

Абу Ҳафс ал- Кабир Бухорийнинг жуфти ҳалоли ҳам ниҳоятда илмли аёл бўлиб, фақиҳга доим қимматли маслаҳатлар берар ва унинг қарашларига жиддий муносабатлар билдирарди. Шу боис, бир куни Абу Ҳафс аёлига: “Эй заифа, тешиб ўтадиган ёй отдинг”, – деган экан…. – Юнусобод Оқтепа” жоме масжиди имом ноиби Урол Назар Мустофо

Батафсил: https://oliymahad.uz/23913

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Жума

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким жума куни тонгда бомдод намозидан олдин:

“Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳайюл қойюм ва атубу илайҳ“

Маъноси:Аллоҳга истиғфор айтаман. Тирик ва қайюм сифатли Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ,

деб уч марта айтса, гуноҳи агар денгиз кўпигича бўлса ҳам, Аллоҳ таоло кечириб юборади“, дедилар.

Жуманинг хайри ва баракоти сизга бўлсин!

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Қабул_2021 #Абитуриентлар

Тошкент ислом институтига ҳужжат топширган абитуриентлар сони

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Ажиб_дунё #Қизиқарли_хабарлар #Табиат #Океан

Океанлар 5 та бўлди

Тинч, Атлантика, Ҳинд ва Шимолий муз океанларидан кейин Миллий география жамияти томонидан бешинчи океан сифатида Жанубий океан расман тан олинди.

Янги океан Антарктида атрофидаги жанубий кенгликнинг 60-даражасигача бўлган ҳудуддаги сувларини ўз ичига олади.

Олимларнинг фикрига кўра, Жанубий океаннинг, қолган тўртта уммондан фарқ қилувчи бир нечта жиҳатлари бор:

ҳавоси совуқ, музли қитъа атрофида жойлашган ва 3 та океан билан туташган ягона уммон.

Айни пайтда Антарктидада ҳаво ҳарорати -14 С°.
Ўзбекистонда эса, шу кунларда, Ҳинд океанидан аномал иссиқ ҳаво оқими келиб, +43 даражагача кўтарилди.

Янги Жанубий океандан салқин ҳаво оқими биз томонга ҳам келиб қолса ажаб эмас-а!

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#бугун

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг жума куни
9 июль, 2021 йил,
29 зулқаъда , 1442 йил.

Аллоҳ таоло ушбу кунни барчамиз учун хайрли ва барокатли қилсин!

Обуна бўлинг: @Oliymahad

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!